Қашқадарёда хусусий корхона вилоят болалар шифохонаси майдонидаги 17 туп манзарали дарахтни ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда.
Хитойнинг CAMC Engineering компанияси Қашқадарё вилоятидаги лойиҳаларга сармоя киритишни режалаштирмоқда. Улар орасида Китобда сайёҳлик зонаси ташкил этиш, осма дор йўли қуриш ва бошқалар бор.
Тармоқларда номаълум эркак ресторанда ўтирган аёлларга қарата стакан улоқтиргани тасвирланган видео тарқалди. Қашқадарё вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат Китоб туманида содир бўлган. Аёллардан бири шифохонага ётқизилган, эркакка нисбатан жиноий иш очилди.
Яккабоғ туманида VIII — IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси дея тахмин қилинаётган объект топилди. Мутахассисларга кўра, ушбу минора зардуштийларнинг дахмаси бўлган бўлиши ҳам мумкин.
Чироқчи туманида меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган 52 ёшли эркак 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Китоб туманида 20 ёшли йигит ўзаро тортишув сабабли 25 ёшли йигитни қасддан пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов олиб борилмоқда.
Касби туманидаги XIV асрга тегишли «Намозгоҳ» масжиди нураб бораётгани, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаётгани танқид қилинганди. Маданий мерос агентлиги ўрганишлардан сўнг ёдгорлик 2023 йилги реставрация режасига киритилганини билдирди.
Яккабоғда бир ойлик армияга одам топиш бўйича йиғилишни ёритмоқчи бўлган блогер Элмурод Одиловнинг ИИО ходимлари томонидан калтаклангани айтилмоқда. У йиғилиш ўтказилиши керак бўлган пилла қабул қилиш омборхонасида фермерлар ишига аралашганликда айбланиб 15 суткага қамалди.
Қарши шаҳрида 21 ёшли йигит 2004 ва 2006 йилларда туғилган қизлар билан умумий рўзғор асосида эр-хотин бўлиб яшаб келгани учун 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.
Қашқадарёда байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши бўйича ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди. Аввалроқ «Юксалиш» ходимлар ва ноқонуний қарор қабул қилган суд ҳаракатларига қандай баҳо берилганига қизиқиб, иш тафсилотларини очиқлашга чақирганди.
Косон туманидаги маҳалларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида хонадон эгасининг турмуш ўртоғи куйиш тан жароҳати олиши оқибатида воқеа жойида вафот этди.
Қарши туманида Nexia-3 қарама-қарши томондан келаётган Nexia-2 билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 2 йўловчи ҳодиса жойида вафот этди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди.
Қарши туманида «Жигули» ёниб кетди. Ҳайдовчи ўриндиғида 22 ёшли йигитнинг жасади борлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича экспертизалар тайинланди.
Қарши-Еттитом автомобиль йўлида 13 кун ичида икки ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 6 нафар шахс вафот этди.
Китоб туманидаги кўп қаватли хонадонларнинг бирида газ портлади. Оқибатда уйнинг дераза ва эшик ромларига зарар етди. Бир нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Косон туманида ота ва она вояга етмаган қизини калтаклади. Ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган. Ота руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган.
Қашқадарёда эркак 8 нафар бола асраб олиб, улардан 2 нафар қизни зўрлашда гумонланмоқда. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қизлардан бирининг ҳомиладор бўлиб қолганини рад этди. Болалар қариндошларига, ёрдам кўрсатиш марказига, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси мудири ихтиёрига топширилди.
Чироқчи туманидаги қишлоқлардан бирига айиқ келиб қолди, тармоқларда унинг юргани акс этган видеолар тарқалди. Маҳаллий аҳоли уни машинада уриб юбормоқчи ҳам бўлди. Табиат ресурслари вазирлиги ва Тошкент ҳайвонот боғи ходимлари пойтахтдан воқеа жойига жўнаб кетди.
Чироқчи туманида 52 ёшли эркак меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани айтилмоқда. Олий суд ҳолат бўйича жиноят иши 7 апрель куни ёпиқ суд мажлисида кўрилишини маълум қилди.
Ғузор туманида фуқаро акаси терговга жалб қилинганига норозилик сифатида чорва молларини туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб борди. Суд қарори билан у 7 суткага қамалди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг