2021 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистондаги ҳар 100 минг аҳоли сонига 132 та жиноят тўғри келган. Ушбу давр мобайнидан аниқланган жиноятлар сони 2017 йилги кўрсаткичлардан икки бараварга кўп. Жиноятларнинг 34,8% аввалги йилларда содир этилиб, жорий йилда ҳисобга қўйилган.
Бектемир туманида Mercedes-Benz Sprinter автомашинасида Ўзбекистонга ноқонуний олиб келинаётган қиймати 1 млрд 93 млн 680 минг сўм бўлган «Тропикамид» дориси топилди. Шунингдек, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларида ҳам кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Фахрга тўлган Баҳодир Жалолов ва Акбар Жўраевнинг оналари, иккинчи марта Олимпиадада қатнашган таэквондочи Нигора Турсунқулова, болалар спортини ривожлантирмоқчи бўлган Оксана Чусовитина — Токиодан қайтган ўзбекистонлик спортчилар «Газета.uz» мухбирига интервью беришди.
Долларнинг расмий курси 23,00 сўмга кўтарилди ва жами 10 651,00 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
2021 йилда Ўзбекистонда 53,8 млрд куб метр газ қазиб чиқариш режалаштирилмоқда. Маълумотга кўра, ишлаб чиқаришнинг катта қисми «Ўзбекнефтгаз» корхоналари (64,3%) ҳисобига тўғри келса, қазиб чиқариш бўйича иккинчи ўринда «Лукойл», учинчи ўринда Uz-Kor Gas Chemical компаниялари бўлади.
Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси 12−13 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Унда СOVID-19 пандемияси ёшларнинг заиф гуруҳларига таъсир ўтказаётган шароитда ёшларнинг сифатли таълим олиши ва ишлаб чиқаришда банд бўлишга тааллуқли имкониятларини рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилади.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари август бошида 965 млн долларга ошиб, 35,1 млрд долларга етди. Олтин захиралари ҳам 9,3 тоннадан кўпроққа етди.
Самолётдан байроқ кўтариб чиққан Баҳодир Жалолов, спортчиларни табриклаган Сенат раиси, Ўзбекистон байроғини кўтарган бош вазир, спортчиларга берилган «Президент совғаси» — Токио-2020 Олимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни кутиб олиш маросимидан фоторепортаж (видео).
Пойтахтнинг Чилонзор туманида «Газель» ва Lacetti автотранспортлари тўқнашди. 8 киши жабрланди.
«Жиззахликлар» Telegram-каналида Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида мурожаат эълон қилинган. Шундан сўнг, Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов бригадаси» томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 891 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 457 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.
Атабек Турсинбеков Ўзбекистоннинг Ақтаудаги бош консули этиб тайинланди.
Россиянинг учта компанияси АҚШ санкция рўйхатига киритилди. Чекловлар Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга оммавий қирғин қуроллари тарқатилмаслиги тўғрисидаги қонун доирасида жорий этилди. Россия компанияларидан бири Ўзбекистон корхоналарига ускуналар етказиб беради.
Коронавирус ҳомиладор аёллар учун қанчалик хавфли? Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши эмланиши мумкинми? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.
Ўзбекистон Германиядан коронавирусга қарши 350 минг доза вакцина олади. Препаратлар COVAX дастури доирасида етказиб берилади.
Адлия вазирлиги ҳайдовчиларга қулоқчин ва бошқа ускуналар орқали телефондан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Салонга монитор ўрнатганлик учун жаримани бекор қилиш ҳам таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва техпаспорт олиб юрмасдан автомобилдан фойдаланишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев жорий йилда Ўзбекистон 917 миллион куб метр газ импорт қилганлигини маълум қилди. «Бу жуда катта рақам. Иккинчидан, биз валютага импорт қиляпмиз. Келажакда нима бўлади?», — деди у. Президентнинг сўзларига кўра, нефть ва газ соҳаси учун сўнгги уч йилда ажратилган 1,4 млрд доллар ўз натижасини бермаяпти.
Бош вазир Абдулла Арипов Токиодаги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчиларга нисбатан адолатсизлик бўлганлигини таъкидлади. «Шу ёшга кириб, ҳеч қачон бунақанги адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман… Уларнинг мақсади боксчиларимизнинг иродасини синдириш эди», — деди у.
Қонунчилик палатасида депутат ёрдамчиси институтини жорий этишга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу орқали депутат ва сайловчи ўртасидаги мунтазам алоқани яхшилашга эришиш мақсад қилинган. Ташаббус «Миллий тикланиш» партияси томонидан илгари сурилди.
Беларус раҳбарининг «тез орада» президент лавозимидан кетиши мумкинлиги, «Толибон»нинг 6 та вилоят марказини эгаллаб олгани, Кубада кичик ва ўрта хусусий тадбиркорликка рухсат берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг