Архив

«Толибон» Қандаҳор ва Ҳиротни эгаллади
13 август 2021, 13:09

«Толибон» Қандаҳор ва Ҳиротни эгаллади

«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри Қандаҳорни ва энг йирик провинцияларидан бири Ҳиротни эгаллади.

Франция Ўзбекистонга 276 мингдан ортиқ AstraZeneca вакцинасини юбормоқда
13 август 2021, 12:57

Франция Ўзбекистонга 276 мингдан ортиқ AstraZeneca вакцинасини юбормоқда

14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан Ўзбекистонга 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади.

Бўстонлиқда 16 гектар ерни 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
13 август 2021, 12:16

Бўстонлиқда 16 гектар ерни 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳоким қарори билан боғ яратиш учун ижарага берилган 16 гектар ер майдонини 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили тўқнашди
13 август 2021, 11:57

«Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили тўқнашди

Тошкентдаги «Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Натижада автокран ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

«Жиноят кодексига „Келажакка хиёнат“ бобини қўшиш керак» — Алишер Қодиров
13 август 2021, 11:38 2

«Жиноят кодексига „Келажакка хиёнат“ бобини қўшиш керак» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчиларининг заҳарланиши ҳолати юзасидан муносабат билдирди. Депутат Жиноят кодексига болалар боғчаси, мактаб ва олийгоҳларда «вазифасига хиёнат қилаётганлар, болаларнинг хаққи ва вақтини ўғрилаётганларга» нисбатан чоралар белгиланишини таклиф қилди.

12 август куни Ўзбекистонда 948 кишида коронавирус аниқланди
13 август 2021, 10:53

12 август куни Ўзбекистонда 948 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 948 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 521 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.

Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланди
13 август 2021, 09:28

Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар тарбияланувчилар заҳарланди. Улардан 6 нафари оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида, 1 нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган ва 19 нафар тарбияланувчиларнинг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган. Болалар клиник кўринишларига кўра ботулизм ташхисига гумон қилинмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Навоийда газ қуйиш шохобчасидаги портлашда тўрт киши жароҳатланди
13 август 2021, 08:31

Навоийда газ қуйиш шохобчасидаги портлашда тўрт киши жароҳатланди

Навоийдаги газ қуйиш шохобчасида юк автомобилига ўрнатилган газ баллони портлади. Натижада тўрт киши жароҳатланди.

Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдорлари 7 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда
13 август 2021, 03:13

Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдорлари 7 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда

Жиззах вилоятида туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари 7 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштириш ёки растрата орқали талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

Тошкент шаҳрида ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди
13 август 2021, 01:03 1

Тошкент шаҳрида ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида «Буюк ипак йўли» метро бекатига туташ ерости ўтиш йўлаги шифтининг бир қисми қулаб тушди. ФВВ ҳодиса сабабини маълум қилди.

Сречко Катанец футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин
12 август 2021, 22:51

Сречко Катанец футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига словениялик мутахассис Сречко Катанец тайинланиши мумкин. У билан оғзаки келишувга эришилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
12 август 2021, 22:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Италияда 528 та ўрмон ёнғини қайд этилгани, Европа Иттифоқининг озиқ-овқат маҳсулотларидаги канцерогенлар меъёрини ўзгартираётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

12 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 август 2021, 21:00

12 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Тўпаланг» сув омборидан 361 километрлик сув қувурлари ётқизилиши, тўртта вилоятда биттадан туманда янги ҳоким тайинланиши, Тошкент марказидаги радар ўрнатиш жойи 3,5 млрд сўмга сотилиши — «Газета.uz»нинг 12 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи вакцина олди
12 август 2021, 20:43

Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи вакцина олди

Мудофаа вазирлигининг қарийб 95 фоиз ҳарбий хизматчилари коронавирусга қарши вакцинанинг камида биринчи дозаси билан эмланган. Иккинчи дозани — 91,6 фоизи, учинчисини — 61,1 фоизи қабул қилган.

Радар жойи учун кураш: нарх бошланғич баҳосидан қарийб 100 баробарга ошиб кетди
12 август 2021, 17:37

Радар жойи учун кураш: нарх бошланғич баҳосидан қарийб 100 баробарга ошиб кетди

Тошкент марказидаги радар ўрнатиш жойи электрон аукционда бошланғич баҳосидан 95 баробар қимматга — қарийб 3,5 млрд сўмга сотилди.

Энергетика вазири Алишер Султонов коронавирусга қарши икки маротаба тўлиқ эмланган
12 август 2021, 17:28 1

Энергетика вазири Алишер Султонов коронавирусга қарши икки маротаба тўлиқ эмланган

Энергетика вазири Алишер Султонов декабрь ва май ойлари оралиғида икки маротаба коронавирусга қарши вакцинациянинг тўлиқ курсини тугатган. Вазир айнан қайси препарат билан эмлангани маълум қилинмади.

«Айрим идора ва вазирликлар ҳали ҳам Антикоррупция агентлигини тан олгиси келмайди» — Акмал Бурхонов
12 август 2021, 17:15 2

«Айрим идора ва вазирликлар ҳали ҳам Антикоррупция агентлигини тан олгиси келмайди» — Акмал Бурхонов

Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов агентлик ўз фаолиятини тўлақонли амалга оширишда дуч келаётган тўсиқлар ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, агентликнинг хатига вақтида жавоб бермаслик ёки коррупцион омил ҳақидаги тақдимномага «бошқача муносабатда» бўлиш ҳолатлари учрайди. «Тақдимномамизга адекват реакция билдирилмаса, жавобгарликка тортиш бўйича таклиф киритганмиз… Лекин айрим идора ва вазирликлар ҳали ҳам агентликни тан олгиси келмайди», — дейди у.

Тожикистонда уч томонлама ҳарбий машғулотлар муваффақиятли якунланди
12 август 2021, 17:07

Тожикистонда уч томонлама ҳарбий машғулотлар муваффақиятли якунланди

Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия «Ҳарб-Майдон» полигонида қўшма машқларни муваффақиятли якунлади. Авиация, разведка, ўт ўчириш мажмуалари ҳамда ҳаво десантли ҳужум кучлари иштирокида турлараро қўшинлардан фойдаланиш биринчи марта намойиш этилди.

Тошкентда хизмат кўрсатиш соҳасида 415 мингдан ортиқ иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда
12 август 2021, 16:39

Тошкентда хизмат кўрсатиш соҳасида 415 мингдан ортиқ иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда

Тошкентда хизмат кўрсатиш соҳасида 415 мингдан ортиқ иш ўринларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу янги тадбиркорлик субъектлари ва туну кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар ташкил этиш, ўзини ўзи банд қилиш, биринчи қават ва ертўлаларни ижарага бериш орқали амалга оширилади.

Усмонхон Алимов ҳануз Москвада даволанаётгани маълум қилинди
12 август 2021, 16:36 2

Усмонхон Алимов ҳануз Москвада даволанаётгани маълум қилинди

Муфтий Усмонхон Алимов ўпка пневмонияси ва қон-томир касалликларидан даво муолажаларини ҳануз Москвада олаётгани маълум қилинди. «Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор», — дейилади хабарда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг