Архив

Электромобиллар 2025 йилга келиб ишлаб чиқарилиши мумкин — «Ўзавтосаноат»
9 март 2021, 08:25

Электромобиллар 2025 йилга келиб ишлаб чиқарилиши мумкин — «Ўзавтосаноат»

«Ўзавтосаноат» электромобилларни 2025 йилга келиб ишлаб чиқаришни режа қилмоқда. Бироқ, бу ҳали таҳмин. Компания мутахассисининг фикрича, «электромобилни экологияга ҳам фойдаси бор, лекин экологиянинг бузилишига 80 фоиз сабаб газ билан кўмирни ёқишдан келиб чиқади».

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж
8 март 2021, 20:58

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж

Президентга ўзбек тилида миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон мадҳиясини айтиб берган Хитой элчиси, фарзандлари меҳнати учун мукофот олган она, сабрсиз Гулсанем, 3 ойлик чақалоғи билан президентдан дуо олгани келган аёл, «Шуҳрат» олган Юлдуз Ражабова ва Азиза Қурбонова. 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж (фото, видео).

COVID-19, аёллар ва пандемиядан кейин Ўзбекистоннинг тикланишида уларнинг ўрни
8 март 2021, 12:40

COVID-19, аёллар ва пандемиядан кейин Ўзбекистоннинг тикланишида уларнинг ўрни

Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган жиддий иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Аёллар ва эркаклар орасидаги тенглик пандемия тугаганидан кейин иқтисодиётни тезлик билан тиклаш ҳамда кучли ва фаровон жамият қуриш учун асосий омилдир, деб ёзишади Жаҳон банкининг экспертлари Одри Сакс ва Уильям Зейтц ўз мақолаларида.

1920−1990-йилларда Ўзбекистонда 8-март байрамининг нишонланиши
8 март 2021, 11:10

1920−1990-йилларда Ўзбекистонда 8-март байрамининг нишонланиши

XX асрнинг бошида аёллар эркаклар билан тенг иш ҳақи тўланиши ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун курашни бошлашди. Вақт ўтиши билан кўп давлатларда Халқаро хотин-қизлар куни аёлларни табриклаш куни бўлиб қолган бўлса-да, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятлари масаласи актуаллигича қолмоқда. «Газета.uz» кинофотофоноҳужжатлар архивидан 1920−1990-йилларда 8-мартнинг нишонланишига оид суратларни тақдим этади.

Қорақалпоғистонда 5 киши газдан заҳарланиб, вафот этди
7 март 2021, 15:38

Қорақалпоғистонда 5 киши газдан заҳарланиб, вафот этди

Тўрткўл туманида тўрт кишидан иборат оила ва уларникига келган меҳмон ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бу уйлар фақат байрамлардагина эсланган — президент «Мурувват» уйлари ҳақида
6 март 2021, 21:28

Бу уйлар фақат байрамлардагина эсланган — президент «Мурувват» уйлари ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев «Саховат» ҳамда «Мурувват» интернат-уйларида шароитни яхшилаш, ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш бўйича кўрсатма берди. Нуронийларнинг ҳолидан хабар олиб туриш учун яқин атрофдаги шифохоналар, мактаблар бириктирилиши мумкин. ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўтказилиши режалаштирилмоқда.

UzAuto Motors ходимларнинг иш ҳаққидан норозилиги бўйича муносабат билдирди
6 март 2021, 18:26

UzAuto Motors ходимларнинг иш ҳаққидан норозилиги бўйича муносабат билдирди

UzAuto Motors Транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари иш ҳақи кескин камайганидан ва ундан ушлаб қолинаётганидан шикоят қилдилар. Компания иш ҳақи бўйича қарздорлик йўқлигини таъкидлаб, ходимларнинг иш ҳақидан кредит тўловлари ушлаб қолинганлигини ва суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилганини маълум қилди.

Авваллари бирор оила ажрашса, бутун маҳалла оёққа турарди — Шавкат Мирзиёев
6 март 2021, 17:33 1

Авваллари бирор оила ажрашса, бутун маҳалла оёққа турарди — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда оилавий ажримлар сони юқори бўлиб қолаётгани аччиқ ҳақиқат эканлигини ва ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетгани бунинг исботи бўлганини таъкидлади. «Авваллари бирор оила ажрашса, маҳаллада дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди. Ажрим — бу катта фожиа», — деди давлат раҳбари.

«Аёлларнинг шаънига мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланади» — Шавкат Мирзиёев
6 март 2021, 16:02

«Аёлларнинг шаънига мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланади» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев мураккаб пандемия шароитида хизмат қилган аёл шифокорлар, ҳамширалар ва ўқитувчиларни табриклади. «Сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун, одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади», — деди давлат раҳбари.

«Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди» — Шавкат Мирзиёев
6 март 2021, 13:27 1

«Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда 2021 йилда ҳам аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес юритиши ва бошқа касблар бўйича ўқиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари давом этишини айтди. Президент «биронта ҳам аёл давлат ва жамият эътиборисиз қолмайди» деб таъкидлади.

Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги энг яхши аэропорт сифатида тан олинди
6 март 2021, 12:20

Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги энг яхши аэропорт сифатида тан олинди

Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт — 2020» танловида ғолибликни қўлга киритди. Мазкур аэропорт «пандемия шароитида қатор мураккабликларнинг мавжудлигига қарамай, йўловчи ва юк ташишда фаоллик кўрсатган, юқори молиявий натижаларга эришган ҳаво дарвозаси» сифатида эътироф этилди.

Тошкент — тўсиқлар шаҳри
6 март 2021, 11:30 1

Тошкент — тўсиқлар шаҳри

Имконият бўлиши билан ҳамма жойни тўсиқ билан ўраб олишни яхши кўрамиз. Ўраб қўйилган университетлар бизга мамлакатда олий маълумот, тиббиёт муассасалари — уларнинг хизматлари, давлат идоралари — амалдорларнинг одамларга нақадар яқинлигига ишора қилади. Тўсиқлар «ўзимизникилар»ни «бегоналар»дан ажратиб туради. Нима учун улар бунчалик кўп, уларга муқобил ечим борми ва уларни қаерларда қолдириш мумкин — дизайнер Азамат Шамузафаров мақоласида.

5 минг долларга ДХХга ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
6 март 2021, 10:40

5 минг долларга ДХХга ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятида ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, фуқарони 5 минг долларга ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди.

Нима тайёрлаймиз: аёллар байрами учун салат
6 март 2021, 10:08

Нима тайёрлаймиз: аёллар байрами учун салат

Zira.uz аёллар куни учун энг мазали ва нафис салатлар рецептлари тўпламини тақдим этади.

Кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди
6 март 2021, 09:25

Кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди. Биринчиси 2:52 да Тошкент вилоятининг Пскент туманида, иккинчиси эса Қирғизистонда Фарғона вилояти билан чегарага яқин жойда қайд этилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 март 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда пенсия ёшининг оширилиши, Камбоджада COVID-19'ни қасддан юқтирганларга 20 йиллик қамоқ жазоси берилиши, Қозоғистонда кондан 260,9 минг доллар қийматидаги олтин ўғирлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Грузия ўзбекистонликлар учун мамлакат ҳаво чегараларини очди
5 март 2021, 19:11

Грузия ўзбекистонликлар учун мамлакат ҳаво чегараларини очди

Грузия Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига манфий ПЗР-тест натижалари билан мамлакатга ҳаво йўллари орқали киришга рухсат берди.

Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
5 март 2021, 18:47

Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Олег Мальгинов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У ушбу лавозимда 2009 йилдан бери фаолият юритиб келган Владимир Тюрденевнинг ўрнини эгаллади.

Прокурор суддан Гулҳажон Йўлдошевани 5 йилга озодликдан чеклашни сўради
5 март 2021, 18:05

Прокурор суддан Гулҳажон Йўлдошевани 5 йилга озодликдан чеклашни сўради

Прокурор Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулҳажон Йўлдошевани 3 йилгача муайяан ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликдан чеклашни сўради. Адвокатлар эса бошқача фикрда. Йўлдошеванинг ҳимоячилари жиноят иши вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда Чирчиқ шаҳар прокурори ташаббусида қўзғатилганини айтмоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
5 март 2021, 16:47

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 12 сўмга қимматлади ва жами 10 490 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз арзонлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг