Тошкентда «танишиб, кейин турмуш қуриш» мақсадидаги эркак 17 ёшли қизга тегиниб, қаршилик кўрсатганида, юзига урди. Жабрланувчи бошқаларга ўрнак бўлиши учун унга энг қаттиқ жазони беришни сўради. Суд уни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Тошкентда ўтган гимнастика бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик қизлар жами 7 та: 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Медалларнинг 5 тасига жамоа етакчиси Тахмина Икромова эгалик қилди.
Чилонзор тумани суди 40 ёшли аёлни фирибгарлик билан 80 дан ортиқ кишининг номига кредит эвазига техника маҳсулотларини харид қилиб келгани учун 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этди. У бунгача ҳам 12 марта судланган. Шунингдек, бу ишда аёлга ёрдам берган икки йигит 5,5 йилга қамалди.
Таниқли ортопед-жарроҳ, Сент-Луис (АҚШ) университети клиникаси профессори Жўлдас Қулжанов қандай қилиб 18 ёшида 1966 йилги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун Тошкентга келгани ва бир ярим йил қурилишда ишлагани ҳақида «Газета.uz»га сўзлаб берди.
Тармоқларда Тошкент шаҳрида ёш болалар орасида иситма ва томоқ оғриғи ортиб, шифохоналарга мурожаатлар кўпайгани ҳақида видео тарқалди. ССББ бу хабарлар асоссиз экани, беморлар сони тунда бирмунча кўп бўлиши ва улар бошқа касалликлар бўйича ҳам мурожаат қилаётганини маълум қилди.
Суд Тошкентдаги Atlas Party тадбирида қатнашган аёллар ва уларнинг либосларини ҳақорат қилган эркакни 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Сўнгги йилларда майдони 5 гектарга қисқарган Абдулла Қодирий парки BPM Smart Decision’га камида 10 млн доллар инвестиция киритиш ва реконструкция қилиш мажбурияти билан 49 йилга бериляпти. Инвестор паркни «қисман аттракционли, аммо асосан яшил ҳудуддан иборат» қиладиган лойиҳа ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳри ҳокими томонидан гул кўчатлари харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 7,92 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
Шанба куни Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлари вакиллари оркестр садолари остида Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб юриш қилди. Майдонда ҳарбийлар ва оркестрнинг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди. PressPhoto.uz суратлари ва вазирлик видеоси.
Тошкент шаҳрида 21 апрель куни иккита марафон ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади.
Тошкент шаҳридаги Бўрижар канали қирғоқбўйи ҳудудида сайилгоҳ ташкил этиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов дарахтлар кесилишининг олдини олиш мақсадида лойиҳага тузатишлар киритиш топшириғини берди.
Қирғизистонда соат 20:15 да содир бўлган зилзила кучи Тошкент шаҳри, Сирдарё ва водий вилоятларида ҳам сезилди (2 балл).
Ўтган йили Тошкент шаҳридаги 99-мактабда ўқувчининг электр токи уриши оқибатида вафот этгани ортидан мактаб маъмуриятига суд ҳукми чиқарилди. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 4 йилга қамалди, директорга эса 4 йилга озодликни чеклаш жазоси берилди.
Тошкентнинг ўсиш суръатлари транспорт ва экология билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирмоқда. Денис Соколов «Газета.uz» билан суҳбатда давлат учун хатарларни юмшатиш, аҳоли учун уларнинг олдини олиш йўллари ҳамда тошкентликларни жамоат транспортига ўтказиш нега қийин кечиши ҳақида сўз юритди.
ДХХ Тошкент вилоятининг Тошкент, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманлари ҳамда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринишларни аниқлади. Бунда фуқаролардан 50 мингдан 100 минг долларгача пул сўралган.
Тошкентнинг Чилонзор туманида светофорнинг қизил чироғи ёнган вақтда қоидани бузиб, «Тез ёрдам» машинасига йўл берган Cobalt ҳайдовчисининг уйига жарима хати борди. Ҳолат ўрганилиб, фуқарога ёзилган жарима бекор қилинди. Ҳайдовчи шаҳар ИИББ томонидан тақдирланди.
Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев Акбаробод маҳалласидаги 2007 йилда кимё-технология лицейи тасарруфига ўтказилган мактабни қайтаришни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бинонинг атиги 30 фоизидан фойдаланилмоқда.
Тошкентдаги маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш ишлари Австралиянинг Сидней шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ягона меъёрлар бўйича амалга оширилиши режалаштирилган, деди ҳоким Шавкат Умурзоқов. У «нафақат шаҳар марказида, балки чекка маҳаллаларда ҳам идеал шароит бўлиши керак»лигини айтди.
Чўпонотадан келаётганда Шофайзи кўпригига етмай, Кўкчадан келаётганда эса Шофайзи кўпригидан ўтгач, чап қўлда «Пахтакор» маҳалласи келади. Бу ерда номи космонавтикага алоқадор икки кўча бор. Биринчиси — Қуёш нури; шуниси сизни Марсга ҳам олиб боради. «Газета.uz» 12 апрель куни шу кўчаларни айланди.
Янгиҳаёт туманида Bestune, Cobalt ва Damas автомашиналари тўқнашди. Оқибатда учала ҳайдовчи ҳам олган жароҳати сабабли шифохонага олиб кетилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг