«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


Ўзбекистонга қайтган меҳнат мигрантлари қурилиш ишларига жалб қилинади
1 апрель 2022, 11:28

Ўзбекистонга қайтган меҳнат мигрантлари қурилиш ишларига жалб қилинади

Пайшанба кунги видеоселекторда президент вилоят ҳокимларига ватанга қайтган меҳнат мигрантларини қурилиш ишларига жалб қилиш бўйича топшириқ берди. Уларга асбоб-ускуналар харид қилиш учун субсидия ҳам ажратилади. Қолаверса, Сирдарё вилояти ҳокими ўз ҳудудида қарийб 2 минг, Наманган вилояти ҳокими эса 17 минг мигрант қайтиб келганини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш ҳақида
31 март 2022, 18:32

Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш ҳақида

Президент жаҳондаги нобарқарор вазиятда Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш бўйича топшириқлар берди. Жумладан, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божлари қайта кўриб чиқилади, тадбиркорларга 10 трлн сўм «револьвер» кредитлар берилади. Йил якунигача Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётганларнинг дебитор қарздорлиги учун жарима ва пеня қўлланилмайди.

«Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли» — Шавкат Мирзиёев
31 март 2022, 17:31

«Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли» — Шавкат Мирзиёев

Президент видеоселектор йиғилишида валюта бозори барқарорлашгани, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланганини айтди. «Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли», — деди Шавкат Мирзиёев. Таъкидланишича, экспертлар жаҳондаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилмоқда. Шундан келиб чиқиб, бош вазир бошчилигида Республика штаби тузилади.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Хивани зиёрат қилди (фото)
30 март 2022, 21:17

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Хивани зиёрат қилди (фото)

30 март куни Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған ҳамда уларнинг рафиқалари Хоразмга ташриф буюрди. Давлат раҳбарлари биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни, жумладан Ичан қалъани зиёрат қилди.

Ўзбекистон ва Туркия ўзаро муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига олиб чиқади
30 март 2022, 10:05

Ўзбекистон ва Туркия ўзаро муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига олиб чиқади

Ўзбекистон ва Туркия президентлари икки давлат ўртасидаги муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига кўтаришга келишиб олди. Музокаралар якунида 10 та ҳужжат, шу жумладан, имтиёзли савдо, мудофаа соҳасида ҳамкорлик ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимлар имзоланди. Шунингдек, Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни Туркияга таклиф қилди (фото).

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келди
29 март 2022, 19:41

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Тошкентга келди. Тошкент халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Туркия етакчиси Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди.

Ўзбекистон қандай қилиб экспортчиларни қўллаб-қувватлайди ва юк ташиш харажатларини камайтиради?
24 март 2022, 16:22

Ўзбекистон қандай қилиб экспортчиларни қўллаб-қувватлайди ва юк ташиш харажатларини камайтиради?

Жаҳонда содир бўлаётган воқеалар фонида баъзи экспортчилар бошқа логистика коридорларидан фойдаланишга мажбур бўлганлиги сабабли уларнинг транспорт-логистика харажатлари ошди, деди ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов. Шундан келиб чиқиб, Экспортни рағбатлантириш агентлиги транспорт харажатлари учун компенсация миқдорини оширади, қолаверса, Ўзбекистон бошқа давлатлар билан ҳам юк ташиш харажатларини камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Қозоғистон билан шакар ва буғдойни темир йўл орқали ташишни 30 фоизгача арзонлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Шавкат Мирзиёев — инвесторларга: «Президент ва ҳукумат муваффақиятингизни кафолатлайди»
24 март 2022, 12:31

Шавкат Мирзиёев — инвесторларга: «Президент ва ҳукумат муваффақиятингизни кафолатлайди»

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлаб, Ўзбекистондаги ислоҳотлар ортга қайтмайдиган реал ҳақиқат эканлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторларга юзланиб, «2026 йилга қадар иқтисодиётдаги эксклюзив ҳуқуқлар ва 25 дан ортиқ фаолият бўйича монополиялар тугатилишини» маълум қилди. У шунингдек, келгусида 7 та йўналиш доирасида ишбилармон учун яратиладиган имкониятларга тўхталиб ўтди.

Ипотека ва таълим кредитларининг фоиз ставкалари йил охиригача ўзгармайди
24 март 2022, 09:02

Ипотека ва таълим кредитларининг фоиз ставкалари йил охиригача ўзгармайди

Марказий банкнинг асосий ставкаси 17 фоизга оширилганидан сўнг, янги кредитлар фоизи ва кредит ресурсларининг қиймати ҳам ўсиши керак эди. Бироқ, президент йил охиригача ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини ўзгартирмаслик тўғрисида топшириқ берди, деб хабар қилди молия вазири Тимур Ишметов.

Президент ҳукуматга ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди
23 март 2022, 22:32 1

Президент ҳукуматга ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда президент ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, буғдой, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи тадбиркорларга кўмаклашиш бўйича топшириқ берди. Марказий банкка ички валюта бозори барқарорлиги ва алмашув курси мослашувчанлигини таъминлашда «эҳтиёткорона ёндашувни» қўллаш вазифаси қўйилди.

Кремль яна Ўзбекистон томони «тушуниш билдирганини» таъкидлади
21 март 2022, 22:36

Кремль яна Ўзбекистон томони «тушуниш билдирганини» таъкидлади

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилиб, мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 30 йиллиги муносабати билан табриклар алмашишди. Шунингдек, Украинадаги вазият муҳокама қилинди. Кремль яна бир маротаба Шавкат Мирзиёев Россиянинг «позицияси ва ҳаракатлари ҳақида тушуниш билан фикр билдирганини» маълум қилди.

Шифокорларни лицензиялаш тизими йўлга қўйилади
18 март 2022, 14:47

Шифокорларни лицензиялаш тизими йўлга қўйилади

Президент хориж тажрибаси асосида клиникаларни эмас, шифокорларни лицензиялаш тизимига босқичма-босқич ўтиш кераклигини таъкидлади. «Бу тизим йўлга қўйилса, тиббиёт ходимларини малака оширишга мажбурий юбориш талаб этилмайди», — деди у. Қолаверса, ягона тиббий маълумотлар базаси «электрон соғлиқни сақлаш» тизими яратилади.

Тиббиёт ОТМлари талабаларига шифокор бўлиб ишлашига рухсат берилади
18 март 2022, 14:24

Тиббиёт ОТМлари талабаларига шифокор бўлиб ишлашига рухсат берилади

Тиббиёт олийгоҳларининг магистратура босқичида ва бакалавриатнинг 5−6-курсларида ўқиётган талабаларга бирламчи ва тез ёрдам тизимида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади. Президентнинг сўзларига кўра, бу орқали йилига 7 мингга яқин талаба таълимни амалиёт билан бирга олиб бориш имконига эга бўлади.

«Нима учун мен иқтисодчини вазир қилиб қўйдим?» Президент — Беҳзод Мусаев ҳақида
18 март 2022, 14:04

«Нима учун мен иқтисодчини вазир қилиб қўйдим?» Президент — Беҳзод Мусаев ҳақида

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига нима сабабдан тиббиёт ходимлари орасидан эмас, балки иқтисодчи Беҳзод Мусаев тайинланганига изоҳ берди. «Тиббиётчилар жуда кўп ишлади. Трансформация жараёни кетяпти. Биз соҳадаги ҳисоб-китобни жойига қўйишимиз керак… Иқтисодиётни ва ҳисоб-китобни билганни вазир қилдим», — деди у.

«Мен шифокорнинг ўғли бўлганимдан бутун умр ғурурланиб юраман» — Шавкат Мирзиёев
18 март 2022, 13:09

«Мен шифокорнинг ўғли бўлганимдан бутун умр ғурурланиб юраман» — Шавкат Мирзиёев

Президент 2022 йилда бюджетдан тиббиёт соҳасига ажратилган 24 трлн сўмга қўшимча 3,2 трлн сўм маблағ берилишини маълум қилди. У сўзи давомида шифокорларнинг меҳнатини юксак қадрлашини айтди. «Мен шифокорнинг ўғли бўлганимдан бутун умр ғурурланиб юраман», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилади
18 март 2022, 12:42

«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилади

Президент маҳаллада соғлом турмуш тарзини туну кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилишини маълум қилди. Қолаверса, тиббиёт ходимлари ҳар чоракда мукофотланиши айтилди.

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш кодекси ишлаб чиқилади
18 март 2022, 12:21

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш кодекси ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев шифокор ва тез ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатилаётганини танқид қилди. «Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир», — деди у. Энди тиббиёт ходимларининг ишига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш кодекси ҳам ишлаб чиқилади.

Ҳалол шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар белгиланади — президент
18 март 2022, 12:08 1

Ҳалол шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар белгиланади — президент

Президент ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар тўлаб берилишини маълум қилди. Янги иш бошлаган ёш шифокорларга эса 1 млн сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.

2025 йилгача «Тез ёрдам»даги «Дамас”лар замонавий автомобилларга алмаштирилади
18 март 2022, 11:58

2025 йилгача «Тез ёрдам»даги «Дамас"лар замонавий автомобилларга алмаштирилади

2022−2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча «Дамас» ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Жумладан, реанимация машиналари ҳам олиб келинади. Бунинг учун 65 млн доллар жалб қилинади.

2025 йилгача хориждан келтирилган тиббий жиҳоз ва ускуналар ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади
18 март 2022, 11:44

2025 йилгача хориждан келтирилган тиббий жиҳоз ва ускуналар ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади

Тиббий жиҳозлар, буюмлар, асбоб-ускуна ва материаллар 2025 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилинади. Қолаверса, хусусий клиникалардан «туризм йиғими» ундириш бекор қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг