Хитойда аниқланган короновирус одамдан одамга юқиши мумкин. Вирус аллақачон мамлакат ташқарисида тарқалди: юқиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония ва Таиландда қайд этилди.
2010 йилдан бери Федерал Солиқ хизматини бошқариб келаётган Михаил Мишустин Россия ҳукуматига раҳбар бўлди. Унинг номзоди Давлат Думаси депутатларининг 85,1 фоизи томонидан маъқулланди.
Эронда Украина Boeing самолётининг қулаши билан боғлиқ бир неча киши ҳибсга олинди, уларнинг исмлари ҳозирча ошкор қилингани йўқ.
Қабус ибн Саид вафотидан сўнг мерос ва маданият вазири Хейсам бин Ториқ Ал Саид Уммоннинг янги султони бўлди.
Эрон Украина авиакомпаниясининг Теҳрон яқинида қулаган самолёти ҳарбийлар томонидан «инсон хатоси» сабабли тасодифан уриб туширилганини тан олди.
Канада ва Буюк Британия бош вазирлари Жастин Трюдо ва Борис Жонсон Теҳрондан Киевга учаётган украин Boeing самолётининг қулашига Эрон ракетаси тушиши сабаб бўлганини маълум қилди.
Украина президенти Теҳронда украин самолётининг ҳалокати муносабати билан мамлакатда мотам эълон қилди. Самолёт бортидаги 176 кишининг барчаси вафот этган.
167 нафар йўловчиси бўлган Украина самолёти парвоздан кўп ўтмай Теҳрон аэропорти яқинида ҳалокатга учради. Барча йўловчилар вафот этгани айтилмоқда.
Австралия ўтган йил ноябрь ойидан буён кузатилаётган ўрмон ёнғинларига барҳам бериш учун 1,4 миллиард доллар ажратмоқчи. Офат натижасида вафот этганлар сони 24 кишига етди.
Сўнгги бир йил ичида Норвегия пойтахти Осло йўлларида бирорта ҳам пиёда ёки велосипедчи ҳалок бўлмади, ўлим билан якунланган биргина ҳолат қайд этилди ва унда ҳайдовчи вафот этди.
Ўзбекистон аҳолиси Янги йилнинг биринчи кунини минтақага хос бўлган ёғингарчиликларсиз, қуёшли об-ҳаво билан қарши олади. 3 январда айрим жойларда кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда.
28 декабрь куни Қозоғистонда умумхалқ мотам эълон қилинди. Олмаота яқинида самолёт қулаши натижасида 12 киши ҳалок бўлди.
Bek Air компаниясининг «Олмаота-Нур-Султон» рейси самолёти парвоз пайтида қулади. Бортда 100 киши бўлган. 9 киши ўлгани ҳақида хабар берилди.
Ўтган ҳафта Қозоғистонда қор бўрони ва яхмалак сабабли 104 та ЙТҲ содир бўлиб, уларда 39 киши вафот этди.
АҚШ Конгресси қуйи палатаси президент Дональд Трамп импичменти учун овоз берди. У ваколатини суиистеъмол қилиш ва Конгрессга тўсқинлик қилишда айбланмоқда. Энди Сенат импичмент масаласини кўриб чиқади.
Покистоннинг собиқ президенти Первез Мушаррафга нисбатан ўлим жазоси тайинланди. У давлат тўнтаришида айбдор топилди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев август ойида уни мажбурий сўроққа олиб бориш бўйича амалиёт чоғида «Альфа» махсус хизмати зобитини ўлдиришда айбланмоқда.
Британиядаги парламент сайловларида бош вазир Борис Жонсон бошчилигидаги консерваторлар ғалаба қозонди. Улар Brexit шартномасини дарҳол ратификация қилмоқчи.
Санкт-Петербургда суд 11 кишига нисбатан ҳукм ўқиди. Улар 2017 йилда метрода теракт уюштиришда айбланмоқда. Ҳеч ким айбига иқрор бўлмади.
Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россияни тўрт йил муддатга Олимпиадалар ва жаҳон чемпионатларидан четлаштирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг