«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Пенсильвания штати университетида (АҚШ) таҳсил олаётган магистрант Зухра Хайруллаева. Биз ундан нега Америкада ўқишни танлагани, АҚШ университетининг Ўзбекистондаги ОТМлар билан фарқи, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
Сурхондарё вилоятида «Зарчоб-2» кичик ГЭСни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Станция 40 минг аҳолини электр энергия билан таъминлаш қувватига эга. «Ўзбекгидроэнерго» раиси Абдуғани Сангинов келгусида яна 2 та лойиҳа — Тўпаланг ва Мизоп-Киштут станцияларини ишга тушириш орқали дарё сувидан 5 маротаба фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.
Сурхондарё вилоятида ДХХ ходимлари томонидан Тожикистон ва Афғонистонда тайёрланган йирик партиядаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. 67 кгдан ортиқ опий, 48 кгга яқин гашиш ва 450 грамм героин топилиб, мусодара қилинди.
Ҳукумат қарори билан 2021 йил якунигача барча ИИО таянч пунктлари, МФЙ, жазони ижро этиш муассасалари, профилактика инспекторлари хоналари, халқ таълими муассасалари, давлат архивлари ва ташкилотлари интернетга кенг полосали уланади. 2022 йил 1 январдан маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан улаш кўзда тутилмоқда.
Меҳнат вазирлиги иш берувчиларга вакцина олмаган ходимларини ишдан четлаштириш тартибини тушунтирди. Унга кўра, ходимдан эмлашни рад этиш бўйича ёзма ариза олинади. Агар у ёзма ариза беришдан бош тортса, далолатнома тузилади. Соғлиғи ҳолатига кўра эмланмайдиганлар масофавий иш режимига ўтказилиши мумкин.
Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик вакциналар омбори очилди. У турлича сақлаш ҳарорати билан барча турдаги вакциналарни сақлаши мумкин. Омбор UNICEF кўмагида қурилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.
Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясини «Буюк ипак йўли» бекатидан Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали ТТЗгача узайтириш режалаштирилган. Қурилишнинг биринчи варианти 220 млн доллардан ортиқ баҳоланмоқда. Шунингдек, ҳалқали метрополитеннинг иккинчи босқичи қурилишида «муаммоли» қисмидан ўтиш вариантлари ҳам муҳокама қилинмоқда. Йўл ўтказгични қуриш учун 132 та бинони бузиш ва 300 дан ортиқ дарахтни кесиш талаб этилади. Ер ости линияси зарари камроқ, аммо у кўпроқ харажат талаб этади. Трамвай эса «тақиқланган» мавзу бўлиб қолмоқда.
Пишлоқ ва кўкатли, гўштли, творогли ва шоколадли — Zira.uz турли усулда пишириладиган қуймоқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Captiva 5 автомашинасини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатганини маълум қилди. «Жаҳон автомобиль саноати оғир кунларни бошдан кечирмоқда ва бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмас», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Музокаралар якунида президентлар Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилдилар. Ташриф доирасида жами 18 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Давлат раҳбари Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Байденнинг ваколатларини вақтинча вице-президент Камала Харрисга топшириши, Грецияда COVID-19га қарши вакцина олмаганларнинг ёпиқ жойларга бориши тақиқланаётгани, Туркияда давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлган Фетхуллаҳ Гюленнинг ўлими тўғрисида хабарлар тарқалгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Янги қабул қилинган қарорлар, Олий Мажлис Сенатининг 21 ялпи мажлиси, Inkuzart`нинг янги граффитиси яна бўяб ташланиши — «Газета.uz»нинг 19 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Марказий банк 1HLSW ва GlobalPay электрон пул тизимлари фаолиятига рухсат берди. Иккала тизимнинг ҳам эмитенти сифатидаги пулларни «Алоқабанк» АТБ чиқаради. Бу икки тизим билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган электрон пул тизимлари сони 10 тага етди.
Франция, Қатар ва Япониянинг «EDF, Nebras Power, Sojitz Corporation» компаниялари консорциуми Сирдарёда 1600 МВт қувватга эга иссиқлик электр станциясини қуради. ИЭС 2025 йил ўрталарида ишга туширилиши режалаштирилган. Жалб қилинган инвестициялар ҳажми 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 90 йиллигини нишонлаш учун 300 минг доллар ажратилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди. Университет матбуот хизмати «Газета.uz»га юбилейни нишонлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида ажратилаётган 2,25 млрд сўмнинг нималарга йўналтирилишини маълум қилди.
Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилда қарийб 7,6 млрд долларни ёки мамлакат ЯИМнинг 11,6 фоизини ташкил этиши кутилмоқда. Глобал макроиқтисодий прогнозларга мувофиқ, 2022 йилда пул ўтказмалари ҳажми 2,6 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади. Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига ўтказилади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 26,77 сўмга пасайиб, 10 741,33 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Тошкентда ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари ўтказилади. Аввалроқ Ўзбекистон 2025 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида хабар берилган. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, «шу пайтгача ҳеч қайси давлатда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари кетма-кет ўтказилмаган».
«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева имконияти чекланган болаларни жамиятдан ажратиб қўйиш амалиётига чек қўйиш ва бу борадаги эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақирди. UNICEF`нинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан билан ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан стигма ва дискриминацияга барҳам бериш бўйича умуммиллий кампания бошланиши эълон қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг