Нонуштабоп галеталар, пишлоқли хачапури, гуручли бўтқа, фета пишлоғи ва помидордан қуймоқ, бедана тухумли тефтеллар, бақлажон ва пишлоқли товуқ гўшти, туркча шўрва ва бошқалар — Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рецептлари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этади.
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидаги масжидларда таровеҳ намози ўқилишидан «Газета.uz» фоторепортажи.
Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ иштирокчилари аниқланди. Чемпионатнинг биринчи учрашуви Қатар ва Эквадор ўртасида бўлади. C гуруҳида эса Аргентина Саудия Арабистонига қарши ўйнайди. Испания Германия билан, Бельгия Хорватия билан бир гуруҳга тушди.
2022 йил учун фитр садақа ва фидя миқдори, Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилган Ўзбекистон, таровеҳ намозлари вақтида Тошкентда ёпиладиган айрим кўчалар, дам олиш кунлари кутилаётган иссиқ об-ҳаво, Қирғизистонга борган Абдулла Арипов ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 1 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
20 йилдан ортиқ вақт давомида ақл жанглари майдони бўлиб келаётган «Заковат» кўплаб билимдонларни халққа танитди. «Газета.uz» заковатчилар билан интервьюнинг навбатдаги қисмида «Заковат» билимдони, UzQuiz асосчиси ва бошловчиси Саидкамол Абдуразаков билан суҳбатни тақдим этади. У клубга қандай аъзо бўлгани, «Заковат» ўйини бошловчиси сифатидаги тажрибаси ва китобларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида гапирди.
Ҳукумат 2017−2021 йилларда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган ва қайтарилмаган муаммоли кредитларни маҳаллий бюджетларнинг режадан ошириб бажарилган қисмидан қоплаш масаласини муҳокама қилмоқда. 2021 йилнинг ўзида ушбу дастур бўйича 2,8 трлн сўм (245,7 млн доллар) миқдоридаги муаммоли кредитлар ажратилган. Аввалроқ МБ раҳбари «имтиёзли кредитлар бор жойда нотўғри фойдаланиш тенденцияси ва коррупция унсурлари пайдо бўлиши» ҳақида огоҳлантирган эди.
Тошкент шаҳрида таровеҳ намозлари ўқилиши муносабати билан айрим масжидлар атрофидаги кўчалар ҳар куни соат 18:00 дан 00:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади (рўйхат).
2022 йилнинг март ойида инфляция кўрсаткичи 1,5 фоизни, йиллик нисбатда (2021 йилнинг март ойига нисбтан) 10,5 фоизга етди. Ой давомида шакар нархи 12,8 фоизга кўтарилган. Шунингдек, март ойида ун нархи 2 фоиз, сут 2,5 фоиз, кунгабоқар ёғи 3,1 фоиз, пахта ёғи нархи 2,1 фоизга ошган бўлса, тухум нархи — 0,9 фоизга пасайган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,59 сўмга кўтарилиб, 11 404,61 сўмни ташкил қилди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Хитойда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлар конференциясида Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро тан олиш механизмлари ва мезонларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Жума кунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев 6 млн нафар ёшлар иштирокида 10 апрелдан маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларидан иборат оммавий спорт тадбирларини ўтказиш юзасидан топшириқ берди. Бунинг учун ҳар бир вилоятга 100 млн сўмгача, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш учун 1 млрд сўмгача маблағ ажратилади.
Дунёдаги ҳодисалар муносабати билан афғон масаласи жаҳон сиёсатида иккинчи даражага тушиб кетди. «Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугуни ва эртаси учун жавобгарликни зиммасига олиши керак», — дея маълум қилди ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов БМТ вазирлар анжуманида.
Пайшанба куни Светлана Артикова Бош прокуратура ишда вафот этган ходими оиласига нафақа ва маънавий зарарни тўлаши масаласига муносабат билдирди. Унинг фикрича, суднинг 971 млн сўмни тўлаш тўғрисидаги қарорида қонун талаблари бузилган. «Миллиард у ёққа, миллиард бу ёққа қилсак, унда шифокорларга, ўқитувчиларга устамаларни, ойликни, нафақани ким тўлайди?.. Керак бўлса, Олий судгача ҳам бош прокурор ўринбосари тарзида такроран кассация келтиришга тайёрман», — деди у.
Туризм ва спорт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Абдулазиз Оққулов Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси лавозимига тайинланди.
Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди. Ташриф доирасида у икки давлат чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этади.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечиш режалаштирилмоқда. Бунда «E-patrul» тизими жорий этилиб, барча маълумотлар ҳодиса жойида планшет орқали текширилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатлар билан бўлишди. «Газета.uz» уларни тақдим этади.
Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати айрим жойларда 28 даражага етади.
ESA ва NASA ҳамкорлигида амалга оширилаётган миссия — Solar Orbiter автоматик космик аппарати қуёшнинг кузатувлар тарихидаги энг яқин тасвирларини тақдим этди. Суратлар қуёш орбитасидан тахминан 75 млн км узоқликда, яъни қурилма Ер сайёраси ва Қуёш ўртасидаги масофага етганида олинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг