«йтҳ» тегли мақолалар


Тошкентда Nexia-3 ТАПОиЧ кўпригидаги бетон тўсиққа урилди
17 июль 2023, 15:18

Тошкентда Nexia-3 ТАПОиЧ кўпригидаги бетон тўсиққа урилди

Душанба тонгида Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 ТАПОиЧ кўприкдаги бетон тўсиққа урилди. Воқеага 21 ёшли фуқаронинг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Икки йил аввал кўприкдан Matiz ҳам қулаб тушганди.

Жиззахда Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар вафот этди
16 июль 2023, 10:33

Жиззахда Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар вафот этди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Машиналарда бўлган 3 нафар йўловчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Тошкентда Nexia билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
12 июль 2023, 12:02

Тошкентда Nexia билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

Тошкент шаҳрида Nexia билан тўқнашувда 34 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди. Nexia йўловчиси шифохонага ётқизилди.

Тошкентда Lacetti 12 ёшли болани уриб кетди
5 июль 2023, 10:55

Тошкентда Lacetti 12 ёшли болани уриб кетди

Сергели туманида 25 ёшли ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли пиёдани уриб кетди. Пиёда турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Тошкент вилоятидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди, 20 киши жароҳат олди
4 июль 2023, 14:34

Тошкент вилоятидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди, 20 киши жароҳат олди

Тошкент вилоятидан ўтувчи Нурафшон-Оҳангарон йўлида Damas ва Istana автобуси тўқнашди. Оқибатда 23 ва 34 ёшли фуқаролар вафот этди, яна 20 киши жароҳат олди.

Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди
3 июль 2023, 20:36

Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди

Дам олиш кунлари Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда жабрланувчилар «Газета.uz»га маълум қилишди. Иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ИИО ходимлари бўлган.

Жиззахда юк автомобили ва Epica тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди
1 июль 2023, 09:53

Жиззахда юк автомобили ва Epica тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди

Шароф Рашидов туманида Shacman юк машинаси Epica автомобилига урилиб, 2 йўловчи аёл вафот этди. Шунингдек, ушбу ЙТҲ ортидан яна 5 та транспорт воситаси тўқнашиб кетди.

Сурхондарёда Lacetti дарёга қулади, ҳайдовчида юрак хуружи юз берган бўлиши мумкин
26 июнь 2023, 09:25

Сурхондарёда Lacetti дарёга қулади, ҳайдовчида юрак хуружи юз берган бўлиши мумкин

Сурхондарёда Lacetti Тўпаланг дарёсига тушиб кетди. Унинг ҳайдовчиси ҳодисадан олдин юрак ишемик эҳтимоли юқорилиги сабабли вафот этган, 16 ёшли йўловчи эса шифохонага ётқизилган.

Жиззахда 15 ёшли ўсмир йўл ёритилмагани сабабли машина уриб юборишидан ҳалок бўлди
25 июнь 2023, 13:47

Жиззахда 15 ёшли ўсмир йўл ёритилмагани сабабли машина уриб юборишидан ҳалок бўлди

Ғаллаорол туманида 15 ёшли ўсмир кечки пайт йўлни кесиб ўтаётганда машина уриб юборишидан ҳалок бўлди. Ҳодисага йўл аномал совуқдан буён ёритилмаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳокимият электрни тежашга топшириқ берилмаганини маълум қилди. Ушбу участкада йил бошидан буён 13 та ЙТҲ содир бўлган.

Қибрайда маст ҳайдовчи уч болани уриб юборди, 14 ёшли бола вафот этди
23 июнь 2023, 00:09

Қибрайда маст ҳайдовчи уч болани уриб юборди, 14 ёшли бола вафот этди

Тошкент вилояти Қибрай туманида маст ҳайдовчи «ВАЗ-2106» автомашинаси билан уч нафар болани уриб юборди. 14 ёшли бола вафот этди.

Тошкентда Lacetti 9 ёшли болани уриб юборди
21 июнь 2023, 17:51

Тошкентда Lacetti 9 ёшли болани уриб юборди

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 9 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бола шифохонага ётқизилди.

Сурхондарёда поезд «Жигули»ни уриб кетди
21 июнь 2023, 15:13

Сурхондарёда поезд «Жигули»ни уриб кетди

Термиз-Сариосиё йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезд қўриқланмайдиган кесишмадан ўтаётган «Жигули»ни уриб кетди. Воқеага автомобиль ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида жароҳати олганлар йўқ.

Тошкентдаги Қўйлиқ кўприги устида 5 та машина тўқнашди
18 июнь 2023, 17:26

Тошкентдаги Қўйлиқ кўприги устида 5 та машина тўқнашди

Тошкентдаги Қўйлиқ кўприги устида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.

Тошкентда автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди
16 июнь 2023, 09:28

Тошкентда автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

Мирзо Улуғбек туманида Isuzu автобуси билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи ҳалок бўлди
14 июнь 2023, 15:14

UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи ҳалок бўлди

Бухоро-Урганч автомобиль йўлида UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Оқибатда компания машинасида бўлган икки ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Қорақалпоғистонда Labo ва Lacetti тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
13 июнь 2023, 11:46

Қорақалпоғистонда Labo ва Lacetti тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда Lacetti қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. Оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди.

Тошкент вилоятида Damas билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди
11 июнь 2023, 17:29

Тошкент вилоятида Damas билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Зангиота туманида йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиб, Damas билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Тармоқларда мазкур ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этгани айтилганди, бироқ маълумот тасдиғини топмади.

Самарқандда Cobalt юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
9 июнь 2023, 14:23

Самарқандда Cobalt юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Ургут туманида Cobalt «Камаз» билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди.

Тошкентда бир ҳафта ичида учинчи электробус ЙТҲга учради
8 июнь 2023, 19:04

Тошкентда бир ҳафта ичида учинчи электробус ЙТҲга учради

Тошкентда электробус иштирокида бир ҳафта ичида учинчи ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув маст ҳолатдаги Lacetti ҳайдовчисининг айби билан рўй берди.

Фарғонада ЙТҲ оқибатида Италия фуқароси ҳалок бўлди
7 июнь 2023, 15:50

Фарғонада ЙТҲ оқибатида Италия фуқароси ҳалок бўлди

Олтиариқ туманида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган Италия фуқаросини уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг