Архив

11 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 август 2021, 21:30

11 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Адлия вазирлиги бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдорини камайтиришни таклиф этиши, хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилиши, 18 ёшгача бўлганлар учун ягона болалар нафақаси жорий этилиши — «Газета.uz»нинг 11 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

UzAuto Motors соф фойдаси қарийб 70 фоизга ўсди
11 август 2021, 21:23

UzAuto Motors соф фойдаси қарийб 70 фоизга ўсди

Олти ой якунлари бўйича UzAuto Motors ишлаб чиқариш ҳажми 24 фоизга камайганига қарамасдан, соф даромадини қарийб 70 фоизга — 902,6 млрд сўмга (84,6 млн доллар) оширишга муваффақ бўлди.

Хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш тикланди
11 август 2021, 19:42

Хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш тикланди

Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш ишлари қайта йўлга қўйилди.

6-синфдан аъло баҳога ўқиганларга ОТМга киришда қўшимча балл берилиши мумкин (аниқлаштирилди)
11 август 2021, 19:34

6-синфдан аъло баҳога ўқиганларга ОТМга киришда қўшимча балл берилиши мумкин (аниқлаштирилди)

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 6-синфдан аъло баҳога ўқиган битирувчиларга ОТМга кириш имтиҳонида қўшимча балл бериш бўйича таклифга изоҳ берди. «Боланинг тақдири нимага фақат бир кун билан ҳал бўлиб кетиши керак?», — деди вазир. У ушбу тизимни жорий қилишда коррупциянинг олдини олиш учун электрон кундалик ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.

«Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилди
11 август 2021, 18:10

«Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилди

Хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида президент қарори билан «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилди. Унинг фаолиятини бошлаш учун 5 млрд сўм ажратилади. Фондни Васийлик кенгаши бошқаради, унга эса Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев раислик қилади.

Ҳозирда фақат буюртма асосида олинадиган «ААА» серияли автомобиль рақамлари қолган — ЙҲХББ
11 август 2021, 17:18

Ҳозирда фақат буюртма асосида олинадиган «ААА» серияли автомобиль рақамлари қолган — ЙҲХББ

«UZB» ёки «ААА» серияли давлат автомобиль рақамлари очиқ савдода эканлиги маълум қилинди. ЙҲХББ матбуот хизматининг таъкидлашича, ҳозирда «ААА» серияли автомобиль рақамлари аукционда қолмаган. Ушбу серияда қолган 30 дан ортиқ рақамларни фақат буюртма асосида олиш мумкинлиги айтилди.

18 ёшгача бўлганлар учун ягона болалар нафақаси жорий этилади
11 август 2021, 17:08 40

18 ёшгача бўлганлар учун ягона болалар нафақаси жорий этилади

Президент фармони билан 1 сентябрдан амалдаги 14 ёшгача болалар учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Ушбу нафақа ёши 18 ёшгача оширилади, тўлов муддати 12 ойгача узайтирилади. Қолаверса, Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони сифатида фойдаланилади.

Хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилади
11 август 2021, 16:53

Хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилади

Чет элда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларнинг президент сайловида қатнашиши учун 49 та давлатда 54 та стационар ва 316 та кўчма сайлов пункти ташкил этилади. Жумладан, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ва БМТдаги ваколатхонасида ягона сайлов участкаси бўлади. Ҳозиргача хориждаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати ҳам шакллантирилди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
11 август 2021, 16:07

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 9,03 сўмга кўтарилди ва жами 10 660,03 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

«Тошкент вилоятида ишсизлик масаласи бўлмаслиги керак» — президент
11 август 2021, 15:41 1

«Тошкент вилоятида ишсизлик масаласи бўлмаслиги керак» — президент

Президент Тошкент вилоятидаги шароит ва имкониятлар ҳисобга олинса, аслида ҳудудда ишсизлик масаласи бўлмаслиги кераклигини таъкидлади ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда ишсизлар сони 134 минг нафарни ташкил этмоқда. «Сўнгги йилларда Тошкент бўйича тўплаган тажрибаларимизни Тошкент вилоятида ҳам жорий этишимиз керак», — деди давлат раҳбари.

Миллий гвардия Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага қайтаришга кўмаклашади
11 август 2021, 15:31

Миллий гвардия Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага қайтаришга кўмаклашади

Миллий гвардия президент қарори билан ўзига бириктирилган Меҳрибонлик уйларидаги болаларни ота-оналарига қайтариш, васий тайинлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашади. Ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш учун «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинади.

«Вакцинадан бош тортиб, сиз одамларни тиббий хизмат олиш имкониятидан маҳрум қиляпсиз» — биотехнолог
11 август 2021, 15:22

«Вакцинадан бош тортиб, сиз одамларни тиббий хизмат олиш имкониятидан маҳрум қиляпсиз» — биотехнолог

Эмлашдан бош тортиш касалхоналарни коронавирусли беморларни даволаш учун қайта ихтисослаштиришга олиб келади. Бошқа касалликлар билан оғриган беморлар ҳамон тиббий хизматга муҳтож, лекин уни ололмайдилар. Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев ўзбекистонликларни вакцина олишга чақирди.

PDP Academy`дан «Unicorn» таълим гранти: IT-компанияларда иш билан таъминланиш кафолати
11 август 2021, 15:00

PDP Academy`дан «Unicorn» таълим гранти: IT-компанияларда иш билан таъминланиш кафолати

Агар сиз IT соҳасига қизиқувчи, 18−28 ёшлар оралиғидаги иқтидорли ёшлардан бири бўлсангиз, демак PDP Academy`дан «Unicorn» таълим гранти айнан сиз учун. Ушбу грант IT-компанияларга ишга жойлашишингиз учун 100% кафолат беради.

Бухорода 3 балли зилзила содир бўлди
11 август 2021, 12:51

Бухорода 3 балли зилзила содир бўлди

Чоршанба куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 3 балли зилзила сезилди.

Қорақалпоғистонда футбол учрашуви вақтида жанжал содир бўлди
11 август 2021, 12:42

Қорақалпоғистонда футбол учрашуви вақтида жанжал содир бўлди

Мўйноқ туманидаги «Орол» стадионида туманнинг «Мўйноқ сити» ва «Жайхун» жамоалари ўртасидаги ўйинда келишмовчилик келиб чиққан ва бош ҳакам қароридан норози бўлган айрим томошабинлар майдонга чиқиб кетган. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини кейинги ҳафтадан ишлаб чиқариш бошланади
11 август 2021, 12:37

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини кейинги ҳафтадан ишлаб чиқариш бошланади

Ўзбекистонда Jurabek Laboratories компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан маъқулланди. Россиядан кейинги ҳафтада хом-ашё келганидан сўнг, препарат ишлаб чиқарилади ва текширув учун яна марказга юборилади.

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков коронавирусга қарши эмланди
11 август 2021, 11:15

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков коронавирусга қарши эмланди

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков COVID-19 га қарши Moderna вакцинаси билан эмланди.

Адлия вазирлиги бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдорини камайтиришни таклиф этди
11 август 2021, 10:38

Адлия вазирлиги бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдорини камайтиришни таклиф этди

Янги қонун лойиҳасида Адлия вазирлиги паспорт тизими қоидаларини бузиш, ноқонуний валюта операциялари ва йўловчиларни лицензиясиз ташиш учун жарималарни сезиларли даражада камайтиришни таклиф қилмоқда.

10 август куни Ўзбекистонда 903 кишида коронавирус аниқланди
11 август 2021, 10:17

10 август куни Ўзбекистонда 903 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 903 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 472 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

Тошкентда аёлларга ноқонуний диний таълим бериб келганлар аниқланди
11 август 2021, 10:00

Тошкентда аёлларга ноқонуний диний таълим бериб келганлар аниқланди

Пойтахтнинг Учтепа туманида аёл ва қизларга ноқонуний диний таълим бериб келган 3 нафар аёл аниқланди. Фуқароларга нисбатан БҲМнинг 5 баробари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг