Архив

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун янги йўналишлар номлари маълум қилинди
25 апрель 2022, 22:16

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун янги йўналишлар номлари маълум қилинди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Россиядан пул ўтказмалари қисқариши фонида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун янги йўналишларни баҳолади. Польша, Болгария, Литва, Чехия ҳамда бошқа Европа ва Осиё давлатлари миграцияни ривожлантириш учун жозибадор йўналишлар деб номланди.

25 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 апрель 2022, 22:00

25 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда ОИТСга чалиниб беморларни даволаб келган стоматолог, Эммануэль Макронни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган Шавкат Мирзиёев, тест топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқлангани, 9 майда ўтказилмайдиган ҳарбий парад, Рамзан Қодировга Рамазон ҳайити арафасида табрик йўллаган президент, Тошкентда трамвайни қайта тиклаш лойиҳасига қўшилмоқчи бўлган Беларусь ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 25 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Лицензия олиш жараёнида ноқонуний ҳужжат кузатилмаган — СЭС «Гуангжоу» клиникаси ҳақида
25 апрель 2022, 21:55

Лицензия олиш жараёнида ноқонуний ҳужжат кузатилмаган — СЭС «Гуангжоу» клиникаси ҳақида

СЭС бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов «Гуангжоу» клиникасининг Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлардаги филиаллари лицензия олиши жараёнида ноқонуний ҳужжат кузатилмаганини маълум қилди. Агарда ноқонуний ҳолат кузатилса, лицензия берилмаган бўларди, дея таъкидлади у.

Малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдайди
25 апрель 2022, 21:30

Малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдайди

1 майдан бошлаб икки йилдан кам ҳайдовчилик тажрибасига эга ҳайдовчиларнинг автомобилларида махсус «Ҳайдовчиликни энди бошлаган» белгиси бўлиши шарт.

Никоҳланувчилар ўз ҳисобидан генетик текширувдан ўтишади
25 апрель 2022, 18:13

Никоҳланувчилар ўз ҳисобидан генетик текширувдан ўтишади

2023 йил 1 июлдан никоҳланувчилар генетикларнинг хулосаси билан турмуш қуришади. Бунда фуқаролар репродуктив саломатлик марказлари орқали ўз ҳисобларидан молекуляр-генетик тестдан ўтишлари керак бўлади.

Беларусь Тошкентда трамвайни қайта тиклаш лойиҳасида иштирок этиш истагида
25 апрель 2022, 18:06

Беларусь Тошкентда трамвайни қайта тиклаш лойиҳасида иштирок этиш истагида

Беларусь бош вазири Роман Головченко Тошкентда трамвай қуриш лойиҳасида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. Беларусь томони инфратузилма, лойиҳалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ ечимларни таклиф қилмоқда. «Агар шундай қарор қабул қилинса, биз Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — деди Головченко.

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатида 8 та медални қўлга киритди
25 апрель 2022, 17:48

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатида 8 та медални қўлга киритди

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини 8 медал — 2 кумуш ва 6 бронза медали билан якунлади.

«Металлоинвест» Ўзбекистондан темир йўл орқали ташиш тарифини пасайтиришни сўради
25 апрель 2022, 17:35

«Металлоинвест» Ўзбекистондан темир йўл орқали ташиш тарифини пасайтиришни сўради

USM холдинги таркибига кирувчи «Металлоинвест» компаниясининг Тошкент металлургия заводи акциядорига айлангани маълум бўлди. Компания Ўзбекистондан темир йўл орқали ташиш тарифини пасайтиришни сўраган. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков ҳукумат ушбу масалани ўрганишини билдирди.

Ўзбекистонда 9 май куни ҳарбий парадлар ўтказилмайди — Мудофаа вазирлиги
25 апрель 2022, 17:28

Ўзбекистонда 9 май куни ҳарбий парадлар ўтказилмайди — Мудофаа вазирлиги

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан республикада ҳарбий парад ўтказиш назарда тутилмагани маълум қилинди. Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ойбек Мамадалиев олдинги йиллар ҳам бундай намойишлар бўлмаганини айтди.

ХМК Ўзбекистонга шамол энергетикаси лойиҳаларини ишлаб чиқишда ёрдам беради
25 апрель 2022, 16:40

ХМК Ўзбекистонга шамол энергетикаси лойиҳаларини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида 500 МВт гача қувватга эга шамол электр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат-хусусий шериклик тузилмасини шакллантиришда маслаҳат беради.

Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади
25 апрель 2022, 15:39

Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макронни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси лавозимига сайланди
25 апрель 2022, 15:38

Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси лавозимига сайланди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси лавозимига сайланди. Аввалроқ унга қўмита ҳузуридаги Фискал институт раҳбарлиги ҳам юклатилган эди.

Давлат геология қўмитаси биноси аукционда 124,7 млрд сўмга сотилди
25 апрель 2022, 15:31

Давлат геология қўмитаси биноси аукционда 124,7 млрд сўмга сотилди

Давлат геология ва минерал ресурслари давлат қўмитаси биноси аукционда 124,7 млрд сўмга сотилди. Унинг бошланғич баҳоси 75,6 млрд сўм этиб белгиланган эди.

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
25 апрель 2022, 14:52

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2022−2023 ўқув йили учун республика ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари эълон қилинди. Абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади.

Шифокорлар 1 сентябрдан якка тартибда оилавий шифохона ташкил этиши мумкин
25 апрель 2022, 14:36

Шифокорлар 1 сентябрдан якка тартибда оилавий шифохона ташкил этиши мумкин

1 сентябрдан шифокорларга алоҳида тиббиёт муассасаси очмасдан ўз уйида ёки ижарага олган биносида якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилмоқда. Шунингдек, оилавий поликлиникаларнинг кундузги стационар иш вақти 20:00 гача узайтирилади.

Тошкентда ОИТСга чалинган стоматолог беморларни даволаб келгани аниқланди
25 апрель 2022, 13:47

Тошкентда ОИТСга чалинган стоматолог беморларни даволаб келгани аниқланди

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 29 ёшли шахс ОИТС билан касалланганига қарамасдан тиш шифокори сифатида фаолиятини давом эттиргани аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади
25 апрель 2022, 12:28

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Чоршанба ва пайшанба кунлари марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +27…+32 даражагача кўтарилади.

Самарқандда фермер 6 гектар ерни $170 мингга сотишга урингани айтилмоқда
25 апрель 2022, 11:49

Самарқандда фермер 6 гектар ерни $170 мингга сотишга урингани айтилмоқда

Пастдарғом туманида фермер 6 гектар ерни ноқонуний тарзда 170 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. У олдиндан 20 минг долларни олган вақтида ушланган. Гумондор ер майдонини фуқаро номига туман ҳокимлигидаги танишлари орқали расмийлаштиришни ваъда қилганлиги айтилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга Рамазон ҳайити арафасида табрик йўллади
25 апрель 2022, 11:10

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга Рамазон ҳайити арафасида табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга табрик йўллади. Ўзбекистон делегацияси унга олтин ва кумушдан ясалган «Пои Калон ансамбли» нинг 3D шаклидаги суратини совға қилди. «Мен [совғага] қараяпман ва уни қўйишга жой қидираяпман. Президент лол қолдиришни билади», — деб ёзади Чеченистон раҳбари.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар сотганликда гумонланган 9 киши қўлга олинди
25 апрель 2022, 10:44

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар сотганликда гумонланган 9 киши қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Тошкент шаҳри ва вилоятида кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланишда гумонланган 9 нафар шахсни ҳибсга олди. Уларнинг олдидан 34 млн сўмлик 1351 дона дори воситаси топилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг