Архив

Мактабларда кадр хизмати ходимларига 16 млрд сўм кам ойлик тўлангани аниқланди
14 февраль 2022, 12:31 1

Мактабларда кадр хизмати ходимларига 16 млрд сўм кам ойлик тўлангани аниқланди

Адлия вазирлиги мактаблардаги кадр хизмати ходимининг лавозим разрядларини пасайтириб кўрсатиш оқибатида ойлик маош 16 млрд сўмга камроқ тўлаб берилганини аниқлади. Ҳозирга қадар кўрилган таъсир чоралари натижасида эса фақатгина 3 млрд сўм маош тўланишига эришилган.

Тошкентда «Malibu» уриб юборган 45 ёшли пиёда вафот этди
14 февраль 2022, 11:25 1

Тошкентда «Malibu» уриб юборган 45 ёшли пиёда вафот этди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида «Malibu» ҳайдовчиси 45 ёшли фуқарони уриб юборди. Бунинг оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Муборак тумани ҳокимига «ҳайфсан» берилди
14 февраль 2022, 11:02

Муборак тумани ҳокимига «ҳайфсан» берилди

Фаолиятидаги камчиликлар ва аҳоли мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ариповга «ҳайфсан» берилди.

Ковиднинг кунлик ҳолати 322 тагача камайди
14 февраль 2022, 10:23

Ковиднинг кунлик ҳолати 322 тагача камайди

Якшанба куни 322 кишининг коронавирус инфекциясига топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди — бу шанба кунги кўрсаткичга (439 та) қараганда 117 тага кам. Қолаверса, шу куни ковиддан 3 киши вафот этди, 61 кишида эса пневмония аниқланди.

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
14 февраль 2022, 10:03

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни Чимёнда қор кўчиши хавфидан огоҳлантириб, эҳтиёт чораларини кўриш билан бирга «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.

Тошкентдаги «Авиасозлар» саройини реконструкция қилиш бошланди
13 февраль 2022, 21:53

Тошкентдаги «Авиасозлар» саройини реконструкция қилиш бошланди

Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов «Авиасозлар» саройини тўлиқ реконструкция қилиш бошланганини маълум қилди. Сарой атрофида маданий-истироҳат боғи барпо этилади. Президент икки йил аввал саройни реконструкция қилишни буюрган эди.

Олмаотада яна митинг ўтказилди
13 февраль 2022, 16:15

Олмаотада яна митинг ўтказилди

13 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Мустақиллик монументи олдида 700 га яқин одам хотира митингига тўпланди. Улар қўлларида «Бегуноҳларга озодлик», «Халқ террорчи эмас», «Қонли январни унутмаймиз ва кечирмаймиз», «Огоҳлантирмасдан ўт очиш — бу халққа қарши жиноятдир» каби баннерлар ва плакатлар билан норозиликларини билдирмоқда. Президент халққа яна мурожаат йўллади.

Пекин-2022: Комилжон Тўхтаев «Гигант слалом» йўналишини Топ-30 таликда якунлади
13 февраль 2022, 15:55

Пекин-2022: Комилжон Тўхтаев «Гигант слалом» йўналишини Топ-30 таликда якунлади

«Пекин-2022» қишки олимпиада ўйинлари тоғ чанғиси спорт турининг «гигант слалом» йўналишида Комилжон Тўхтаев 29-ўринни эгаллади. 2 уриниш натижаларига кўра, у 2:27:49 сонияни қайд этди. Спортчи майдондаги сунъий қорнинг ноодатий эканини, трассани ҳис қилиш қийин бўлганини маълум қилди. Энди у 16 февраль куни слалом баҳсларида қатнашади.

Ҳафта бошида республиканинг айрим жойларида қор ёғади
13 февраль 2022, 15:10

Ҳафта бошида республиканинг айрим жойларида қор ёғади

Ўзгидромет хабарига кўра, 13−14 февраль кунлари республикада баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши, 15−17 февралда кечаси ҳаво ҳарорати -4− -7 даражагача совуққа тушиши кутилмоқда. 14 февраль куни республика бўйлаб жойларда шамол 17−22 м/с гача, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим туманларида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин юз берди
13 февраль 2022, 12:42

Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин юз берди

ФВВ хабарига кўра, 13 февраль куни пойтахтнинг Яшнобод тумани Янгиобод кўчасида жойлашган «Янгиобод» бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида бозор ҳудудидаги расталарнинг 120 квадрат метрига зарар етган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланаётгани айтилди.

ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун президентга миннатдорлик билдирди
13 февраль 2022, 12:24

ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун президентга миннатдорлик билдирди

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев «Ички ишлар вазирлиги ходимларига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги барча муаммоларнинг сабабларини тушунтириб бергани ва уларнинг олдини олиш чораларини ўзи белгилаб бергани» учун президентга миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машинасини ололмаётганини танқид қилди
12 февраль 2022, 23:21

Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машинасини ололмаётганини танқид қилди

«Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб, машиналарни ололмаётганини гапирган лавҳалар эфирга узатилди. «Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти», — деди президент.

Халқ таълими вазири Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди
12 февраль 2022, 20:16

Халқ таълими вазири Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди. У мазкур ҳолатни «устоз шаънини ерга уриш» деб баҳолаб, бунга йўл қўйган мутасаддиларга чора кўрилишини маълум қилди. Аввалроқ, ХТВ узр сўраш тадбири туман ҳокимлиги ташаббуси эканлигини тасдиқлаганди.

Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи ҳибсга олинди
12 февраль 2022, 19:44

Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи ҳибсга олинди

Жума куни Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБ бошлиғи процессуал тартибда ҳибсга олинди. У 50 минг доллар пора билан ушлангани айтилган Миришкор тумани ҳокими ўринбосарига шерикликда гумонланмоқда. Бундан ташқари, Муборак туман ИИБ ходимлари 3та ўғрилик, 3та безорилик, биттадан талончилик ва фирибгарлик жиноятини яширгани ҳамда ОАВда ёлғон ахборот тарқатгани аниқланди.

COVID-19: Кунлик ҳолат 504 тагача камайди
12 февраль 2022, 16:19

COVID-19: Кунлик ҳолат 504 тагача камайди

Жума куни Ўзбекистонда 504 киши топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди — бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 121 тага кам. COVID-19 асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди. Қолаверса, шу куни 89 кишида пневмония аниқланди.

Маҳалла вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
12 февраль 2022, 16:16

Маҳалла вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

2020 йилдан бери маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири сифатида фаолият юритган Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У меҳнат фаолияти давомида Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ИИБ тизимида турли лавозимларда, шунингдек ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.

Қадимий қўлёзма ва тарихий ҳужжатларнинг жамоатчилик учун очиқ бўлган давлат реестри тузилади
12 февраль 2022, 15:39

Қадимий қўлёзма ва тарихий ҳужжатларнинг жамоатчилик учун очиқ бўлган давлат реестри тузилади

Президент қарори билан жамоатчилик учун очиқ бўлган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестри шакллантирилади. Хорижга илмий экспедициялар уюштирилиб, алломалар ва мутафаккирларнинг ижодига мансуб қадимий ёзма манбалар Ўзбекистонга олиб келинади. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардаги қўлёзмалар харид қилиниб, давлат тасарруфига ўтказилади. Қолаверса, қадимий қўлёзмалар таржима қилиниб, халқчил тилда нашр этилади.

Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади
12 февраль 2022, 14:50

Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади

Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайловлари 12 март куни бўлиб ўтади. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Халқ Маслаҳати йиғилишида нутқ сўзлаб, давлат бошқаруви ёш раҳбарларга берилиши кераклигини таъкидлади. Унинг ўзи эса Халқ Маслаҳати раиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқчи.

Тошкентдаги меҳрибонлик уйида болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди
12 февраль 2022, 13:38

Тошкентдаги меҳрибонлик уйида болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Пойтахтдаги 21-сонли меҳрибонлик уйида болага жисмоний тазйиқ ўтказганликда гумон қилинган тарбиячи ўз аризасига мувофиқ ишдан бўшатилди. Жабрланувчининг ўнг қўл тирсаги, чап елкаси ва ўнг оёғининг сон қисмида кўкарган яралар аниқланди. Меҳрибонлик уйи шифокори унга кўрсатган ёрдамини беморлар журналига киритмагани ҳам маълум бўлди. Юнусобод туман прокуратураси текширув ўтказмоқда.

Меҳнат вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлигида соат 7:00 да йиғилиш ўтказилганини тасдиқлади
12 февраль 2022, 12:48

Меҳнат вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлигида соат 7:00 да йиғилиш ўтказилганини тасдиқлади

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов шанба куни соат 7:00 да туман ҳокимлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарларини йиғилишга чақиргани акс этган хат тарқалди. Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев соат 7:10 да ҳокимликка бориб, мажлис ўтказилаётганини аниқлади. «Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетган», — дейилади хабарда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг