«тошкент» тегли мақолалар


Тошкент ҳайвонот боғи — 100 ёшда! У қандай ўзгаряпти?
24 октябр 2024, 17:17

Тошкент ҳайвонот боғи — 100 ёшда! У қандай ўзгаряпти?

24 октябрь куни Тошкент ҳайвонот боғи очилганига 100 йил тўлди. Жониворларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва инфратузилмани янгилаш мақсадида у ерда 2020 йилдан бери таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. «Газета.uz» боғ ходимлари билан шу вақтгача қилинган ишлар ва келгуси режалар ҳақида гаплашди.

Бош прокуратура Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳавони ифлослантирувчи корхоналарни текширади
24 октябр 2024, 16:52

Бош прокуратура Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳавони ифлослантирувчи корхоналарни текширади

Бош прокуратура 22 октябрдан Тошкент шаҳри ва вилоятида атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган корхоналарни текширишни бошлади. Назорат органи фильтрловчи ускуналарни ўрнатиш ишлари кечикаётганини таъкидлади. Пойтахтда 31 та корхонадан фақат 8 таси бундай ускуналарни ўрнатган.

Тошкентда ёғингарчилик вақтида сув тошқинларининг олдини олиш учун 6 млрд сўм ажратилди
24 октябр 2024, 15:11

Тошкентда ёғингарчилик вақтида сув тошқинларининг олдини олиш учун 6 млрд сўм ажратилди

Пойтахт ҳокими қарори билан Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар даврида сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш учун 6 млрд сўм ажратилди.

Тошкент ҳокимлари дренаж масаласини тепасида туриб ўзи ҳал қилади — президент
21 октябр 2024, 20:21

Тошкент ҳокимлари дренаж масаласини тепасида туриб ўзи ҳал қилади — президент

Яқинда юз берган ёмғирлар Тошкент дренаж тизимининг ҳақиқий аҳволини кўрсатди, деди президент. У сувни сув ҳавзаларида тўплаш ва ундан дарахтларни суғоришда фойдаланиш тизимини яратишни таклиф қилди. Расмийлар камида 2015 йилдан бери дренаж тизимини таъмирлаш ҳақида гапирмоқда.

Шаҳар парклари қандай бўлиши керак? Дендролог нуқтаи назари
18 октябр 2024, 17:49

Шаҳар парклари қандай бўлиши керак? Дендролог нуқтаи назари

«Тошкент илгари яшил шаҳар эди», деб эслайди таниқли дендролог Атиргул Холмирзаева. У пойтахтни яна яшил қилиш мумкин, дейди. Бошланишига эса дарахтларни кесиш ва уларга зарар етказишни, сув ҳавзаларини қисқартиришни тўхтатиш керак. Бунинг ижтимоий ва иқтисодий самаралари ўзини узоқ куттирмайди.

Тошкентда пулли «парковка» учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди
17 октябр 2024, 11:14

Тошкентда пулли «парковка» учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди

Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш тартиби ва транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди. Тўловлар тариф зоналарига кўра бир соат учун 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача этиб белгиланди.

Авиация музейини очиш ғояси муаллифи Ўзбекистон президентига мурожаат қилди
15 октябр 2024, 08:31

Авиация музейини очиш ғояси муаллифи Ўзбекистон президентига мурожаат қилди

11 йилдан бери Тошкентда Авиация музейини очиш ғоясини илгари сураётган Аброр Сатимов Ўзбекистон президентига очиқ хат ёзди. Унинг айтишича, ўтган даврда турли идораларга қилинган мурожаатлар натижа бермаган. Айни дамда, мамлакат бўйлаб сочилиб кетган самолётлар аста-секин бузилиб, вайрон бўляпти.

Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин юзага келди
14 октябр 2024, 19:08

Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин юзага келди

Тошкент шаҳрида ноқулай об-ҳаво, ёмғир ёғиши ва дарахт шохлари синиши оқибатида Водил-1 тармоғига қарашли электр узатиш қурилмасида авария юз берди. Электр таъминотидаги 1 соатлик узилишдан сўнг носозлик бартараф этилди.

Ўзбекистонда минтақадаги ягона авиация музейини очиш мумкин эди. Очилармикин?
14 октябр 2024, 16:46

Ўзбекистонда минтақадаги ягона авиация музейини очиш мумкин эди. Очилармикин?

Тошкентда жамоат мулкига айланиши мумкин бўлган уникал самолётлар сақланади. Ўзбекистон фуқаро авиацияси 100 йиллиги нишонланаётган 2024 йилда авиация музейини очиш имкони бой берилганича йўқ. Аброр Сотимов — музей истиқболи ва Airbus’нинг ватани Тулузадаги намуна ҳақида мулоҳаза юритади.

Тошкентда фавқулодда чақирув тугмаси ва мультимедиа тизимига эга автобус бекатлари ўрнатилади
11 октябр 2024, 17:40

Тошкентда фавқулодда чақирув тугмаси ва мультимедиа тизимига эга автобус бекатлари ўрнатилади

Пойтахтда металл конструкцияли автобус бекатлари ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Улар Wi-Fi, USB портлари, реклама баннерлари учун экранлар, фавқулодда чақирув тугмалари ва видеокузатув камераси билан жиҳозланади.

Сентябрда пойтахтдаги ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархи 2,8 фоизга ошди — МҲТИ
10 октябр 2024, 18:12

Сентябрда пойтахтдаги ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархи 2,8 фоизга ошди — МҲТИ

Сентябрда Тошкентда уй-жойлар учун ижара нархларининг ошиши давом этди. Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари августга нисбатан 2,8 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонларники эса 1,4 фоизга ошди.

Тошкент ИИББ мухлисларни Ўзбекистон — Эрон футбол ўйинига вақтлироқ келиш ва жамоат тартибини сақлашга чақирди
10 октябр 2024, 14:33

Тошкент ИИББ мухлисларни Ўзбекистон — Эрон футбол ўйинига вақтлироқ келиш ва жамоат тартибини сақлашга чақирди

Тошкент шаҳар ИИББ футбол мухлисларини Ўзбекистон-Эрон терма жамоаларининг «Бунёдкор» стадионида бўладиган учрашувига эртароқ келиш ва жамоат тартибини сақлашга чақирди. ЎФА мухлисларга майдонга тушиш қатъиян ман этилганини эслатди.

Тошкентда ҳар бир туманнинг бош режаси ишлаб чиқилади — пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов
10 октябр 2024, 12:25

Тошкентда ҳар бир туманнинг бош режаси ишлаб чиқилади — пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов президент шаҳардаги ҳар бир туманнинг бош режаларини ишлаб чиқиш таклифини берганини маълум қилди. Шунингдек, Тошкентда архитекторлар тайёрлаш учун шаҳарсозлик институти, тирбандликларни бартараф этиш бўйича Йўлларни бошқариш департаменти ташкил этиш режаси айтилди.

«Лойсувоқ Тошкентни тош шаҳарга айлантирган инсонларга бағишланади». Меъмор Валерий Ғаниев — «Жасорат» мажмуасининг қурилиши тарихи ҳақида
10 октябр 2024, 09:09

«Лойсувоқ Тошкентни тош шаҳарга айлантирган инсонларга бағишланади». Меъмор Валерий Ғаниев — «Жасорат» мажмуасининг қурилиши тарихи ҳақида

Тошкентда 1976 йилнинг 20 май куни «Жасорат» меъморий-ҳайкалтарошлик мажмуаси очилган. У 1966 йил апрелида юз берган зилзила маркази ўрнида қурилган. «Газета.uz» мажмуа муаллифларидан бири — архитектор Валерий Ғаниев билан бронза ва гранитдан кимнинг жасорати абадийлаштирилгани ҳақида суҳбатлашди.

Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси: камида 7,5 млн аҳолига мўлжалланган мегаполис
9 октябр 2024, 20:39

Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси: камида 7,5 млн аҳолига мўлжалланган мегаполис

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бош режаси лойиҳасига кўра, ҳудуд 3 та зонага бўлинади: консервация, реконструкция ва реновация. Экологик муаммолар, «15 дақиқалик шаҳар» тамойили ҳамда Тошкент вилояти туманларини пойтахт билан ягона агломерация сифатида ривожлантириш ҳисобга олинган.

Давактив агентлиги Тошкентдаги Ибн Сино бозори биносини сотувга қўйди
5 октябр 2024, 13:07

Давактив агентлиги Тошкентдаги Ибн Сино бозори биносини сотувга қўйди

E-аукцион платформасида пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино бозори нотурар биноси сотувга қўйилди. Харидор объект негизида «экобозор» қуриши керак.

Тошкентни «пиёдалар шаҳри»га айлантириш, яшил ҳудудлар ва сув ҳавзаларини кўпайтириш режа қилинмоқда
26 сентябрь 2024, 14:43

Тошкентни «пиёдалар шаҳри»га айлантириш, яшил ҳудудлар ва сув ҳавзаларини кўпайтириш режа қилинмоқда

Президент Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. Унда «Шаҳар — пиёдалар учун» тамойилини жорий этиш, сунъий сув ҳавзалари ва яшил зоналар барпо этиш, корхоналарда тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва бошқа тадбирлар кўзда тутилмоқда.

Тошкентда иккита машина ёниб кетди
25 сентябрь 2024, 20:48

Тошкентда иккита машина ёниб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz билан тўқнашган Nexia-3 автомашинаси ёниб кетди, бир ҳайдовчи жароҳатланди. Бошқа ҳолатда Lacetti’да ёнғин чиқди. Суриштирув ишлари бошланди.

Тошкентда Lacetti ва Malibu тўқнашувида уч киши жароҳатланди
25 сентябрь 2024, 00:04

Тошкентда Lacetti ва Malibu тўқнашувида уч киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Malibu-2 ва Lacetti машиналари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар ва яна бир нафар йўловчи жароҳатланди.

«Машинам мурда ташувчи эмас». Ҳайдовчи 19 ёшли қизни уриб юбориб, уни шифохонага етказишдан бош тортди
23 сентябрь 2024, 13:03

«Машинам мурда ташувчи эмас». Ҳайдовчи 19 ёшли қизни уриб юбориб, уни шифохонага етказишдан бош тортди

Тошкентда пиёдалар ўтиш жойида Gentra катта тезликда 19 ёшли қизни уриб кетди. Марҳуманинг отаси ва гувоҳларга кўра, ҳайдовчи унинг машинаси «мурда ташувчи эмаслигини» айтиб, қизни шифохонага элтишдан бош тортган. Қизнинг яқинларидан бири бундай ЙТҲларда автомобилларни мусодара қилишни таклиф этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг