Наманганда вилоятида 6 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида Damas автомобили тезликни ошириб, йўл четида турган тўрт ўқувчини уриб юборди. Улардан бири шифохона йўлида вафот этди, қолганлари жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.
Андижон шаҳрида содир бўлган ЙТҲ натижасида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган. Ҳалок бўлган шахслар талабалар эканлиги айтилган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти Олтинкўл туманида 6 та автомашина оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 1 киши вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманганда «ВАЗ-2106» автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёда ва унинг 2 ёшли набирасини уриб юборди. Оқибатда пиёдалар шифохонада вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланди.
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида Matiz ва Damas иштирокидаги аварияда 14 ёшли пиёда ҳалок бўлди. Марҳумнинг отаси ўғлини уриб юборган маст ҳайдовчи Миллий гвардия ходими эканини айтиб, видеомурожаат билан чиқди. Кейинроқ ушбу маълумот рад этилди.
Наманган шаҳрида «ВАЗ-21011» автомашинаси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этган.
Тошкент вилоятида жорий йил бошидан буён содир бўлган ЙТҲларнинг 21 фоизи Damas русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 25 фуқаро вафот этган.
Сариосиё туманида Matiz автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборди. Оқибатда қиз шифохонада вафот этди, Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага ётқизилди. ЙТҲ содир бўлган ҳудудда пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилиши айтилди.
Пахтакор туманида 6 ёшли бола асфальт ётқизиш машинаси остида қолиб кетди. Оқибатда бола воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан оғир техника воситаси тегишли бўлган фирма раҳбарига маъмурий баённома тузилган ва жиноят иши қўзғатилган.
Поп туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди. Пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилоятида Damas юк машинасига бориб урилиши оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчисининг ўғли вафот этди. Вилоятда содир бўлган бошқа бир ҳолатда нотекис йўлда ҳаракатланаётган Жигули машинаси Cobalt билан тўқнашди, оқибатда бир киши оламдан ўтди.
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома расмийлаштирган тақдирда улар маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига ҳам ўзгартиш киритилди.
Тошкент вилоятида Юқоричирчиқ тумани ҳокимига тегишли бўлган машина 16 ёшли қизни уриб юборди. Олинган жароҳатлар туфайли қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Данғара туманида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомобили ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
Ўтган 7 ой давомида Фарғона вилоятида велосипедчилар иштирокида 168 та ЙТҲ содир бўлган. Оқибатида 29 нафар фуқаро вафот этган, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир нафар йўловчи вафот этган, икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қарши шаҳрида Nexia пиёдалар ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган, болалар аравачасида бўлган 9 ойлик чақалоқни уриб юборди. Вояга етмаган бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентдаги «Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Натижада автокран ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида «Газель» ва Lacetti автотранспортлари тўқнашди. 8 киши жабрланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг