Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган фан олимпиадасига ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаёган машина ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи вафот этди.
Навоий вилоятида «Matiz» автомашинаси чўл ҳудудига ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, йўловчи сифатида кетаётган 30 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Наманган вилоятида «Nexia» ва «Cobalt» автомашиналари иштирокида тўқнашув рўй берди. ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди, 4 киши жароҳатланиб, турли ташхислар билан шифохонага ётқизилган.
Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи автобус ва Нива русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.
Россияда 2020 йилнинг 9 ойи давомида чет эл фуқаролари томонидан содир этилган ЙТҲларнинг аксариятига ўзбекистонликлар сабабчи бўлган. Ўзбекистон фуқаролари келтириб чиқарган 797 ЙТҲда 58 киши вафот этган, 1080 киши жароҳатланган. Тожикистон фуқаролари келтириб чиқарган аварияларда энг кўп ўлим ҳолатлари (76 нафар қурбон) қайд этилган.
Элликқалъа туманида жиддий оқибатларга олиб келган авария юз берди. ЙҲХБ хабар беришича, икки киши вафот этган ва икки киши жароҳатланган. «Газета.uz» хабарига кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, уч киши касалхонага ётқизилган.
Наманган вилоятида ЗИЛ-130 ва Нексия-1 русумли автомашиналар тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди, икки нафар йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Қамчиқ довонида музлаган йўллар сабабли 13 та автотранспорт воситалари ЙТҲга учради. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мўйноқ тумани экология инспекцияси ҳодимлари рейд пайтида автоҳалокатга учради. ЙТҲ оқибатида инспектор Ш. Торежанов оғир жароҳатлар туфайли вафот этди.
Қашқадарё вилоятида «Matiz» автомашинаси носоз йўлни айланиб ўтиш чоғида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, «Cobalt» автомашинаси билан тўқнашув содир этди. Мазкур ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этган.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ҳаракатланаётган автомашина билан ЙТҲ содир бўлди. Ҳалоқат натижасида икки нафар инсон вафот этди. Яна беш нафар фуқаро эса оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилган.
25 ноябрь куни эрталаб Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲ юз берди. Унда ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган.
Сирдарё вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси йўл четидан ўтган газ тармоғига бориб урилди. Оқибатда Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 20 нафар йўловчиси бор автобус йўл сирпанчиқлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб, тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Термиз туманида темир йўл кесишмасида тепловоз ва прокуратура хизмат автомашинаси тўқнашди. Автоҳалокат оқибатида икки нафар прокуратура ходими вафот этди, вилоят прокурори ўринбосари жароҳатланди.
Тошкент шаҳрида «Nexia-3» ва «Spark» машиналарининг тўқнашуви натижасида вояга етмаган 16 ёшли машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.
Бухоро вилоятида КАМАЗ бешта Cobalt ва учта Nexia олиб кетаётган MAN автоулов тиркамаси билан тўқнашди. Ҳодисада фақат автомобилларга зарар етган. Етказилган зарарни баҳолашдан сўнг, автомобиллар заводга утилизация учун қайтарилади.
Тошкент шаҳрида синов тариқасида ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади. Белги остида икки автомобилнинг тўқнашуви ёки автомобиль ва пиёда иштирокида ЙТҲ акс этган расмли изоҳ берилган белги ҳам ўрнатилади.
Таъмирталаб йўллар сабаб юзага келган ЙТҲларда 191 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Сенат. Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича дастур ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
ИИВ ЙҲХББ 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклифи бўйича баёнот берди. ЙҲХББ ёшлар бу вақтда ўқишини давом эттириши, бошқа ишлар билан чалғимаслиги кераклигини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, 9 ой давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та ЙТҲ содир этилган, уларнинг оқибатида 191 киши вафот этган, яна 571 нафари тан жароҳатлари олишган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг