Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартиби кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Магистратурага ўқишга киришда чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати ҳамда бакалавр дипломининг ўртача бали ҳисобга олиниши мумкин.
Жиззах вилояти Фориш туманида содир бўлган сув тошқини биринчи бўлиб қабристонга урилган ва 70 дан ортиқ қабрларни оқизиб кетган. «Газета.uz» мухбири Эгизбулоқ маҳалласидаги сел оқибатлари акс этган яна бир фоторепортажни тайёрлади. Унда сув келиши оқибатида оқизиб кетилган қабрлар, аҳолининг бузилган уйлари тасвирланган.
Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский 22 апрель куни Украина томони билан «бир нечта узоқ давом этган музокаралар» бўлиб ўтганини маълум қилди. Ҳозирда Украинанинг нейтраллик ва ядросизлик мақоми, хавфсизлик кафолатлари ҳамда «маданиятларга нисбатан ўзаро ҳурмат» масалалари юзасидан муҳокамалар давом этмоқда. Украинанинг урушдан кейинги чегаралари музокараларнинг асосий масаласи бўлиб қолмоқда.
Уруш адабиётида Иккинчи жаҳон уруши хотиралари билан боғлиқ кундаликлар орасида «Анна Франк кундалиги» энг кўп шуҳрат қозонган. Кундаликда 13 ёшли қизалоқ — Анна 1942−1944 йилларда яхудийларга қарши қирғин сабаб нацистлардан яшириниб, махфий бошпанада кечган оғир турмуши, ён-атрофида ва дунёда содир бўлаётган ҳодисаларга нисбатан ўсмирларга хос муносабати ҳақида ҳикоя қилади.
Ҳукумат қарори билан 1 декабрга қадар дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг ижросини мониторинг қилиш мақсадида e-ngo.uz электрон порталига жойлаштирилади. 1 январдан давлат орган ва ташкилотлари ижтимоий ҳамда иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари, давлат ижтимоий буюртмаси натижалари, маблағларнинг сарфланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни мажбурий тартибда порталга киритиб боради.
Рамазон ойи пайтида саҳарликни уйда қилган рўзадорлар ҳар доим ҳам ифторликка уйга қайтишга улгурмасликлари мумкин. Кимдир кўчада, кимдир йўлдалигида, яна кимдир метро ёки автобусда оғиз очмоқда. «Газета.uz» фотомухбирлари Евгений Сорочин ва Мадина Аъзам ифторлик вақтида Тошкент кўчаларини айланиб, чорраҳаларда сув ва хурмони бепул тарқатаётган ёш йигитлар билан суҳбатлашишди.
Ўзбекистонда Хитойнинг «Гуанжоу» клиникасининг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида маҳаллий дориларни қайта қадоқлаб, қиммат нархга сотаётгани юзасидан текширув ўтказилмоқда. Клиника мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Чилонзор туманидаги Atlas савдо мажмуасида маиший техникаларга катта чегирма эълон қилингандан сўнг 18 мингга яқин фуқаролар мажмуа олдида тўпланган. Натижада тирбандлик ва тиқилинчлар юзага келган. Тиқилинчда бир нафар аёл хушидан кетган. Тошкент шаҳар ИИББ дўкон ёпилганлигини ва сотув бўлмаслигини маълум қилди.
Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръати Украинадаги уруш туфайли сезиларли даражада секинлашади, бироқ янада самаралироқ бюджет харажатлари ва яшил молиялаштириш келгусида ўсишнинг тезлашишига хизмат қилиши мумкин. Осиё тараққиёт банки ўз прогнозларига таянган ҳолда, беқарорлик ва рисклар даврида ҳукуматларга бюджет-солиқ сиёсати билан боғлиқ тавсиялар бермоқда.
Жиззахдаги селдан талофат кўрган уйлардан бирининг эгаси Исроил Алиев «Газета.uz»га сел қандай келгани ҳақида сўзлаб берди. «Уйдан эшикни очиб қарасам, олдимда 2 метр баландликдаги сув турганини кўрдим. Сув пасайгунча шундай жон сақлаб турдик», — деди у. Фавқулодда вазиятлар вазири хотини ва боласини қутқариб қолган Исроилни «қаҳрамон» деб атади. Исроил Алиевнинг сўзларига кўра, ҳокимият вакиллари уйсиз қолган аҳолига 3 хонали уй қуриб беришини айтган.
Шавкат Мирзиёев янги Кўкдала туманида ўтказилган йиғилишда инсонлар фаровонлиги ва эртанги кунга ишонч ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирди. Ҳокимларга мурожаат қилиб: «Қўлингдан ҳеч нарса келмаса, одамларга ҳеч бўлмаганда 100 та товуқ бер… Олти ой ичида у билан гаплаш. Уларнинг дунёқараши ўзгаради». Шунингдек, у ҳамма ҳам ҳоким бўла олмаслигини, уларни тарбиялаш кераклигини, бу осон эмаслигини таъкидлади.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев қўмита ҳузуридаги Фискал институтга ректор бўлди.
ДХХ Россия ва Туркия орқали ўтиб Суриядаги террористик ташкилотга қўшилишни режалаштирганликда гумонланган қашқадарёлик фуқарони ушлади. У ижтимоий тармоқларга халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқим раҳнамоларининг маърузаларини жойлаб, қишлоғида ҳам тарғиб қилгани айтилмоқда.
Сомса-шўрва, товуқли дангаса хоним, сацебели қайласида тайёрланган мол гўшти, газ печида пиширилган картошка ва гўштли фрикаделкалар, қуритилган мевалар билан тайёрланган гўштли рулет, қийма билан тўлдирилган помидорлар — Zira.uz ифторлик учун ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Президент Поп ва Наманган йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. Унда транспортлар қайрилиб олиши учун чорраҳа ва пиёдалар учун ер ости ўтиш жойларини қуриш режалаштирилган. Натижада, ўртача тезлик 40−60 км/с дан 90−100 км/с гача ошиши мумкин.
Афғонистондаги террорчилик ҳаракатларини қоралаган Ўзбекистон, «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасидаги 101 та сохта экспонат, Андижондаги боғчада уйқу вақтида вафот этган болакай, Қашқадарёдаги сув, ижтимоий соҳа ва ишсизлик муаммоларини гапирган президент, дам олиш кунларидаги ёмғир ҳамда ёғиши кутилаётган дўл ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 22 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Болалар омбудсмани Алия Юнусова 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйида юз берган воқеага изоҳ берди. Ўрганишлар натижасида меҳрибонлик уйи маъмурияти болаларни психиатрия шифохонасига юбориб келганлиги, уларга нисбатан қўрқитиш ва нодўстона муносабатда бўлиб келингани аниқланди.
Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда МТРК томонидан намойиш қилинади. Компания ушбу мусобақанинг барча 64 та учрашувини ўз телеканалларида эфирга узатиш ҳуқуқини сотиб олган.
Март ойи ўрталарида Марказий банкнинг асосий ставкани 17 фоизга оширганидан сўнг кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг ошиши кутилган эди. Аммо ўтган ойда тадбиркорлик субъектлари учун ажратиладиган кредитлар 1,1 фоизга арзонлашди. Марказий банк нима учун бундай бўлганини тушунтирди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 41,80 сўмга арзонлаб, 11 260,28 сўмни ташкил қилди. Евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг