Мирзо Улуғбек туманида электробус ва Cobalt иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб вафот этди.
Пойтахтда Yutong электробуси, Malibu 2 ва Lacetti иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири шифохонага ётқизилди.
Учтепа туманида юк машинаси ва 7 та енгил автомобиль тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири шифохонага олиб кетилди.
Бектемир туманида Cobalt ҳайдовчиси тўхтаб турган «Жигули»га тўқнашиб, йўл четидаги 3 нафар пиёдани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири касалхонада вафот этди.
Тошкентда Cobalt билан тўқнашиб, унинг салонидаги 11 ёшли қизчанинг ўлимига сабабчи бўлган Lacetti ҳайдовчиси 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Юнусобод туманида 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳеч кимга тан жароҳати етмагани маълум қилинди.
Қувасойда Қўриқлаш бошқармаси ва тез ёрдам машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда икки фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошланди.
Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган Isuzu юк автомобили 4 та машинага урилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 1 киши вафот этди, 3 киши шифохонага олиб кетилди.
Давлатобод туманида ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмагани оқибатида Nexia-2 машинаси 2 пиёдани уриб кетди. Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган беморларнинг бири вафот этди.
15 май куни светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган Damas ҳайдовчиси томонидан уриб кетилган икки ўқувчи қиздан бири вафот этди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, иккинчи қиз даволанмоқда ва яқин орада уйига рухсат берилади.
Хоразм ЙҲХБ «илғор мамлакатлар тажрибаси» асосида болалар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олишнинг янги усулини таклиф қилди. Унга кўра, ўтиш жойларидан олдин STOP белгиси чизилади. Ўқувчилар қўлларини кўтариб, йўлни кесиб ўтади ва миннатдорлик белгиси сифатида ҳайдовчиларга таъзим қилади.
Самарқанд шаҳрида отасининг машинасини ҳайдаб кетаётган 16 ёшли ўсмир тезликни ошириб, йўлни кесиб ўтаётган эркакни уриб юборди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йўлида юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt юк машинасига бориб урилди. Оқибатда енгил машина йўловчиларидан бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этди.
Қозоғистонда «КамАЗ» ва Toyota Ipsum автомобили иштирокидаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна икки йўловчи шифохонага етказилди. Март ойи бошидан бери Қозоғистонда учта ЙТҲда камида 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
Учтепа туманида Matiz ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли ўқувчини уриб юборди. У жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Toyota ва Lacetti автомобиллари тўқнашиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Яна 6 киши шифохонага етказилди. Мамлакат ИИВ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини билдирди.
Олмалиқ шаҳрида қизил чироқда ҳаракатланган 19 ёшли Damas ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2 ўқувчи қизни уриб юборди. Шифохонага етказилган қизлардан бирининг жароҳати енгиллиги айтилмоқда.
Қарши туманида Nexia-3 қарама-қарши томондан келаётган Nexia-2 билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 2 йўловчи ҳодиса жойида вафот этди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди.
Яшнобод туманида тунда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Cobalt ағдарилиб, ёниб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. ЙТҲ оқибатида у шифохонага ётқизилди.
Яшнобод туманида 21 ёшли Gentra ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёлни уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда шифохонага ётқизилди. Тармоқларда тарқалган видеода бошқа автомобилларнинг йўловчини ўтказиб юбориш учун тўхтаб турганини кўриш мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг