Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати совуқ бўлади. Ҳафтанинг ўрталаридан ҳарорат кўтарилади, дам олиш кунларига бориб эса мамлакат аҳолиси кундузи иссиқ ҳарорати тафтидан баҳраманд бўлади. Шу даражадаки, якшанба куни пешин вақти енгил кийимларда ҳам юриш мумкин бўлиши тахмин қилинмоқда.
2023 йил кузидан бери Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси вазифасини бажариб келаётган Дилшод Ахатов айни пайтда Швейцарияга ҳам элчи этиб тайинланди.
Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари Акмал Бурханов сайлов участкасига қизи билан бирга келди. «Газета.uz» билан суҳбатда у нима учун сайловда қатнашаётгани, парламент ишидан қанчалик қониқиш ҳосил қилаётгани ва унинг янги таркибидан нималар кутаётганини айтиб ўтди.
«Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги 621-сайлов участкасида овоз беришнинг якунланиши ва ундан кейинги саноқ жараёнини қисман кузатди. Саноққа киришгач, участка сайлов комиссияси аъзолари мухбирлардан муассасани тарк этишни сўради.
«Газета.uz» мухбири сайлов комиссияси аъзолари билан бирга Тошкентдаги ўзгалар парваришига муҳтож икки сайловчининг хонадонида бўлди. Умуман, Ўзбекистонда овоз бериш учун сайлов участкасига мустақил равишда кела олмайдиган жами 46,3 минг сайловчи рўйхатга олинган эди.
Депутатликка сайловларда соат 17:00 гача 14 миллиондан ортиқ фуқаро овоз бериб бўлди. Улар орасида тўйи сайлов кунига тўғри келган келин-куёвлар, ёши 100 дан ошган отахону онахонлар ҳам бор. «Газета.uz» уларнинг айримларини имкон қадар бир саҳифага жамлади.
Қатор мамлакатларда Ўзбекистондаги депутатлар сайлови бўйича овоз бериш аллақачон якунланди. АҚШда эса у эндигина бошланди. Хорижий сайлов участкаларида сайлов қандай ўтмоқда? Бу билан Ўзбекистоннинг Европа, Осиё ва АҚШдаги элчихоналари томонидан «Газета.uz»га тақдим этилган суратларда танишинг.
Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 17:00 ҳолатига кўра, 19,9 млн нафар сайловчидан 14,2 млн нафари ёки 71,52 фоизи овоз беришда иштирок этди. Энг паст давомат Тошкент шаҳрида — 62,39 фоиз.
Анқарадаги ўзбекистонликлар Туркиядаги элчихонада депутатлар сайлови учун овоз бермоқда. Бунда 1040 киши рўйхатдан ўтган. Келганлар ош ва сомса билан меҳмон қилинди. Сўнг улар қўлда байроқ билан ватан ҳақида қўшиқ куйлаб, рақсга ҳам тушди. «Газета.uz» жараёндан репортаж тайёрлади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган сайловчилар сони 831 мингдан ортиқ. Улар сайловда иштирок этиши учун участкаларда махсус кабиналар ташкил этилган. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги шароитлар билан танишди.
Исроилнинг Тель-Авив шаҳри яқинидаги ҳарбий база олдида юк машинаси автобус бекатига урилди. Оқибатда ўнлаб одамлар яраланди. Полиция буни теракт деб тахмин қилмоқда. Ҳайдовчи отиб ташланди.
Олий суд вакили депутатлик сайловларида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан иккита маъмурий иш кўриб чиқилганини маълум қилди. Битта ҳолатда фуқаро жаримага тортилган.
Ўзбекистонда овоз бериш участкалари очилганидан беш соат ўтар-ўтмас парламент сайловлари бўлиб ўтган деб топилди. Овоз бериш жараёни 20:00 га қадар давом этади. «Газета.uz» мухбирлар кун давомида Тошкентдаги турли сайлов участкаларида бўлиб, жараённи кузатиб бормоқда.
Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов ижтимоий тармоқларда эълон қилинган сайлов масаласига оид 16 та турли хабарлар ўрганиб чиқилганини маълум қилди. Унинг маълум қилишича, улардан биронтасида қонун бузилиши аниқланмаган.
Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 15:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 12 504 688 нафари ёки 62,70 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Депутатлар сайловида овоз бериш учун жазони ижро этиш муассасаларидаги 40,5 мингга яқин маҳкум рўйхатга олинган. Бу жойларда 48 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб Ойбек Усмонов тайинланди. Тайинловга қадар у Миср ва Покистонда элчи бўлган.
Ўзбекистондаги депутатлар сайловини ЕХҲТ ДИИҲБнинг 200 дан ортиқ қисқа ва узоқ муддатли кузатувчилари кузатиб бормоқда. Бюро миссияси раҳбари Дуглас Уэйкнинг тушунтиришича, уларнинг вазифаси «сайлов ЕХҲТ олдидаги мажбуриятлар ва бошқа халқаро стандартларга қанчалик мос келишини» баҳолашдан иборат.
Ўзбекистонда депутатлар сайловида иштирок этганлар 47,62 фоизни ташкил этди. Сайлов бўлиб ўтган деб топилди.
Канадада ўтган фигурали учиш бўйича Гран-при турнирида Ўзбекистон номидан қатнашган Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев жуфтлиги мамлакат тарихида илк бор совриндор бўлди. Улар эркин дастурдаги ижроси учун ҳаммадан кўп балл олди. Якунда қисқа дастурдаги чиқиш ҳам қўшилиб, жамоа 2-ўринни эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг