Архив

Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
31 декабрь 2021, 14:02

Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Президент қарори билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2019−2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби сифатида фаолият юритган эди.

Чимёнга олиб борувчи йўлларда ҳаракат бир томонлама бўлади
31 декабрь 2021, 12:54

Чимёнга олиб борувчи йўлларда ҳаракат бир томонлама бўлади

31 декабрь ва 1 январь кунлари «Янги Ўзбекистон» боғи атрофидаги йўлларда ҳаракат вақтинча чекланади. 31 декабрдан 10 январгача Чимён йўлида ҳаракат бир томонлама бўлади.

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини 8-ўринда якунлади
31 декабрь 2021, 11:37

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини 8-ўринда якунлади

Блиц йўналишида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров 8-ўринни эгаллади. Франциялик шахматчи Максим Вашиер Лаграф мусобақа чемпиони бўлди.

Қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
31 декабрь 2021, 10:41

Қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Ўзбекистонда одам савдоси жиноятини содир этганликда гумон қилинган ва қидирувда бўлган эркак Интерпол томонидан АҚШда қўлга олинди.

Янги йил арафасидаги Тошкент
31 декабрь 2021, 09:00

Янги йил арафасидаги Тошкент

Янги йилдан олдин Тошкент безатилди. Турли хил инсталляциялар ва чироқлар билан ўралган дарахтлар Янги йил кайфиятини улашмоқда. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин шаҳарнинг байрамолди муҳитини кўрсатади.

Афғонистон билан электр узатиш линиялари қурилишини давом эттириш бўйича музокаралар қайта бошланди
30 декабрь 2021, 23:22

Афғонистон билан электр узатиш линиялари қурилишини давом эттириш бўйича музокаралар қайта бошланди

Тошкентда афғон энергетика компанияси ва мамлакат муваққат ҳукумати вакилларидан иборат делегация билан Афғонистонда «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилишини давом эттириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

30 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 декабрь 2021, 22:00

30 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукусда муз ўртасида қолиб кетган болалар, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланган Фарҳод Арзиев, 1 ноябрдан ниқоб тақиш бекор қилинганини айтган ЙПХ ходими, Экоқўмита раислигига маъқулланган Нарзулло Обломуродов, аҳоли пиёда юргани учун тўланган 43,4 млрд сўм, Топ-5 таликка кирган шахматчи Жавоҳир Синдаров, Янги йилда ўзбекистониклар энг кўп қандай совға кутаётгани ҳақидаги сўровнома ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 30 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Tashkent Central Park лойиҳаси учун индивидуал имтиёзлар 2022 йил охиригача узайтирилди
30 декабрь 2021, 20:32 1

Tashkent Central Park лойиҳаси учун индивидуал имтиёзлар 2022 йил охиригача узайтирилди

Ҳукумат меҳмонхона ва иккита бизнес марказни ўз ичига олган Tashkent Central Park (Trilliant) мажмуасининг инвестор ва пудратчилари учун индивидуал имтиёзлар муддатини яна бир йилга узайтирди. Улар 2022 йил охиригача барча турдаги солиқлар, мажбурий тўловлар ва божхона божларидан озод қилинди. Аввалроқ Антимонополия қўмитаси бунга қарши чиққанди.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори 8 йилга қамалди
30 декабрь 2021, 17:55

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори 8 йилга қамалди

Пора олганликда гумонланган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори Муратбай Базаримбетовга нисбатан суд 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Аввалроқ, у тадбиркордан газ станциясини электр тармоғига улаш учун 15 минг доллар олгани айтилганди. Унинг шеригига эса 6 йил қамоқ жазоси берилди.

Нарзулло Обломуродов Экоқўмита раислигига маъқулланди
30 декабрь 2021, 17:31

Нарзулло Обломуродов Экоқўмита раислигига маъқулланди

Экопартия раиси Нарзулло Обломуродовнинг номзоди қуйи палата депутатлари томонидан Экоқўмита раиси лавозимига маъқулланди. Қўмитанинг олдинги раҳбари президент танқидидан сўнг ишдан олинганди.

UzAuto Motors янги Chevrolet Equinox нархларини маълум қилди
30 декабрь 2021, 17:24

UzAuto Motors янги Chevrolet Equinox нархларини маълум қилди

UzAuto Motors Chevrolet Equinox 2022 йилги моделининг нархни 250 млн сўмдан 391 млн сўмгача этиб белгилади. Компаниянинг ишонтиришича, янги Equinox автомобилининг афзаллиги унинг гибрид тизими ҳисобланади.

Ўзбекистон фуқаролари Украина-Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринди
30 декабрь 2021, 17:15

Ўзбекистон фуқаролари Украина-Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринди

Россияга киришга тақиқ қўйилган беш нафар Ўзбекистон фуқаролари Луганск вилоятида Украина-Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган вақтда қўлга олинди.

Барча кредитларнинг қарийб ярмини Тошкент олди
30 декабрь 2021, 17:14

Барча кредитларнинг қарийб ярмини Тошкент олди

1 декабрь ҳолатига кўра, банкларнинг кредит портфели 320,8 трлн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 18,5 фоизга кўпдир. Жами маблағларнинг деярли ярми Тошкентга йўналтирилган бўлса, Қорақалпоғистон пойтахтдагидан 18,5 баравар кам олган. Қолган вилоятлар ҳам камроқ кредит олишни бошлади.

Ўзбекистонда янги университет очилди
30 декабрь 2021, 17:00 1

Ўзбекистонда янги университет очилди

Тошкент амалий фанлар университетига ҳужжатларни онлайн тарзда топширишингиз мумкин. Таълим кундузги ва сиртқи шаклларда мавжуд.

Энди хорижга чиқишга тақиқни телефон орқали аниқлаш мумкин
30 декабрь 2021, 16:17

Энди хорижга чиқишга тақиқни телефон орқали аниқлаш мумкин

Болалар боғчасига навбатга қўйиш, ижро ҳолати бўйича қарздорликни, кадастр объектига ва хорижга чиқишга тақиқни аниқлаш, тадбиркорлар маълумотларини автоматик тарзда, мобил қурилмадаги USSD сўрови ёрдамида олиш имконияти яратилди.

Сурхондарёда палеолит даврига оид янги ёдгорлик топилди
30 декабрь 2021, 15:52

Сурхондарёда палеолит даврига оид янги ёдгорлик топилди

Миллий археология маркази ходимлари Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Кўхитанг тоғида ўрта палеолит даврига оид янги ёдгорликни аниқлади.

Қарийб 7 ойда 1hls.uz платформаси фойдаланувчиларига 43,4 млрд сўм тўлаб берилди
30 декабрь 2021, 15:41 1

Қарийб 7 ойда 1hls.uz платформаси фойдаланувчиларига 43,4 млрд сўм тўлаб берилди

Туризм ва спорт вазирлигининг хабар беришича, «Соғлом турмуш тарзи» платформасида (1hls.uz) рўйхатдан ўтганлар сони 1,2 млн кишидан ошди. Шу йилнинг 10 июнидан ҳозирги кунга қадар платформа фойдаланувчиларига пиёда юрганлиги учун 43,4 млрд сўм тўлаб берилган.

Байрам кунлари ҳаво илиқ бўлади — Ўзгидромет
30 декабрь 2021, 14:38

Байрам кунлари ҳаво илиқ бўлади — Ўзгидромет

Ўзбекистонликлар янги йилни ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳавода кутиб олади. Фақат 4 январь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, шу куни қор фақат тоғли ҳудудларда ёғади. Умуман олганда, Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистонда Янги йилда қор ёғиши кам учрайдиган ҳолат. 31 декабрда ёғингарчилик ўртача 4−5 йилда бир марта, 1 январда эса 2−3 йилда бир марта кузатилади.

DNSSEC технологияси билан янги йилни веб-сайт ҳақида қайғурмасдан кутиб олиш мумкин
30 декабрь 2021, 13:00

DNSSEC технологияси билан янги йилни веб-сайт ҳақида қайғурмасдан кутиб олиш мумкин

UZINFOCOM веб-сайт фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қиладиган DNSSEC технологиясини ўрнатишни таклиф қилади.

Ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаган — ИИВ
30 декабрь 2021, 12:31 1

Ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаган — ИИВ

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими 1 ноябрдан ниқоб тақиш бекор қилинганлигини айтган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги «Газета.uz»га тиббий ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаганлигини маълум қилди. Ходимнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг