Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида «Москвич» йўлдан чиқиб кетиб, ариққа қулади. Автомобилнинг икки йўловчиси оламдан ўтди.
Зоминда ўзидан олдиндаги машинани қувиб ўтмоқчи бўлган Lada-Largus ҳайдовчиси Isuzu юк машинаси билан тўқнашув содир этди. Натижада енгил автомобилнинг икки йўловчиси оламдан ўтди, тўрт киши, жумладан, икки бола жароҳатланди.
Наманганда Tracker йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли болани уриб юборди. Бошқа бир ЙТҲда эса «Москвич» қарама-қаршидан келаётган Nexia билан тўқнашди. Бола ва Nexia ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди.
Тошкентнинг Олмазор туманида Isuzu автобуси омадсиз манёвр ва юк машинаси билан тўқнашув натижасида ағдарилиб кетди. Жабрланганлар йўқ.
Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлида Lacetti ва Cobalt енгил автомобиллари тўқнашди. Натижада бир киши воқеа жойида вафот этди, бир киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
Қорақалпоғистондаги «Жаслиқ» посёлкаси ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида DAF ва VOLVO русумли иккита юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир этилди. Оқибатда бир киши вафот этди ва келиб чиққан ёнғин туфайли ҳар иккала юк автомашинаси бутунлай ёниб кетди.
Наманганда Cobalt ва тез ёрдам машиналари тўқнашуви натижасида бир нафар фуқаро вафот этди ва яна икки фуқаро турли даражалардаги тан жароҳатлари олишди.
Сардобада 18 ёшли фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз Captiva автомобилини ҳайдаш вақтида бошқарувни йўқотди ва машина ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Жиззах вилоятида кун давомида иккита ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида Lacetti 5 ёшли қизчани уриб юборди. Иккинчисида эса 18 ёшли йигит юриб кетаётган юк машинаси зинасидан ўзини ташлаб, асфальтга боши билан йиқилган.
Жиззах вилояти халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлида Traller русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида юк автомашинаси ағдарилди. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Гулистон шаҳрида Нексия ва HOWO юк автомашинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси натижасида Нексия ҳайдовчиси вафот этди ва унинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.
Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида биринчи Spark ҳайдовчиси ва унинг онаси воқеа жойида вафот этди.
Самарқандда DAF юк машинаси ва Lacetti тўқнашуви оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Nexia қаршидан келаётган SHACMAN юк машинасига урилди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.
Қашқадарё вилоятида Orlando енгил автомобили «Йўл беринг» йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмагани сабабли DAF юк автомашинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди ва олти нафари эса олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилди.
Ўзбекистонда январь-июнь ойлари давомида 2388 та йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. 2019 йил ушбу даврга нисбатан ЙТҲларнинг сони 7 фоизга камайган. Аксарият ЙТҲлар пиёдалар белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши ва ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка риоя қилмаслик сабабли юзага келган. Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ пойтахтда, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.
Наманган вилоятининг Поп туманида Isuzu юк машинаси йўл четидаги жарга ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.
Бухоро вилоятида тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган. ЙТҲ натижасида тез тиббий ёрдам автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган.
Жиззах шаҳар марказида автобус ва Nexia автомашинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган. 3 нафар йўловчиси бор автобус тўқнашув натижасида ағдарилган. Тўқнашувда тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда.
Тошкентнинг Учтепа туманида Spark ҳайдовчиси маҳалла ичида йўлга югуриб чиққан икки яшар қизчани уриб юборди. Бола тана жароҳатлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг