Президент Тошкентда автомобиль ҳаракати тезлиги 60 км/соатгача пасайтирилиши кутилаётганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини халқаро аэропортдан бошлади. 83 млн долларлик лойиҳа қарийб якунига етиб қолган, ҳозирда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Соатига 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги терминал мартда фойдаланишга топширилади.
Россия ҳукуматининг мигрантларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасига кўра, мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги ишларига 1108 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари жалб қилинади.
Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, соя данаги ва зиғир уруғини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича ҚҚС имтиёзлари 30 апрелга қадар узайтирилди. Бунга қадар имтиёз муддати 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабригача амалга қилганди.
Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра, энди ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкин (илгари 18 ёшгача бўлган). Қолаверса, болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди (илгари 3 йил эди).
Янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, дори воситаларини таниқли шахслар ва тиббиёт ходимлари реклама қилиши, қолаверса, олимларнинг тавсиялари, алоҳида шахсларнинг миннатдорчилиги, дори таъсири ҳақида фикрларидан фойдаланиш тақиқланиши кутилмоқда. Шунингдек, телеканалларда 10 дақиқадан кам бўлган кўрсатувлар орасида реклама беришга йўл қўйилмаслиги мумкин. Ҳужжат сенаторлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Тошкентдаги эски шаҳарда жойланган «Маткаримбой» мадрасаси ва «Ҳаст Имом» маҳалласидаги собиқ болалар боғчаси биносида арт-резиденциялар ташкил этилади. Лойиҳани Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Алишер Усмонов номидаги жамғарма кўмагида амалга оширмоқда.
Бир неча йиллардан буён илмий-тадқиқот институтлари олимлари, университет ўқитувчилари ҳамда докторантлардан Scopus ва Web of Sciences халқаро маълумотлар базаларида индексланган журналларда мақолалар чоп этиш талаб қилинмоқда. Уларсиз докторантлар аттестациядан ўтмайди, ўқитувчилар эса ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинади. Нима учун бу талаблар асосли эмас ва бу маҳаллий илм-фан ривожига қандай салбий таъсир кўрсатади — «Газета.uz» колумнисти, файласуф ва антрополог, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти Валерий Хан бу ҳақда фикр юритади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди. Ташриф доирасида янги иншоотлар қурилиши билан танишиш режалаштирилган.
Чоршанба куни Ўзбекистонда коронавируснинг кунлик ҳолати 11 январдан бери илк бор 700 тадан камайди — бир суткада 692 кишининг ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.
Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари қўшни туманда жойлашган фермерга қарашли суғориладиган 35 гектар ерни ҳокимликда ишлайдиган танишлари орқали 90 минг доллар эвазига расмийлаштириб бермоқчи бўлганлиги айтилмоқда. Шундан 40 минг долларни олган вақтида ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 229−6-моддаси билан иш қўзғатилди.
Қарши давлат университетида 38 туп дарахт ноқонуний кесилганини ортидан муассасанинг 6 нафар ходимига нисбатан дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш моддаси билан маъмурий иш қўзғатилди. Улар табиатга 285 млн сўм миқдорида зарар етказгани айтилмоқда.
Қашқадарёда туман марказий поликлиникаси бош шифокори тиббиёт бирлашмасига қарашли автотураргоҳ ҳудудидан 20 сотих ер ажратиш эвазига 2000 доллар сўраганликда гумон қилинмоқда. У шундан 500 доллар ва 10 млн сўмни ўз хизмат хонасида олаётганда ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 10 февраль куни соат 11:00 дан 18:00 гача туманларнинг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Кегейли туманларида ИИБ бошлиқлари ўзгарди. Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларининг бир қанча туман ИИБларида ҳам лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Арнасойда тадбиркор ва хусусий корхона раҳбари ўртасида ер билан боғлиқ можаро келиб чиқди. Тадбиркор ўзининг ов милтиғи билан ерни олиш учун келган пахтакорлик хусусий корхона раҳбарининг ўнг кўкрак қисмига ўқ узган. Жабрланувчи шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Дунёда коронавирусга чалинганлар сонининг 400 млндан ошгани, Франция, Германия ва Польшанинг Россияни Украина чегарасидаги кескинликни пасайтиришга чақиргани, Суриянинг АҚШ назорати остидаги ҳудудларида 18 кишининг терактлар оқибатида ҳалок бўлгани, Европада кўплаб давлатларнинг коронавирус чекловларини бекор қилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов кўпи билан 50% бўлиши кераклигини айтган Расул Кушербаев, Марҳамат ҳокими ташаббуси билан ота-оналардан узр сўраган ўқитувчилар, рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари тугатилиши, «Капиталбанк» акциялариниинг бошқарув пакетини қўлга киритган Алишер Усмонов, якшанба куни йиғилиш ўтказган Бухоро вилояти ҳокими ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 9 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Жаҳон банки Doing Business халқаро рейтинги ўрнига ишбилармонлик муҳитини баҳолаш бўйича Business Enabling Environment рейтинги устида ишламоқда. Унинг дастлабки концепциясини тақдим этиб, респондентларни бу бўйича муҳокамада фикр билдиришга таклиф қилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,11 сўмга пасайиб, 10 835 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг