«тошкент» тегли мақолалар


Пойтахтда 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратилади
21 февраль 2023, 12:14

Пойтахтда 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратилади

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратиш бўйича қарор қабул қилди.

Ҳукумат Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қуради
20 февраль 2023, 12:38

Ҳукумат Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қуради

Ҳукумат пойтахтда кўп қаватли автотураргоҳлар қуришни режалаштирмоқда. Бунинг учун махсус давлат муассасаси ташкил этилади ва унга ер майдонлари тўғридан-тўғри ажратилади. Дастлаб транспортлар кўп тўпланувчи 4 та манзилда тураргоҳ барпо этилади. Улар онлайн аукционда тадбиркорларга сотилади.

Тошкентда 2 та ЙТҲда 5 киши жароҳатланди
20 февраль 2023, 10:33

Тошкентда 2 та ЙТҲда 5 киши жароҳатланди

Сергели ва Юнусобод туманларида рўй берган 2 ЙТҲда жами 5 киши жароҳат олди. Машиналардан бири ёниб кетди. Ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пойтахт ИИББ хавфсиз туризмни таъминлашга кўнгиллиларни жалб қилмоқда
20 февраль 2023, 09:13

Пойтахт ИИББ хавфсиз туризмни таъминлашга кўнгиллиларни жалб қилмоқда

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтга келган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун ёрдамчи сифатида кўнгиллиларни жалб қилмоқда. Бунда волонтёрлар бир нечта талабларга жавоб бериши керак бўлади.

1 апрелдан Тошкент жамоат транспортида мослашувчан тарифлар жорий этилади
18 февраль 2023, 15:26

1 апрелдан Тошкент жамоат транспортида мослашувчан тарифлар жорий этилади

Тошкент шаҳрида 1 апрелдан жамоат транспортида йўл ҳақи тўлашнинг мослашувчан тизими (1 соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тарифлар) жорий этилиши режалаштирилмоқда. Электрон тўловлар учун чегирмалар қўлланади.

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли бир нечта марказий кўчалар ёпилади
18 февраль 2023, 11:06

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли бир нечта марказий кўчалар ёпилади

Пойтахтнинг қатор марказий кўчалари 19 февраль куни «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан ёпилади.

Тошкентга 200 та 18 метрли «гармошкали автобус» олиб келинади
18 февраль 2023, 09:53

Тошкентга 200 та 18 метрли «гармошкали автобус» олиб келинади

Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус олиб келинади. 18 метрли транспортнинг қайрилиш даражаси йўл параметрларига тўғри келиши учун унинг ўртаси «гармошкали» тарзда бўлади.

Яшнобод тумани суди судьяси $4 минг олганликда гумонланмоқда
17 февраль 2023, 15:40

Яшнобод тумани суди судьяси $4 минг олганликда гумонланмоқда

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди судьяси (эркак) 4000 доллар олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши бош прокурор тақдимномасига кўра уни жавобгарликка тортишга розилик берди ва судьялик ваколатини тугатди. Олий суд розилиги билан судья қамоққа олинди.

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
16 февраль 2023, 20:40

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида 5 та автомобиль тўқнашди. Жабрланганлар йўқ.

Тошкентдаги Milavitsa дўкони моделлар суратини витринага қайтарди
16 февраль 2023, 16:04

Тошкентдаги Milavitsa дўкони моделлар суратини витринага қайтарди

Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўкони моделлар суратини витринага қайтариб, уларнинг бир қисмини алмаштирди. Суратлар интернетдаги танқид ва туман ҳокимлиги билан ўтказилган «тушунтириш суҳбати»дан сўнг олиб ташланганди. Ҳокимлик эса дўконни суратларни олиб ташлашга мажбурламаганини билдирди.

Мeтро қурилиши сабабли Тошкентнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди
13 февраль 2023, 09:46

Мeтро қурилиши сабабли Тошкентнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

Ерусти метроси қурилишидаги ишлар сабабли Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим жойларида сув таъминоти 13 февраль куни соат 20:00 гача тўхтатилди. Бу ҳудудларга сув махсус техникаларда етказиб берилади.

Тошкентда ёғингарчилик туфайли янги тротуар ва велойўлакларга шикаст етди
10 февраль 2023, 14:45

Тошкентда ёғингарчилик туфайли янги тротуар ва велойўлакларга шикаст етди

Кучли қор ёғиши ва қаттиқ совуқдан сўнг Тошкентдаги янги бетон тротуарлар ва велойўлаклар бузила бошлади. Ҳокимлик уларни таъмирлаш бўйича режа ишлаб чиқилгани, об-ҳаво яхшиланиши билан иш бошланишини билдирди.

Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 50 фоизга ошириш топширилди
8 февраль 2023, 19:56

Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 50 фоизга ошириш топширилди

Ўзбекистон президенти Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини камида 50 фоизга ошириш бўйича топшириқ берди. Ҳозирда бу кўрсаткич 18 фоизни ташкил этади.

Xalq nazorati хизмати орқали ер ва дарахтлардаги электр кабеллари ҳақида хабар бериш мумкин
8 февраль 2023, 11:10

Xalq nazorati хизмати орқали ер ва дарахтлардаги электр кабеллари ҳақида хабар бериш мумкин

Дарахтларга осилган ёки ерда ётган электр кабелларини кўрган Тошкент шаҳри аҳолисидан Xalq nazorati портали орқали хабар беришлари сўралмоқда. Ҳокимлик аномал совуқ пайтида тезроқ электр узатиб бериш учун симлар шу тарзда ўтказилганини маълум қилди.

«Мен танилишим керак, дерди. Тириги эмас, ўлиги танилди» — Янгиҳаётда ўлдирилган 12 ёшли қиз ҳақида
3 февраль 2023, 18:35 1

«Мен танилишим керак, дерди. Тириги эмас, ўлиги танилди» — Янгиҳаётда ўлдирилган 12 ёшли қиз ҳақида

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси 1 февралга ўтар кечаси ўзи яшаган уй олдидан топилганди. Қизни қидириш ишларида уни ўлдиришда гумон қилинаётган қўшни йигитнинг ўзи ҳам қатнашган. Қизнинг онаси президентга мурожаат қилиб, айбдорга «энг олий жазо» тайинланишини сўради.

Пойтахтда 35 та газ «заправка» фаолияти қайта тикланди (рўйхат)
3 февраль 2023, 13:59

Пойтахтда 35 та газ «заправка» фаолияти қайта тикланди (рўйхат)

3 февраль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида 35 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти қайта тикланди.

Тошкентда Captiva ёниб кетди
1 февраль 2023, 09:47

Тошкентда Captiva ёниб кетди

Шайхонтоҳур тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида тўхтаб турган Captiva ёниб кетди. Оқибатда бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилди. Ҳозирда ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Тошкентнинг 73 та асосий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади
31 январь 2023, 22:27

Тошкентнинг 73 та асосий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади

Чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш мақсадида Тошкентнинг 73 та асосий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлакларни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш билан бирга, жамоат транспорти устуворлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Тошкент шаҳри ва вилоятида салкам 20 минг дона наркотик модда аниқланди
31 январь 2023, 12:16

Тошкент шаҳри ва вилоятида салкам 20 минг дона наркотик модда аниқланди

ДХХнинг пойтахт ва Тошкент вилоятида олиб борган тадбирлари натижасида фуқаролардан ноқонуний сотилаётган 20 минг донага яқин гиёҳванд моддалар олиб қўйилди. Барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан олиб кирилган.

«Юрагингни суғуриб оламан». Тошкент туманидаги имом-хатиб араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари сабаб ишдан олинди
29 январь 2023, 19:22

«Юрагингни суғуриб оламан». Тошкент туманидаги имом-хатиб араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари сабаб ишдан олинди

Тошкент туманидаги «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари учун ишдан олинди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар имом-хатибнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бормоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг