Архив

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
17 август 2023, 15:33

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади
17 август 2023, 15:31

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади

2024 йилдан бошлаб қоидани бузгани учун ушланган транспортлар «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали тўхташ жойларига олиб келиниб, уларнинг ҳисобини юритилади. Жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар учун тўлов электрон амалга оширилади.

Ўзбекистон қаердан ташқи қарз олган ва қайси соҳаларга сарфлаган?
17 август 2023, 15:28

Ўзбекистон қаердан ташқи қарз олган ва қайси соҳаларга сарфлаган?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2022 йил учун давлат қарзи бўйича шарҳида мамлакат йил давомида қайси ташкилотлардан қанча ташқи қарз олгани ва қайси соҳаларга йўналтиргани бўйича маълумот берди. Йил давомида Ўзбекистон номидан умумий қиймати 4,49 млрд долларлик 23 та ташқи қарз битими имзоланган.

Абитуриентларнинг салкам ярми ўтиш балини тўплолмади, 60 мингга яқини имтиҳонларда қатнашмади
17 август 2023, 13:01

Абитуриентларнинг салкам ярми ўтиш балини тўплолмади, 60 мингга яқини имтиҳонларда қатнашмади

2023 йилда 888 минг 472 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди, уларнинг 439 минг 337 нафари (49,4%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмади. Шунингдек, 60 мингга яқин номзод кириш имтиҳонида иштирок этмади.

«Док-1 Макс» иши: Ҳиндистонлик тадбиркор яна бир яроқсиз дорига рухсат олиш учун $33 минг берганини тан олди
17 август 2023, 12:56

«Док-1 Макс» иши: Ҳиндистонлик тадбиркор яна бир яроқсиз дорига рухсат олиш учун $33 минг берганини тан олди

Чоршанба куни «Док-1 Макс» иши бўйича судда айбланувчи хиндистонлик тадбиркор яроқсиз ва ҳужжатлари шубҳали «Кураракс» дорисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ишлари учун масъул давлат ташкилотида ишловчи амалдорга 33 минг доллар берганини тан олди.

Айрим банкларда доллар курси 12 150 сўмга етди
17 август 2023, 12:34

Айрим банкларда доллар курси 12 150 сўмга етди

Тижорат банклари 17 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 030−12 060 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 100−12 150 сўм.

2022 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 36,4 фоизгача пасайди
17 август 2023, 12:22

2022 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 36,4 фоизгача пасайди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига 29,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Қарз 2022 йилда 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, ЯИМ 11,1 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.

Қашқадарёда эгизак туққан 19 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди
17 август 2023, 11:28

Қашқадарёда эгизак туққан 19 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди

Қашқадарё вилоятида 19 ёшли аёл эгизак фарзанд туққанидан сўнг 8 кун ўтиб, аҳволи ёмонлашиб, реанимацион даво тадбирларига қарамасдан вафот этди.

19 ёшли эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ЖЧда бронза медалини олди
17 август 2023, 10:50

19 ёшли эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ЖЧда бронза медалини олди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Медаль учун кечган сўнгги баҳсда у ҳиндистонлик рақибини 10:0 ҳисобида мағлуб этди.

Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди
17 август 2023, 10:05

Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди

17 август куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Veolia Energy Tashkent маълум қилишича, таъминот тахминан соат 23:00 да қайта тикланади.

«Манчестер Сити» УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлди
17 август 2023, 09:29

«Манчестер Сити» УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлди

2023 йилги мавсумнинг УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган ўйинда «Манчестер Сити» пенальтилар сериясида «Севилья»ни мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди. Шу тариқа «шаҳарликлар» ўз тарихида илк бор УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлди. Фото.

«Тошкент-Шарқий» аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади
17 август 2023, 09:06

«Тошкент-Шарқий» аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади

Лойиҳа бўйича умумий майдони 693 гектарни ташкил этган «Тошкент-Шарқий» аэропорти 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари камайиши режа қилинмоқда. 25 та самолётни сиғдирувчи аэропортда ҳозирда 4 км узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб битказилган.

Хоразм ИИБга Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари раҳбар этиб тайинланди
17 август 2023, 08:34

Хоразм ИИБга Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари раҳбар этиб тайинланди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келган Равшан Султонходжаев тайинланди.

АҚШ Эронга Россияга дронлар етказиб бермаслик эвазига санкцияларни юмшатишни таклиф қилди
16 август 2023, 22:07

АҚШ Эронга Россияга дронлар етказиб бермаслик эвазига санкцияларни юмшатишни таклиф қилди

АҚШ Эронни Россияга Украина шаҳарларини ўққа тутишда фойдаланаётган ҳужум дронларини етказиб беришни тўхтатишга ундамоқда, деб ёзди FT. Бунинг эвазига Вашингтон Теҳронга қарши янги санкциялар киритмасликка ва аллақачон киритилган чекловларга «қатъий амал қилмасликка» ваъда бермоқда.

Пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади
16 август 2023, 21:17

Пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади

Пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади, бунинг учун ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилади.

Хитой ёшлар ишсизлиги бўйича маълумотларни эълон қилишни тўхтатди
16 август 2023, 21:04

Хитой ёшлар ишсизлиги бўйича маълумотларни эълон қилишни тўхтатди

Хитой июнь ойида ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси рекорд даражага етганидан сўнг бу ҳақдаги маълумотларни эълон қилишни тўхтатди. Ҳукумат ўз қарорини статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш усулини такомиллаштириш зарурати билан изоҳлади.

«Ўзбекнефтгаз» — конлар ва қудуқларни рақамлаштириш ҳақида
16 август 2023, 18:52

«Ўзбекнефтгаз» — конлар ва қудуқларни рақамлаштириш ҳақида

«Ўзбекнефтгаз» конларда қудуқ қазиш жараёнидаги геологик хатарларни камайтириш, шунингдек, конлар, геологик ва техник маълумотларни рақамлаштириш ҳисобига 64,4 млн доллар иқтисодий фойда кўргани ҳақида маълумот берди.

Тошкентда 50 мингга яқин талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор — Олий таълим вазирлиги
16 август 2023, 17:45

Тошкентда 50 мингга яқин талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлиги пойтахтда 48,9 минг талабанинг турар жойга эҳтиёжи мавжудлиги, улар ижара шартлари асосида хусусий хонадонларда яшаётганини маълум қилди. Шунингдек, ётоқхонадан жой берилмаган, пойтахтда уйи, яқин қариндоши бўлмаган ва ижара уйи ҳам аниқ бўлмаган 25 минг талаба бор.

Сўнгги бир йилда Тошкентда уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди — ИТИМ
16 август 2023, 17:36

Сўнгги бир йилда Тошкентда уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди — ИТИМ

Тошкентда 2022 йил июль ойига нисбатан уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди. Шунингдек, пойтахтда квартираларни ижарага бериш нархининг пасайиши сезиларли даражада секинлашди. Август-сентябрда талабаларнинг пойтахтга қайтиши билан талаб ошиши ва ушбу сегментга қизиқиш ортиши айтилган.

«Док-1 Макс» иши бўйича судни жонли эфирда узатиш тақиқланди
16 август 2023, 17:21

«Док-1 Макс» иши бўйича судни жонли эфирда узатиш тақиқланди

16 август куни «Док-1 Макс» иши доирасида бўлиб ўтаётган судда аввалига «Qalampir.uz» ҳамда «Kun.uz» нашрларини айбсизлик презумпциясига амал қилмаганликда айблаган судланувчиларнинг адвокатлари тушдан кейин «Газета.uz»нинг жонли эфирини тўхтатишни сўради. Суд уларнинг сўровини қаноатлантирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг