«Ижтимоий фикр» сўрови натижаларига кўра, қарийб 82% ўзбекистонликлар Янги йилни «хурсандчилик, кўтаринки кайфият» билан кутиб олишмоқда. Кўпчилик 2022 йилдан фақат рўшнолик ва яхшиликни кутмоқда.
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида топ-5 таликка кирди. 16 ёшли спортчи 12 турнинг бирида дунёнинг тўққизинчи рақамли шахматчисини мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидовлар ҳозирча етакчилардан ортда қолмоқда.
7,5 йилга қамалган Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов, 477,9 млн сўмлик KIА Sorento харидини бекор қилган Сирдарё ҳокимлиги, 40 кишига ОИТС юқтирган бухоролик аёл, байрам кунлари иш вақти узайтирилган жамоат транспорти, Ўзбекистонда қуриладиган АЭС ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 29 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги техник муаммолар туфайли Афғонистоннинг 15 провинцияси, жумладан, Кобулда электр таъминотида узилишлар кузатилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Францияда бир суткада 180 мингга яқин коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилгани, Япониянинг «соғлом узоқ умр кўриш» бўйича жаҳон рекордини ўрнатгани, АҚШнинг Украина билан боғлиқ вазият туфайли самолёт ташувчи кемасини Ўртаер денгизида қолдиргани, Қозоғистоннинг ўлим жазосини бутунлай бекор қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2022 йилнинг 31 январидан Uzbekistan Airways Express ҳаво кемаларида «тўлиқ эконом-класс» тамойили асосида Намангандан Москва, Пермь, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбургга тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни йўлга қўйилади.
Қонунчилик палатаси «Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Депутат Расул Кушербаев «янги Ўзбекистонда сув таъминоти масаласи эскилигича қолаётганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, истеъмолчи «сув ҳисоблагичини ўзи сотиб олади, ҳисобини ўзи юритади ва кўрсаткичларни ўзи текширади». «Ўзсувтаъминот» корхонаси раҳбари Соҳиб Саифназаровнинг айтишича, корхона ўз ҳисобидан ҳисоблагичларни ўрнатишга тайёр, аммо кейин «барча харажатларни тарифларга қўшишга тўғри келади».
Депутатлар қийноқлардан жабрланганларга товон пули тўлашни назарда тутувчи Фуқаролик кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари мазкур ҳужжат БМТ Қўмитаси ва махсус маърузачиси тавсияларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон обрўсига путур етказувчи ва унинг манфаатларига таъсир этувчи қийноқ ҳолатлари, GSP+ бўйича мажбуриятлар ҳамда бошқа омиллар туфайли қабул қилиниши зарур эканлигини таъкидлади.
Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатларга эга ходимларга қўшимча устама тўланиши, ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилиши, 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳолидан талаб қилинмаслиги, чек бермасдан товар сотганлар ҳақида хабар берганларнинг мукофотланиши, тугалланмаган қурилишни молиялаштириш тўхтатилиши, автомобилни нотариус тасдиғисиз ижарага бериш мумкинлиги ва метро поездлари ҳаракатини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилиши ва бошқалар — 1 январдан нималар ўзгаради?
Президент шахматчи Нодирбек Абдусатторовни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади. Давлат раҳбари кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон берилади.
«Янги йил» байрами муносабати билан дам олиш кунлари пойтахтда автобуслар ва метро ҳаракати вақти ўзгаради. Жумладан, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси жамоат транспорти ҳаракати 1 соатга узайтирилади. 5 январга қадар улар якшанба кунига мўлжалланган жадвал асосида фаолият юритади.
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг 477,9 млн сўмга KIА Sorento Comfort хизмат автомобили хариди бўйича шартномаси бекор қилинди. Ушбу маблағ эса «Саховат ва кўмак» жамғармасига йўналтирилган. Ҳолат бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосарига «ҳайфсан» берилди.
Жиззахдаги бино қулаши ортидан вилоят ҳокимининг ишдан бўшатилган ўринбосари Акрам Раҳмонқулов бир қанча жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 7 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш ва 111,5 млн сўм жаримага тортиш жазоси тайинланди. Жиноят иши доирасида жами 27 киши, жумладан, Акрам Раҳмонқуловнинг тўрт нафар укаси ва ўғли жавобгарликка тортилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 27,44 сўмга кўтарилиб, 10 837,66 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Кармана тумани халқ таълими бўлимининг мудири вазифасини бажарувчи, методисти ва бош ҳисобчиси чет тили ўқитувчиларига дарслик сотиб олиши учун тарқатилаётган 1 млн сўмни нақд кўринишда бергани, қолаверса, 60 минг сўмлик дарсликларни 483 минг сўмдан сотгани учун ишдан бўшатилди.
Бухоро вилоятида ОИТСга чалинганини била туриб 4 йил давомида қарийб 40 кишига касалликни юқтириб келган аёл аниқланди. Суд ҳукмига кўра, унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Амалдаги тартибга кўра, пенсия ва нафақалар тўлови ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан ойнинг 27 санасига қадар амалга оширилади. Пенсия жамғармаси Янги йил арафасида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишини ҳисобга олган ҳолда, 5−6 январдан пенсия ва нафақа тўлаб берилишини маълум қилди.
Наманган ва Андижон аэропортлари қуюқ туман тушиши туфайли рейсларни қабул қилмаяпти, кўриш масофаси 50 метрга яқинни ташкил этмоқда. Рейслар эса энг яқин захира аэродромларга йўналтирилмоқда.
Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон экспорт қилган енгил автомобилларнинг 94,47 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келган. Кейинги ўринларда Украина (744 та), Россия (448 та), Озарбайжон (253 та), Тожикистон (72 та) ва Қирғизистонга (30) машиналар етказиб берилган.
ДХХ томонидан Аҳмад Дониш кўчасидаги чўкиш туфайли давлатга 4,5 млрд сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва пойтахт ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдорарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг