Жомбой туманида Lacetti йўлдан бурилиб олмоқчи бўлган юк машинасига бориб урилди. Енгил машина ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди, уч киши шифохонага тушди.
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида иккита Nexia тўқнашуви натижасида икки киши оламдан ўтди, тўрт киши жароҳатланди.
Сурхондарё вилояти Ангор туманида Nexia автомобилининг каналга тушиб кетиши ва ёнғин келиб чиқиши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси воқеа жойида вафот этишган.
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида иккита Nexia автомашинаси тўқнашуви оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди, яна икки киши турли жароҳатланди.
Ўзбекистонда январь-сентябрь ойлари давомида 4294 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. ЙТҲлар оқибатида 1293 киши ҳалок бўлган, 3886 нафари жароҳатланган. Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ пойтахтда, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.
Юк машинаси «Тошкент — Андижон» йўналишида ҳаракатланаётган поездга бориб урилди. Ҳайдовчи қоидани бузиб, «шлагбаум»ни айланиб ўтишга уринган. У воқеа жойида вафот этди. Поезд 42 дақиқага ушланиб қолди.
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti русумли автомобилнинг дарахтга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди.
Қашқадарё вилоятида Nexia автомашинасининг йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Самарқанд вилоятида Tacuma автомобили ҳайдовчиси йўл ўртасидаги бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида 3 нафар шахс вафот этди яна 2 нафари шифохонага ётқизилди.
Тошкентда инпектордан қочиб тезликни оширган Lacetti ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказиб, охирида йўл ўртасидаги симёғочга бориб урилди. Ҳодисадан ҳеч ким жароҳатланмади.
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида VOLVO юк машинаси йўл четидаги уйга бориб урилди ва уй атрофида ўйнаб юрган икки болани босиб кетди. Ҳайдовчи ва болалар шифохонада вафот этди.
Наманган вилоятида Nexia ҳайдовчиси олти ёшли қизни уриб юборди. У шифохонада ҳаёт билан видолашди.
Навоий вилоятида Lacetti ҳайдовчисининг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Nexia автомобили билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.
Тошкент вилоятида Hyundai Porter автомобилида ҳаракатланаётган оила трактор тиркамаси билан тўқнашган. Автоҳалокатда она ва беш ойлик қизи вафот этган, ота ва яна уч фарзанд касалхонага ётқизилган.
ЙҲХББ 13 сентябрь куни бешта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берди. Бахтсиз ҳодисалар натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида учта автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч нафари эса тиббиёт муассасасига ётқизилди.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида «Газ-53» русумли юк автомобили 6 яшар қизни уриб юборди. Қиз тан жароҳати олиб шифохонада вафот этди.
2020 йилнинг 8 ойи давомида республика ҳудудида 3596 та ЙТҲ содир этилиб, уларнинг 991 таси ўлим билан якунланди. 2605 киши жароҳатланди.
Актёр Михаил Ефремов Москвада ўлим билан якунланган ЙТҲда айбдор деб топилиб, 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, у уч йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Lacetti автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб келаётган ҳайдовчи ёш аёл ва унинг икки яшар қизини уриб юборди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг