Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи партияси 1 млн 219 минг 510 дозада СЭС хизмати вакилларига топширилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Architects Engineers Planners Advisors компанияси билан пойтахт ва Тошкент денгизи ўртасида 6,9 млрд сўмлик тезюрар автобус транзити қурилишининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш тўғрисида шартнома имзолади.
ЖССТ экспертлари иммунитети заифлашган кишиларни коронавирусга қарши вакциналарнинг қўшимча дозаси билан эмлашни тавсия қилди. Чунки ушбу шахслар учун бирламчи эмлаш етарли бўлмаслиги мумкин ва уларда COVID-19 оғир кечиши хавфи юқори.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия ва Иордания терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Малайзия термасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси, Иорданияга 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Корея Республикаси ҳукумати 2021 йилда Ўзбекистонда COVID-19 билан курашиш бўйича комплекс дастурни амалга ошириш учун 5 млн доллар ажратди. Дастур KOICA агентлиги томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон олий таълим муассасалари академик эркинликка эришдими, улар халқаро агентликларнинг рейтингига кира олдими, Ўзбекистоннинг Болонья жараёнига қўшилиш режалари ҳақида нималар маълум? Колумнистимиз Комил Жалилов олий таълим бошқаруви соҳасидаги ислоҳотларнинг баъзи натижаларини таҳлил қилади.
Андижон тиббиёт институти ходимлари шанбалик учун маошидан пул ушлаб қолинишига ўз ихтиёри билан рози бўлгани ҳақидаги хабарлар институт томонидан «фейк хабар» дея айтилган эди. Вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳолат ўрганиш натижасида 150 млн сўм пул маблағлари институт ходимларига тўлиқ қайтарилди.
Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши 2017 йил декабрда таҳминан 413,5 млрд сўмга баҳоланган эди. Бугунги кунга келиб қурилиш ишлари баҳоси 4 баравар — 1,7 трлн сўмгача ($161,8 млн) ошиб кетди. Лойиҳа «Трест-12» томонидан амалга оширилмоқда.
13 октябрь куни Ўзбекистонга 200 минг доза Sinovac вакцинаси, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори препарати олиб келинди. Шундай қилиб, Ўзбекистонга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 млн 673 минг 528 дозани ташкил қилмоқда.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти директор ўринбосари бўлиб ишлаган Мансурбек Қиличев Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев «Заковат» интеллектуал ўйини гранд финали ғолиблари — Хоразм жамоасини мукофотлади. Клуб раҳбари Абдурасул Абдуллаевга фахрий унвон берилди. Президент тадбирга Бухоро вилоятига сафари чоғида ташриф буюрди.
Onix савдолари 2022 йил якунидан бошланиши, Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган «Спутник V» вакцинаси СЭСга топширилиши, ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиши — «Газета.uz»нинг 12 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида
Қирғизистон ҳукуматининг истеъфоси, Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида умумий ҳаво макони тўғрисидаги битим имзолангани, Хитойда сув тошқинлари оқибатида 30 га яқин кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Сенатнинг 20-ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади. Унда ижтимоий тадбиркорлик тўғрисидаги қонун, Божхона кодекси, Сув ва сувдан фойдаланиш, Музейлар тўғрисидаги қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш масалалари кўрилади. Қолаверса, бош вазир ўринбосари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ахборотлари эшитилади.
Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб кетган спорт залида шуғулланаётгани ҳақида хабарлар тарқалгандан бир неча кун ўтиб туман ҳокимлиги спорт залини таъмирлаб берди.
Россия ССВ томонидан меҳнат миргантларини эмлаш учун янги турдаги «Спутник Лайт» вакцинасининг 12 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинди. Ушбу вакцина билан фақат Ўзбекистондан юборилиши мўлжалланган 10 минг нафар қурувчи мигрантлар эмланади.
Россия ҳукумати 150 минг Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш бўйича тақиқни олиб ташлади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,01 сўмга кўтарилиб, 10 684,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси 260 минг 500 дозада СЭС хизмати вакилларига топширилди.
Fitch Ўзбекистоннинг суверен рейтингларини «BB-» даражасида барқарор башорат билан сақлаб қолди. Рейтинг агентилигининг кутилмаларига кўра, 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти 6,2%га, инфляция 9,8%га ва давлат қарзи ЯИМнинг 42%гача ўсади. Шу билан бирга, пандемия ва вакцинация жараёнини амалга ошириш бўйича кечикишлар Ўзбекистонга салбий таъсир қилиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг