Архив

Дам олиш кунлари қор ёғиши мумкин, ҳафта бошида совуқ ҳаво кириб келади
11 февраль 2022, 18:47

Дам олиш кунлари қор ёғиши мумкин, ҳафта бошида совуқ ҳаво кириб келади

Дам олиш кунлари ҳаво совиб, Ўзбекистон бўйлаб қор ва ёмғир ёғиши кузатилади. Янги ҳафта бошида эса мамлакат ҳудудига жанубий Урал ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, кечалари ҳаво ҳарорати -7 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Йўл белгиларини ишлаб чиқаришда «Ўзавтойўлбелги»нинг монополияси тугатилади
11 февраль 2022, 17:43

Йўл белгиларини ишлаб чиқаришда «Ўзавтойўлбелги»нинг монополияси тугатилади

Президент транспорт серқатнов бўлган 2000 дан ортиқ чорраҳа ва 9500 та пиёда ўтиш жойлари светофор ёки бошқа воситалар билан жиҳозланмаганини танқид қилди. Йўл белгилари билан боғлиқ муаммони бартараф этиш учун «Ўзавтойўлбелги» монополияси тугатилади. Светофор, ёритгичлар ўрнатиш, йўл белгилари ҳамда чизиқларини чизиш, пиёда ўтиш жойларини белгилашга масъул корхоналар ҳокимликлардан ЙХҲХларга ўтказилади.

Андижонда «Халқ банки»нинг 13 нафар ходими 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда
11 февраль 2022, 17:29

Андижонда «Халқ банки»нинг 13 нафар ходими 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда

«Халқ банки» нинг Андижон вилояти Амалиёт бўлимининг 13 нафар ходими жами 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 11 нафари ҳибсга олинган, 2 нафарига эса гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

Project CURE Оролбўйи шифохоналарига 3 млн долларлик тиббий жиҳозларни етказиб беради
11 февраль 2022, 17:01

Project CURE Оролбўйи шифохоналарига 3 млн долларлик тиббий жиҳозларни етказиб беради

АҚШнинг Project CURE хайрия ташкилоти Оролбўйи минтақасига 3 млн долларлик гуманитар юкларни юборди. Умумий ҳажми қарийб 7 тоннани ташкил этган тиббий жиҳозлар рентген сканерлари, лаборатория асбоблари, кислород баллонлари ва бошқа тиббий қурилмалардан ташкил топган.

Шаҳрихондаги газ портлаши бўйича жиноят иши қўзғатилди
11 февраль 2022, 16:59

Шаҳрихондаги газ портлаши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги тиббиёт марказида юз берган портлаш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Айни вақтда ҳодиса оқибатида жабрланганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.

«Қонун йўқ!» — президент ЙҲХ инспекторларига қаршилик кўрсатиш ҳолатлари кўпайганига эътибор қаратди
11 февраль 2022, 16:42

«Қонун йўқ!» — президент ЙҲХ инспекторларига қаршилик кўрсатиш ҳолатлари кўпайганига эътибор қаратди

Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигига бағишланган йиғилишда инспекторларга бўйсунмаслик, уларга қаршилик кўрсатиш, ҳақоратлаш ҳолатлари сўнгги вақтларда ортиб бораётгани масаласига эътибор қаратди. Давлат раҳбари қонунларни кўриб чиқишда, бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Бўстонлиқда иқтидорли болалар учун «Ренессанс» оромгоҳи очилади
11 февраль 2022, 16:31

Бўстонлиқда иқтидорли болалар учун «Ренессанс» оромгоҳи очилади

Бўстонлиқдаги «Ёшлик» болалар оромгоҳи негизида «Ренессанс» соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилади. Оромгоҳ Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига ўтказилади. Унда иқтидорли болалар ҳамда агентлик тизимидаги ходимлар дам олади ва ўқитилади.

Фарғонада «жиҳод»га чорловчи маърузаларни тарқатганликда гумонланган шахс қўлга олинди
11 февраль 2022, 16:27

Фарғонада «жиҳод»га чорловчи маърузаларни тарқатганликда гумонланган шахс қўлга олинди

ДХХ Фарғона вилоятида халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар раҳнамоларининг «жиҳод» га чорловчи маърузаларини юклаб олиб, танишларига тарқатганликда гумон қилинган 24 ёшли фуқарони қўлга олди. Дин ишлари бўйича қўмита унинг телефонидаги материалларни ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганини тасдиқлади.

«Трамвайнинг қайтарилиши — глобал тренд»
11 февраль 2022, 15:48 2

«Трамвайнинг қайтарилиши — глобал тренд»

Президент трамвайни Тошкентга қайтариш ҳақидаги баёнотидан олдин «Газета.uz» таниқли журналистлар ва жамоат арбобларидан ушбу транспорт турининг бекор қилиниши билан шаҳар нима йўқотганлиги ҳақидаги фикрларини сўраган эди. Улар бир овоздан трамвайнинг йўқ қилиниши катта хато бўлгани, пойтахтнинг транспорт муаммоларини янада кучайтиргани ва унинг қайтиши жамоат транспортини ривожлантиришнинг ягона оқилона йўли эканини тасдиқлашди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади
11 февраль 2022, 15:30

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилишини маълум қилди. Унга бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади, унинг ўринбосари ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бўлади. Ҳудудий комиссияларга эса ҳокимлар раҳбар этиб тайинланади. Комиссиялар йўллар ҳолати ва мавжуд инфратузилма ҳамда авария ўчоқларини ўрганади.

Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 км/соатдан ошмаслиги шарт — Шавкат Мирзиёев
11 февраль 2022, 14:59

Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 км/соатдан ошмаслиги шарт — Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳридаги мактаб ва боғчалар олдида автомобиль ҳаракатининг максимал тезлиги 30 км/соатдан ошмайди. Бу ҳақда президент видеоселекторда маълум қилди. Қолаверса, айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 км соатдан 60 кмгача тушириш зарурати борлиги таъкидланди.

Тошкентдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига жисмоний зўравонлик қилингани аниқланди
11 февраль 2022, 14:45

Тошкентдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига жисмоний зўравонлик қилингани аниқланди

Тошкент шаҳридаги 21-сонли меҳрибонлик уйидаги болага тарбиячи томонидан жисмоний тазйиқ қилиб келинаётганлиги аниқланди. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилган ва тарбиячини вақтинчалик ишдан четлатиш учун ХТВга хат киритган.

Тошкентда йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизими тўлиқ пойтахт ҳокимияти тасарруфига ўтказилади
11 февраль 2022, 14:39

Тошкентда йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизими тўлиқ пойтахт ҳокимияти тасарруфига ўтказилади

Президент Тошкент шаҳрининг 602 та чорраҳасидан 111 тасидагина рақамли бошқарув мавжудлиги, бошқа шаҳарларда эса бундай тизим умуман йўқлигини танқид қилди. Шундан келиб чиқиб, Тошкентда йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизими тўлиқ пойтахт ҳокимияти тасарруфига ўтказилиши айтилди.

Андижон вилоятидаги тиббиёт марказида юз берган портлашда бир киши қурбон бўлди
11 февраль 2022, 14:33

Андижон вилоятидаги тиббиёт марказида юз берган портлашда бир киши қурбон бўлди

ФВВнинг аниқлик киритишича, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида тиббиёт марказида рўй берган портлаш оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.

Жиззахда Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани айтилди
11 февраль 2022, 14:31

Жиззахда Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани айтилди

Жиззахлик фуқаро Суриядаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирганликда гумон қилинмоқда. У хориждалигида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотининг ғоявий таъсирига тушиб қолиб, ватанга қайтгач, ўндан ортиқ тенгқурларига ташкилот ғояларини тарғиб қилгани айтилмоқда. Фуқаро ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

«Газпромбанк» Самарқанд аэропортини модернизациялашни молиялаштиришда иштирок этиши мумкин
11 февраль 2022, 14:26

«Газпромбанк» Самарқанд аэропортини модернизациялашни молиялаштиришда иштирок этиши мумкин

«Газпромбанк» Самарқанд аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини молиялаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Андижон вилоятидаги касалхонада газ портлаши рўй берди
11 февраль 2022, 13:13

Андижон вилоятидаги касалхонада газ портлаши рўй берди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги тиббиёт муассасаларидан бирида газ портлаши юз берди. 7 киши жароҳат олган, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Йўл ҳаракати қоидалари янгидан ишлаб чиқилади
11 февраль 2022, 13:06

Йўл ҳаракати қоидалари янгидан ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати қоидалари халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилишини маълум қилди. Қоидабузар ҳайдовчиларга балл ҳисоблаб борилади, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. «Ҳар йили 500 минг киши ҳайдовчилик гувоҳномасини олса, улардан 25 фоизи машғулотларга қатнашмайди» деди президент ва ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

Андижонда ўқитувчилар узр сўрашга мажбурланган ҳолатни Бош прокуратура кўриб чиқади
11 февраль 2022, 13:02 1

Андижонда ўқитувчилар узр сўрашга мажбурланган ҳолатни Бош прокуратура кўриб чиқади

Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчилар ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги ўрганиш ишларини якунлади. Натижада туман ҳокимлиги ташаббусига асосан ташкил этилган мазкур тадбирга қонуний баҳо бериш учун ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.

2021 йилда авария сабаб 2,5 мингга яқин одам вафот этди — президент
11 февраль 2022, 12:35

2021 йилда авария сабаб 2,5 мингга яқин одам вафот этди — президент

2021 йилда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, унда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳат олган. Авариялар оқибатида 2,5 мингга яқин инсон ҳалок бўлган, шундан 263 нафар ёш бола ҳисобланади. Президент видеоселекторда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙХҲБ бошлиқларини ишдан олишга кўрсатма берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг