Иномжон Тоғаев Amerika Ovozi`га берган интервьюсида газ ва электр таъминотидаги нореал қарздорлик, уни аҳолига тўлатиш ҳолатлари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, «билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган». Шунингдек, Тоғаев АСКУЭ тизими ҳақида гапира туриб, «бу онлайн сўзи номига бор», деди.
Франциянинг илк бор космосда ҳарбий машғулотларни ўтказиши, Таиландда сайёҳларга яхталарда карантиндан ўтишга рухсат берилгани, Молдова президенти қароргоҳининг харажатлари икки баравар камайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади. Унда конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 1 сентябрдан янги транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмаслиги белгиланмоқда. Ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ошган автомобиллар 1 йилда 1 марта техник кўрикдан ўтказилади. Шу билан бирга, сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти ҳам бекор қилинади.
Йил бошидан буён ИИВ давлат харидлари доирасида 48,5 млрд сўмга 50 та автозак, 16 та тентли юк машинаси, 30 та автобус ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори ННТлар аслида ҳокимиятларнинг ўнг қўли эканини айтди. «Муаммони кўтариб чиқаётган одамлар унинг ечимини ҳам ўзи билади», — деди у. Бироқ, Тоғаевнинг фикрича, «бизда „мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади“ деган қоида сақланиб қолган». У Америка овозига берган интевьюсида лоббизм масаласига ҳам тўхталиб ўтган.
Коронавирусга қарши эмланган фуқароларга вакцина олганлиги тўғрисида сертификатларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Эмланадиган фуқароларни электрон рўйхатга олиш учун emlash.uz сайти яратилди.
Долларнинг расмий курси 6 сўмга қимматлади ва жами 10 503 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
2020 йил якунига кўра, Ўзбекистондан экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари хажми 1,86 млрд долларни ташкил этди, бу олтиндан ташқари барча экспорт ҳажмининг 20 фоизини ташкил этади. Текстиль масулотлари экспорти ҳажмининг 70% дан ортиғи (қиймат жиҳатидан) Россия, Хитой ва Қирғизистонга тўғри келади.
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ОТМларда тарбия масаласи жарёндан узилиши кераклигини таъкидламоқда. «Олий таълим тарбия маскани эмас. Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим», — деди у.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори Иномжон Тоғаев амалдорлар ва унинг яқин қариндошлари ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳақида ўз муносабатини билдирди. «Бирор раҳбарнинг ўғли бизнес қилиши мумкин эмас, деган қоиданинг ўзи йўқ», — деди Иномжон Тоғаев. У «танганинг иккинчи томони бор"лигига эътибор қаратди.
Кўчма диагностика ва даволаш клиникаси Россия ҳукумати томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди. У бирламчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, шунингдек хавфли инфекциялар, шу жумладан ОИВ ва COVID-19ни аниқлаш учун мўлжалланган.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 13−14 мартда республикада ёмғир ёғиб, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10−15° совуқгача тушади.
10 март куни эрталаб Tashkent City ҳудудида қурилаётган «Nest One» комплексида ёнғин содир бўлди. 2 кв.м майдонда пенопласт ёнди.
Сурхондарё вилоятида эркак 20 ёшли қизни унга турмушга чиқишга мажбурламоқчи бўлди. Мазкур шахс танишлари билан биргаликда қизни мажбуран машинага ўтқазган ва қиз розилигини берганидагина қўйиб юборган.
Жиззах вилоятида дарахтларнинг кесилганини яшириш учун фуқародан 2 млн сўм миқдорда пора талаб қилишда айбланаётган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходими ушланди.
Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Назаров Азимжон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Сув хўжалиги вазирлиги Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Рустам Қаршиев сув хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Жиззахда «Cobalt» автомашинаси «ГАЗ-31» билан тўқнашувчи оқибатида ёниб кетди. «Cobalt» ҳайдовчиси ва йуловчиси куйиш жароҳатидан халоқ бўлди. «ГАЗ-31» ҳайдовчиси ҳам кўрсатилган ёрдамга қарамасдан вафот этган, йуловчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
ЮНИСЕФ ССВга патронажнинг универсал-прогрессив модели бўйича 50 минг нусхада қўлланма ва китобчаларни топширди. Нашрлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида ҳомиладор аёллар, яқинда фарзанд кўрган аёллар ва 5 ёшгача бўлган болаларга хизматларни яхшилашга қаратилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Фермерлар кенгаши раиси ўринбосари президентни алдаётганини айтди. «Сиз чиқиб кетаверинг бу ердан, ишламайсиз бошқа», — деди Қудратилла Рафиқов Фермерлар кенгаши раиси ўринбосари Абдушокир Раҳимовга қарата.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг