«тошкент» тегли мақолалар


Тошкентда 20 ёшли аёл оилавий жанжал сабаб ўзини Бўзсувга ташлади
19 ноябрь 2022, 21:29

Тошкентда 20 ёшли аёл оилавий жанжал сабаб ўзини Бўзсувга ташлади

Шаҳидлар хотираси хиёбонида 19 ноябрь куни 20 ёшли аёл ўзини Бўзсув каналига ташлади. Уни икки нафар Миллий гвардия ходими сувдан олиб чиқиб, қутқарган. Ҳозирда аёл ҳушига келган, аҳволи барқарор.

Сергелидаги қурилиш майдонида кўтарма кран қулади (тўлдирилди)
19 ноябрь 2022, 16:20

Сергелидаги қурилиш майдонида кўтарма кран қулади (тўлдирилди)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида кўтарма кран қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳодиса Сергелида юз берганини маълум қилди. Сергели ҳокимлиги кран қулаган вақтда унда одам бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Қурилиш масъулларига кўра, қулаган кран энди утилизация қилинади.

Яшнободда 16 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди, етказилган зарар 3,5 млрд сўмга баҳоланмоқда
19 ноябрь 2022, 12:41 1

Яшнободда 16 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди, етказилган зарар 3,5 млрд сўмга баҳоланмоқда

Тошкентда Assalom Havo турар жой мажмуаси қурилиши режалаштирилган майдонда 16 та дарахт ноқонуний кесиб ташланган. Объект қурувчиси сифатида Yangi Zamon Bino компанияси кўрсатилган, унинг ҳаммуассисларидан бири — «Ўзбекистон темир йўллари»дир. Етказилган зарар 3,5 млрд сўмга баҳоланмоқда.

Тошкентда яна 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди
15 ноябрь 2022, 17:48

Тошкентда яна 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Пойтахтда яна Equinox, Mercedes-Benz ва Nexia иштирок этган авария содир бўлди. Тўртинчи машина эса — Labo. ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилди.

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15 ноябрь 2022, 09:43

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтнинг Амир Темур кўчасида Lada Vesta, Equinox, Mercedes-Benz ва Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа сабаб Equinox автомобили ағдарилди, ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva`да ёнғин келиб чиқди
8 ноябрь 2022, 10:04

Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva`да ёнғин келиб чиқди

Юнусобод туманида Lexus ва Captiva тўқнашди. Оқибатда Captiva`да ёнғин содир бўлди. Жароҳатланган ҳайдовчилар ва йўловчилар шифохонага ётқизилди.

Тошкентда сув тошишининг ягона сабаби йўл ва ариқларга чиқинди ташланиши билан боғлиқ — пойтахт ҳокимлиги
2 ноябрь 2022, 16:24

Тошкентда сув тошишининг ягона сабаби йўл ва ариқларга чиқинди ташланиши билан боғлиқ — пойтахт ҳокимлиги

2 ноябрь куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида Тошкентнинг айрим кўчаларида сув тошиши кузатилди. Шаҳар ҳокимлиги ушбу тошқинларга ягона сабаб сифатида аҳоли томонидан йул ва ариқларга ташланган чиқиндиларни кўрсатмоқда. Дренаж тизимининг ҳолати ҳақида эса маълумот берилмаган.

Нобель мукофоти совриндори Тошкентни жамоат транспортига сармоя киритишга чақирди
31 октябр 2022, 10:51

Нобель мукофоти совриндори Тошкентни жамоат транспортига сармоя киритишга чақирди

Тошкентда ҳақиқатан ҳавонинг ифлослиги, нафас олиб бўлмаслигини сездим, деди Нобель мукофоти совриндори Рае Квон Чунг «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда. Профессорнинг фикрича, жамоат транспортини кўпайтириш, автомобилда шаҳар ичига кирмаслик зарур. Акс ҳолда вазият бундан ҳам ёмонлашади.

Учтепа тумани президентнинг ташрифига қандай тайёргарлик кўрди?
29 октябр 2022, 16:15 1

Учтепа тумани президентнинг ташрифига қандай тайёргарлик кўрди?

Президентнинг у ёки бу ҳудудга ташрифидан олдин, у ҳақиқий ҳолатни жуда яхши билишини таъкидлаб, буни қилмасликка чақирган бўлсада, кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилади. Ушбу амалиёт ҳануз давом этмоқда. «Газета.uz» Учтепа тумани президентнинг ташрифига қандай тайёргарлик кўрганини кузатди.

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосига энг кўп автомобиллар зарар етказади, бунда пойтахт етакчи — Экоқўмита
29 октябр 2022, 11:53 1

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосига энг кўп автомобиллар зарар етказади, бунда пойтахт етакчи — Экоқўмита

Ўзбекистонда атмосферага жами зарарли ташламаларнинг 58 фоизи (1,4 млн тонна) автотранспортлар улушига тўғри келади. Бунда Тошкент шаҳри етакчи — 93% (397 минг тонна). Экоқўмита транспортларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш мақсадида миллий стандарт лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон пойтахтини бошқа ҳудудга кўчириш режалаштирилмаяпти. Нега?
26 октябр 2022, 15:53

Ўзбекистон пойтахтини бошқа ҳудудга кўчириш режалаштирилмаяпти. Нега?

Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси лойиҳасида пойтахтни бошқа ҳудудга кўчириш кўзда тутилмаган. Бироқ, «ТошкентбошпланЛИТИ»га кўра, маъмурий марказ қисман «Янги Тошкент»га кўчади. Институт мутахассисларининг қайд этишича, шошилинч кўчиш муаммолар келтириб чиқариши ҳам мумкин.

Тошкентда «Ўзбекистон: Марказий Осиё бўйлаб замонлар оша саёҳат» фильми намойиш этилди
24 октябр 2022, 18:27

Тошкентда «Ўзбекистон: Марказий Осиё бўйлаб замонлар оша саёҳат» фильми намойиш этилди

Пойтахтда «Ўзбекистон: Марказий Осиё бўйлаб замонлар оша саёҳат» фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида суратга олинган кинокартина археолог ва тарихчилар тадқиқ этиши учун катта аҳамиятга эга фавқулодда ғайриоддий юртлар тарихи ҳикоя қилинади.

Тошкентда Фарҳод кўчасининг бир қисми 5 кунга ёпилади
17 октябр 2022, 19:15

Тошкентда Фарҳод кўчасининг бир қисми 5 кунга ёпилади

Тошкент шаҳрида Фарҳод кўчасининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан Лутфий кўчасигача бўлган қисми 17−21 октябрь кунлари қисман ёпилади. Бу вақтда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

16 октябрь куни Ислом Каримов, Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари 5 соатга ёпилади
15 октябр 2022, 14:58

16 октябрь куни Ислом Каримов, Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари 5 соатга ёпилади

Якшанба куни «Business Run» марафони ўтказилиши сабаб Ислом Каримов, Афросиёб ҳамда Шароф Рашидов кўчалари соат 06:00 дан соат 11:00 гача ёпилади.

Тошкентда тўрт киши алкоголдан заҳарланиб вафот этди
10 октябр 2022, 23:19

Тошкентда тўрт киши алкоголдан заҳарланиб вафот этди

Тошкентда сўнгги икки кун ичида тўрт киши спиртли ичимликлардан заҳарланишдан вафот этди, бир киши комада. Прокуратура хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жиноий иш қўзғатди.

Сентябрь ойида «Янги Ўзбекистон» боғи рўпарасида 500 дан ортиқ дарахт ёниб кетди
5 октябр 2022, 23:41 1

Сентябрь ойида «Янги Ўзбекистон» боғи рўпарасида 500 дан ортиқ дарахт ёниб кетди

7 сентябр куни Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғи рўпарасида 500 дан ортиқ мевали дарахт ёниб кетди. Прокуратура жиноий иш очган.

Тошкентга йил якунига қадар 190 та катта сиғимли автобуслар келтирилади
29 сентябрь 2022, 15:47

Тошкентга йил якунига қадар 190 та катта сиғимли автобуслар келтирилади

Тошкент шаҳрига 2022 йил охиригача 190 дона MAN русумли автобуслар олиб келинади. Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилади ва кам сиғимли ISUZU ларнинг ўрнини эгаллайди.

Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди
19 сентябрь 2022, 10:57

Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор билан пойтахтда 2023−2027 йилларда йиллик 7 млн дона мавсумий гуллар ва 75 минг тупдан зиёд кўчатлар экилади. Шунингдек, 2024 йилга келиб, яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади.

Тошкентда ўтказиладиган кинофестиваль сабаб учта кўча ёпилади
14 сентябрь 2022, 09:24

Тошкентда ўтказиладиган кинофестиваль сабаб учта кўча ёпилади

14 сентябрь куни «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади. Шу муносабат билан Чилонзор, Алишер Навоий кўчалари қисман, Пахтакор кўчаси эса тўлиқ ёпилади.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди
10 сентябрь 2022, 14:28

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов ҳибсга олинди. Эҳтиёт чораси пойтахтда дарахтларни ноқонуний кесиш ишлари билан боғлиқ эмас. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлиқда гумонланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг