1 сентябрь куни пойтахт марказида Lacetti уриб юборган йўл-патруль хизмати инспектори Салим Умаров воқеадан уч кун ўтиб касалхонада вафот этди.
Наманган вилоятида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчисининг бошқарув вақтида ухлаб қолиб, қаршисида келаётган Nexia русумли автомобиль билан тўқнашиши оқибатида 4 киши воқеа жойида вафот этди.
Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида эркак ва унинг уч яшар қизи воқеа жойида вафот этишди, тўрт киши жароҳатланди.
Қашқадарё вилояти, Косон туманидан ўтувчи 4К-339 йўлида Damas ҳайдовчиси асосий йўлдан келаётган «Камаз»ни ўтказиб юбормагани сабабли ЙТҲ содир этилган. Унинг оқибатида Damas ҳайдовчиси ва 18 ёшли йўловчиси вафот этди, икки нафар киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Cobalt автомобиль тезлигини меъёридан оширгани сабабли рул бошқарувини йўқотиб, Spark автомобили билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобилининг ҳайдовчи ва йўловчиси ҳалок бўлди, 3 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.
Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашуви юз берди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди.
Нукусда 6 нафар йўловчиси бўлган Damas темир йўл кесишмасида тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашди. Ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди, қурбонлар йўқ.
Тошкентнинг Юнусобод туманида машина уриб юборган икки ёшли бола шифохонада оламдан ўтди. Айбланувчи — машинани маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи — ҳодиса куни қўлга олинган. Унга нисбатан эҳтиёт чорасини суд белгилайди.
Сурхондарёда 6 дона пропан газ баллони ортилган «Ваз-2107» ҳайдовчиси машина салонида сигарет чекиш учун олов ёқиши билан чақнаш содир бўлиб, ёнғин юзага келди. 9 ёшли бола куйиш жароҳатлари сабабли оламдан ўтди.
Тошкент ИИББнинг собиқ ходими маст ҳолда машина бошқарар экан, пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган болани уриб юборди. Бошқарма унинг воқеадан бир неча кун аввал ишдан бўшатилганини маълум қилди.
Тошкентнинг Яккасарой туманида маст ҳолатдаги Lacetti ҳайдовчиси кўча чироғи устунига бориб урилди. 19 ёшли йўловчи оламдан ўтди, яна икки ёш йўловчи шифохонага ётқизилди.
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида КамАЗ ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Эркак воқеа жойида вафот этди.
Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида Нексия автомобили ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш оқибатида қаршисидан келаётган «НOWO» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Натижада Нексия ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи вафот этган, улардан бири 1 яшар бола. Мошинанинг яна бир йўловчиси тан жароҳати олган.
Ургут туманида 21 ёшли «ЗИЛ» ҳайдовчисининг йил давомида учинчи бор ЙҲҚ бузиши қонли аварияга сабаб бўлди. Хавфли бурилишда қарама-қарши йўлдан юрган юк машинаси рўпарадан чиққан Cobalt билан тўқнашди. Енгил машинадаги 4 киши қурбон бўлди, яна 3 киши жароҳатланди.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида «Москвич» ҳайдовчиси йўлни велосипедда кесиб ўтаётган беш ёшли болани уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди.
Тошкентнинг Миробод туманида маст ҳайдовчи бошқараётган автомобиль бетон тўсиққа бориб урилди. Йўловчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Сурхондарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган Cobalt ҳайдовчиси олти кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Улар орасида 2 ойлик чақалоқ ҳам бор. Яна олти киши, жумладан, ўзи ва 1 яшар гўдак жароҳатланди.
2020 йилнинг 7 ойи давомида республика ҳудудида 3012 та ЙТҲ содир этилган. Уларнинг 808 таси ўлим билан якунланган.
Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи велосипедда кетаётган 11 ва 12 ёшли икки болани уриб юборди. Болалар воқеа жойида вафот этди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида Labo юк машинасининг реклама устунига бориб урилиши оқибатида автомобиль йўловчиси воқеа жойида вафот этди, ҳайдовчи жароҳат олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг