Архив

Таянч пунктлари ўрнига маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади
27 март 2021, 15:09

Таянч пунктлари ўрнига маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади

Ички ишлар органларининг таянч пунктлари асосида маҳалла ҳуқуқни муҳофаза қилиш пунктлари ташкил этилмоқда. 1 июнга қадар Тошкент ва Самарқанд вилоятларида профилактика инспекторларига масофадан туриб мурожаат қилиш мумкин бўлган «Smart маҳалла» тизими жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги таркибида бешта янги бўлим шакллантирилди.

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига ўзгартиришлар илмий асосланиши керак
27 март 2021, 15:02 1

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига ўзгартиришлар илмий асосланиши керак

Давлат тилини ривожлантириш департаменти лотин ёзувидаги ўзбек алифбоси бўйича таклиф этилган ўзгаришлар ўқувчилар саводига ижобий таъсир қилишини ва амалдаги алифбо ўзбек тилининг интернет тилига айланишига тўсиқ бўлаётганлигини айтмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов департамент аргументларининг асосида илмий далилларни кўрмаганлигини таъкидлади.

Электрон тижорат ўзини ўзи банд қиладиганлар фаолият турларига қўшилиши мумкин
27 март 2021, 13:54

Электрон тижорат ўзини ўзи банд қиладиганлар фаолият турларига қўшилиши мумкин

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси электрон тижоратни ўзини ўзи банд қиладиганлар фаолият турларига қўшишни таклиф қилмоқда.

«Ҳамма шунақа бўлиши керак» — Андижон ҳокими президентга доим «муҳтарам» деб мурожаат қилиши ҳақида
27 март 2021, 13:07 1

«Ҳамма шунақа бўлиши керак» — Андижон ҳокими президентга доим «муҳтарам» деб мурожаат қилиши ҳақида

Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов президентга нисбатан кўп маротаба «муҳтарам» сўзини ишлатишига тўхталиб ўтди. «Президент юртнинг отаси… фақат мен эмас, ҳамма шунақа бўлиши керак», дея таъкидлади у.

Март ойи охирида ҳаво салқин бўлади
27 март 2021, 12:57

Март ойи охирида ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари нам ва совуқ ҳаво массалари сабабли ҳарорат пасаяди. Салқин ҳаво кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳам таъсирини сақлаб қолади: ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучаяди.

Маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб юбориб, ҳаётига зомин бўлди
27 март 2021, 12:12

Маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб юбориб, ҳаётига зомин бўлди

Қорақалпоғистонда юк машинасини бошқариб келаётган маст ҳайдовчи машинани тўхтатмоқчи бўлган йўл-патруль хизмати инспекторини уриб кетди. ЙПХ ходими тан жароҳатлари сабабли шифохонада оламдан ўтди.

Тошкентнинг 10 та кўчасида пулли «парковкалар» очилиши мумкин
27 март 2021, 11:52

Тошкентнинг 10 та кўчасида пулли «парковкалар» очилиши мумкин

Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида эспериментал тарзда паркоматлар ташкил этилиши таклиф этилмоқда. Тўловлар махсус талон ёки шартнома асосида нақд ва пластик карталар орқали амалга оширилади. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва махсус автомашиналар мазкур паркоматлардан бепул фойдалана олади.

2020 йилда партиялар ҳисоб рақамига деярли 100 млрд сўм келиб тушган
27 март 2021, 10:48

2020 йилда партиялар ҳисоб рақамига деярли 100 млрд сўм келиб тушган

Сиёсий партиялар раҳбарлари 2020 йилда партия фаолиятининг молиялаштирилиши ва унинг манбалари тўғрисида ҳисобот беришди. ЎзЛиДеП партиясига 35,3 млрд сўм келиб тушган, бу партияларга ўтказилган энг кўп маблағ ҳисобланади. Миллий тикланиш ва ЎзЛиДеП партияларининг асосий молиялаштириш манбалари давлат бюджети бўлган. ХДП харажатларининг 48 фоизи ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Уйда тайёрлаймиз: соғлом турмуш тарзини танлайдиганлар учун таомлар
27 март 2021, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: соғлом турмуш тарзини танлайдиганлар учун таомлар

Соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар учун Zira.uz дан ажойиб янгилик — 6 та мазали ва хилма-хил таомлар рецептлари.

Қайси ҳудудда шахсий автомашиналар кўплиги маълум қилинди
27 март 2021, 10:16

Қайси ҳудудда шахсий автомашиналар кўплиги маълум қилинди

1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 2 955 295 тани ташкил этмоқда.

27 март куни хитой-ўзбек вакцинаси 1 млн дозада олиб келинмоқда
27 март 2021, 09:46

27 март куни хитой-ўзбек вакцинаси 1 млн дозада олиб келинмоқда

Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги вакцина 27 март куни Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. Мазкур вакцина 95 фоизлик самарадорлик кўрсатгани маълум қилинган эди.

Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
27 март 2021, 09:31

Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Венгрия бош вазири Виктор Орбан 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф давомида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва коронаиврус пандемиясининг оқибатларига қарши глобал кураш масалалари муҳокама қилинади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 март 2021, 21:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусда Озодлик кунида 200 дан ортиқ кишининг ҳибсга олингани, Нур-Султондаги реанимация бўлимларининг COVID-19га чалинган беморлар билан тўлиб кетгани, Xiaomi’нинг электромобилларни ишлаб чиқариши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади
26 март 2021, 18:46

Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 1 апрелдан йўлга қўйилаётган Тошкент ва Москва ўртасидаги авиақатновларда кимлар парвоз қила олиши мумкинлигига ойдинлик киритди.

Япония Ўзбекистонга 136,5 млн доллар миқдорида фавқулодда кредит ажратди
26 март 2021, 17:37

Япония Ўзбекистонга 136,5 млн доллар миқдорида фавқулодда кредит ажратди

Коронавируснинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Япониядан 136,5 млн доллар миқдорида фавқулодда кредит олди.

Баҳс ва ярашиш алифбоси
26 март 2021, 17:30

Баҳс ва ярашиш алифбоси

Алифбони ўзгартириш масаласи маълум вақтдан кейин яна пайдо бўлишини истамасак, алифбо ва имло билан боғлиқ масалаларни сиёсийлаштирмаслик керак. Ҳар қандай ўзгариш аниқ илмий асосланган ва пухта ўйланган бўлиши керак, деб ёзади колумнист Комил Жалилов.

Қаршида «Aмерика бурчаги» очилди
26 март 2021, 17:00

Қаршида «Aмерика бурчаги» очилди

Қаршида инглиз тилида ўқув ва маданий материаллардан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлган «Aмерика бурчаги» очилди. Шунингдек, у ерда AҚШдаги бакалавриат ва магистратурада таълим олмоқчи бўлганларга маслаҳат хизматларини бепул кўрсатадиган марказ ҳам хизмат қилади.

Дипломлари махсус синовларсиз қабул қилинадиган чет эл ОТМлари рўйхати тасдиқланди
26 март 2021, 16:46

Дипломлари махсус синовларсиз қабул қилинадиган чет эл ОТМлари рўйхати тасдиқланди

Дипломлари Ўзбекистонда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди.

Дам олиш кунларида ёмғир ёғиши кутилмода
26 март 2021, 16:36

Дам олиш кунларида ёмғир ёғиши кутилмода

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15−20 м/с гача кучаяди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларини хатловдан ўтказишга келишиб олишди
26 март 2021, 16:31

Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларини хатловдан ўтказишга келишиб олишди

Қирғиз-ўзбек чегараларидаги барча баҳсли ҳудудлар ҳал қилинди, дея таъкидлади Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев. Унинг айтишича, икки мамлакат делегациялари Тошкентда бу тўғрисида келишувга эришган. Томонларнинг қандай шартлар асосида келишувга эришгани ҳам маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг