Маҳаллий банклар ёздаёқ АҚШ санкцияларига учраган Ўзбекистон компаниялари билан операцияларни тўхтатди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, нисбатан кучли назорат мамлакатга санкциялар хавфини камайтириш имконини бермоқда.
Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди. Ҳаво ҳарорати баъзи жойларда -3 даражагача пасаяди. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади. Ҳудудларни сув босиши мумкин.
Тошкент Фотосуратлар уйида Қирғизистонда бўлган анъанавий «Шарқнинг қуёшли ранглари» халқаро плэнери қатнашчилари Жаҳонгир Абдуллаев, Темур Лашёнов, Зуҳриддин Қиёмов ва Бобур Ваҳобжоновнинг умумий кўргазмаси уюштирилди. Намойишга қўйилган расмлардан парчалар — «Газета.uz» репортажида.
Ўқ-дори етказиш ва Россия-Украина урушига қўшин юбориш эвазига Шимолий Корея Россиядан йилига 600−700 тонна гуруч ва космик технологиялардан фойдаланиш имкониятини олади, деб ёзди Korea Herald газетаси. Шунингдек, Корея яриморолидаги эҳтимолий урушда Москва Пхеньянга ёрдам бериши мумкин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда долларнинг сўмга нисбатан ўртача йиллик курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу 2024 йил кутилаётганидан 4,8 фоизга кўп. Миллий валюта курсининг 100 сўмга қадрсизланиши бюджет харажатлари 240 млрд сўмга ошишига олиб келади.
Сешанба кунидан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво аста-секин совий бошлайди, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Иш ҳафтаси якунига қадар ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10 даражагача, кечаси 0, айрим жойларда -2 даражагача пасаяди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарорига мувофиқ, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартиби белгиланди.
Ўзбекистон газ, нефть ва бензиннинг асосий қисмини Россиядан импорт қилади. Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов таъминотдаги бир мамлакатга қарамлик ҳақидаги саволга жавоб бериб, бу хатар эканини тан олди ва логистикадаги узилишлар ички нархларга таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади.
Черногорияда ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медаль: 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза қўлга киритди. Мусобақада ўзбекистонлик эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Тошкент шаҳрида фуқаро кабель ўтказиш учун қазилган чуқурга тушиб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари жабрланувчини чуқурдан чиқариб олиб, шифокорларга топширди.
Эрон пойтахтида талаба қиз норозилик намойиши сифатида университет ҳовлисига ички кийимда чиққач, қўлга олинди. Жараёнда унга куч ишлатилгани айтилмоқда. Қиз аввалроқ ҳижобни нотўғри ўрагани учун (ёки умуман ўрамагани учун) ҳужумга учраган. Ҳуқуқ ҳимоячилари қизни озод этишни талаб қилмоқда.
Ўзбекистон АҚШ билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг айтишича, музокаралар 14 ой давом этган. «Бу осон бўлмаган йўл, умр бўйи эсда қоладиган тажриба бўлди», — деб таъкидлади у.
Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 7 ноябрдан босқичма-босқич бошланади. 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Овозларнинг 99,82 фоизи санаб чиқилгач, Молдовада амалдаги президент Майя Санду сайловнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Санду 55,40 фоиз, унинг рақиби Александр Стояногло 44,60 фоиз овоз олди. Президент чет элда яшовчи фуқаролар овози ҳисобига устунликка эришди.
Бухоро вилояти Шофиркон туманида вояга етмаган қизига жароҳат етказган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. 9 ёшли қиз шифохонага ётқизилган.
7TECH, BEFIT PRO ва ОU7 Training ҳар бир оддий ҳаракат катта совринларга яқинлаштириши мумкин бўлган кузги челленжни бошлаяпти.
2025 йилда Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни инфляциядан паст бўлмаган даражага ошириш режалаштирилмоқда (инфляция прогнози 7 фоиз). 2024 йилда иш ҳақи ва пенсияларни ошириш учун режалаштирилганидан камроқ маблағ ажратилди.
Пойтахтда 9 ноябрда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади. Ҳокимлик ташкилотлар, корхона ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чақирди.
Душанба куни эрталаб Оҳангарон туманида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашиб кетди. Бироздан сўнг автоуловларда қисқа туташув сабаб ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, ёнғин ўчирилди.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал келиб чиқди. Педагог ўқувчининг юзига тарсаки туширган. Ҳолат юзасидан маъмурий иш очилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг