«йтҳ» тегли мақолалар


Тошкентдаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди
27 ноябрь 2024, 00:13

Тошкентдаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Тошкент ҳалқа автойўлида қайрилиб олаётган вақтида бошқа юк машинаси билан тўқнашиб кетган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Тошкентда Lacetti ва скутер иштирокидаги ЙТҲда бир киши жароҳатланди
26 ноябрь 2024, 11:48

Тошкентда Lacetti ва скутер иштирокидаги ЙТҲда бир киши жароҳатланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган «авария»да скутер ҳайдовчиси жароҳатланди. У тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.

Тошкентда Epica ва Spark тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлди
25 ноябрь 2024, 09:56

Тошкентда Epica ва Spark тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида Epica ва Spark автомобиллари тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлди. ЙҲХБ хабарига кўра, Spark ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Жиззахда Cobalt уриб юборган 4 ва 13 ёшли қизлар ҳалок бўлди
20 ноябрь 2024, 09:52

Жиззахда Cobalt уриб юборган 4 ва 13 ёшли қизлар ҳалок бўлди

Бахмал туманида юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt пиёдалар йўлидан ўтаётган 4 ва 13 ёшли қизларни уриб юборди, сўнгра қочиб кетди. Оқибатда опа-сингиллар воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ушланиб, вақтинча ҳибсхонага жойлаштирилди.

Тошкентда Lacetti автобус билан тўқнашди, бир киши жароҳатланди
19 ноябрь 2024, 16:06

Тошкентда Lacetti автобус билан тўқнашди, бир киши жароҳатланди

Чилонзор туманида Lacetti автомобили 171-сонли автобус билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида машинада бўлган йўловчи шифохонага олиб кетилган, автобусда бўлган 3 нафар йўловчига жароҳат етмаган.

Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди
18 ноябрь 2024, 23:38

Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Traverse ва Equinox тўқнашувида икки йўловчи жароҳатланди. Яшнобод туманида эса 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди. Суриштирув ишлари бошланди.

Самарқандда уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 21 ёшли ҳайдовчига ҳукм ўқилди
18 ноябрь 2024, 09:39

Самарқандда уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 21 ёшли ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Ургут туманида 21 ёшли Cobalt ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, қаршисидан келаётган Damas`га урилганди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлган. Суд ҳукми билан Cobalt ҳайдовчиси 9 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси
17 ноябрь 2024, 20:34

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси

Сергелида 19 сентябрь куни BYD автомобили тезлик чекловини бузиб, мактабдан қайтаётган 9 ёшли Солиҳа Лутфуллаевани уриб юборганди. Ҳодиса оқибатида қизалоқ вафот этган. Бутунжаҳон ЙТҲ қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан «Газета.uz» Солиҳанинг онаси — Нигора опа билан бирга уни ёдга олди.

ЎзПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
17 ноябрь 2024, 17:50

ЎзПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади

Ноябрнинг учинчи якшанбасида бутун дунёда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари хотирланади. Бу йил сана 17 ноябрга тўғри келди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу куни Суперлиганинг 2024 йилги рамзий термасини махсус видеоролик билан эълон қилди ва уни ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади.

Сурхондарёда Nexia уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди
17 ноябрь 2024, 14:57

Сурхондарёда Nexia уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди

Бандихон туманида Nexia ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 1-cинф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда бола туман шифохонасида вафот этди.

Тошкентда тунда Malibu қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга, Cobalt эса дарахтга урилди
16 ноябрь 2024, 10:17

Тошкентда тунда Malibu қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга, Cobalt эса дарахтга урилди

Яккасарой туманида Malibu-2 қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга урилди. ЙТҲ сабаб ҳайдовчи ва йўловчи жароҳатланди. Мирзо Улуғбек туманида эса Cobalt йўл четидаги дарахт билан тўқнашган.

Тошкентда бир кунда иккита «гармошкали» автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
12 ноябрь 2024, 11:52

Тошкентда бир кунда иккита «гармошкали» автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Душанба куни Тошкентнинг Учтепа туманида King Long русумли «гармошкали» автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт йўл четидаги кўчатлар сотиладиган жойга кириб кетди. Кечга яқин яна бир автобус Lacetti билан тўқнашди. Ҳозирда иккала ҳолат ҳам ИИББ ЙҲХБ томонидан ўрганилмоқда.

Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди
11 ноябрь 2024, 22:33

Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

«Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлида икки автомобиль иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузган, оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Exeed билан тўқнашган.

Россиядаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди (янгиланди)
10 ноябрь 2024, 17:18

Россиядаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди (янгиланди)

Россиянинг Пенза вилоятида 10 ноябрь куни тунда содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Жабрланган яна икки ўзбекистонлик шифохонага ётқизилган.

Фарғонада Matiz ва Lada Vesta тўқнашувида йўловчи жароҳатланди
8 ноябрь 2024, 23:06

Фарғонада Matiz ва Lada Vesta тўқнашувида йўловчи жароҳатланди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Matiz нотўғри қайрилиш ортидан қарши йўналишдаги Lada Vesta билан тўқнашди. ЙТҲда иккинчи машина ичидаги 80 ёшли фуқаро жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди.

Тошкентда Matiz «пешеход»дан ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб кетди
6 ноябрь 2024, 00:27

Тошкентда Matiz «пешеход»дан ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда шифохонага ётқизилди.

Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради
5 ноябрь 2024, 14:50

Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради

Наманган шаҳрида икки нафар 9-синф ўқувчиси Gentra машинасида ЙТҲга учради. Улар машинани 150 минг сўмга вақтинча ижарага олган. Бир ойча аввал худди шу шаҳарда ижарадаги автомобилда аварияга учраган 3 нафар бола вафот этганди.

Тошкентда Nexia 3 бордюрга урилиши оқибатида ёниб кетди
31 октябр 2024, 23:41

Тошкентда Nexia 3 бордюрга урилиши оқибатида ёниб кетди

Тошкентнинг Юнусобод туманида Nexia 3 йўл четидаги бетон бордюрга бориб урилди. Оқибатда машинада ёнғин юзага келди. Уни ўчириш учун бетон аралаштиргич транспортидаги сувдан ҳам фойдаланилди.

Самарқандда автобус трактор тиркамасига урилди. Автобус йўловчиси жароҳатланди
31 октябр 2024, 11:12

Самарқандда автобус трактор тиркамасига урилди. Автобус йўловчиси жароҳатланди

Нарпай туманида Yutong автобуси қайрилиб олаётган тракторнинг тиркамасига бориб урилди. Ҳодисадан сўнг автобуснинг бир йўловчиси шифохонага ётқизилди.

Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди, скутер ҳайдовчиси жароҳатланди
30 октябр 2024, 18:12

Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди, скутер ҳайдовчиси жароҳатланди

Яшнобод туманида Tracker ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тўқнашув оқибатида скутер ҳайдовчиси жароҳатланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг