Зангиотадаги коронавирусга чалингани гумон қилинган беморларни даволашга мўлжалланган юқумли касалликлар шифохонаси беморлар билан тўлди. 2 минг кишига мўлжалланган касалхонада айни вақтда 2550 нафар бемор даволанмоқда.
Кеча Ўзбекистонда 482 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 395 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, биология фанлари доктори Шаҳло Турдикулова «Газета.uz»га нима сабабдан ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари якунига етмасдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошлаб юборилгани ҳамда перепаратнинг самарадорлиги қай даражада эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
«Орео» ва творогли тортлар, «Картошка» пирожнийси, шоколадли мусс ва чизкейк — Zira.uz пиширишни талаб этмайдиган совуқ десертлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте ижтимоий тармоқларидан фойдаланиш чекланди. «Газета.uz» Twitter ва Telegram фойдаланувчиларининг ушбу ҳолат юзасидан билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.
30 июнь куни Германия аскарларининг охирги гуруҳи Афғонистонни тарк этди. ГФР мудофаа вазири буни «муҳим тарихий воқеа» деб атади. «Биз Афғонистондан тезда европача намунадаги давлатни ярата оламиз, деган нотўғри таассуротни уйғотдик», — деди у. Вазир шунингдек, НАТО иттифоқдошлари Афғонистонга бошқа йўллар орқали ёрдам бериш ҳақида бош қотираётганини ҳам маълум қилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов даромад ва мол-мулкларни мажбурий декларация қилиш тизими нима учун давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандларини қамраб олиш билан чекланаётгани, бошқа қариндошлари ҳозирча ҳисобга олинмаётганига изоҳ берди. У тизим нима сабабдан давлат хизматчиларининг харажатларини ҳисобга олмаслиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси ходими беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани учун ишдан бўшатилди.
Уч ой ичида Ўзбекистонда, ССВ маълумотларига кўра, 685,5 минг киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Бу доимий аҳолининг (33,9 миллион) 2 фоизи ёки 19 ёшдан катта бўлган аҳолининг 3,1 фоизи демакдир. Аввалроқ июнга қадар аҳолининг 60 фоизи эмланиши режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.
AҚШда федерал даражада ўлим жазосига мораторий жорий этилгани, Париждаги «Шарль-де-Голль» аэропортида иш ташлаш, Бразилия парламентининг аёлларга нисбатан психологик зўравонликни жиноят деб тан олгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан ўтувчи йўлда аҳолига хизмат кўрсатувчи автобуснинг йўлига, қарама-қарши томондан келаётган Damas автомашинаси чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган. Оқибатда Damas ичида бўлган икки нафар фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.
Тошкентда коронавирус беморлари учун тақсимлаш марказлари қайта очилиши, Абдулазиз Камиловнинг АҚШга ташрифи, пойтахтда боғлар, яшил ҳудудлар ва хиёбонлар сони кўпайтирилиши, Ўзбекистонда бир нечта ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чекланиши — «Газета.uz»нинг 2 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Иккиламчи бозорда уй-жойлар нархи II чорак давомида ўртача 5,7 фоизга кўтарилди. Нархлар энг кўп Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида қимматлашди, барча олди-сотди шартномаларининг учдан бири эса Тошкентга тўғри келмоқда. Пойтахтдаги кўчмас мулк нархлари аҳоли жон бошига даромади юқорироқ бўлган дунёнинг бошқа пойтахт-шаҳарларидан баландроқ, дейилади МБ мутахассиси шарҳида.
2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикада 391 минг 258 та туғилиш қайд этилган. Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш бўйича Самарқанд, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятлари юқори ўринни эгаллаган
ЎзЛиДеП партияни ребрендинг қилиш доирасида ўз логотипини ўзгартирмоқда.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида дам олиш маскани қуриш учун мўлжалланган 80 сотих бўш ер майдонини 450 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
АҚШ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан АҚШ ҳарбий кучлари билан ишлаган ва ҳозирда «Толибон» қасосидан қўрқаётган 9000 га яқин афғонистонликларни вақтинча қабул қилишни илтимос қилиб мурожаат қилди, деб ёзади Bloomberg.
Долларнинг расмий курси 25,95 сўмга кўтарилди ва жами 10 613,54 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
«Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг қонуний талаблари» бузилганлиги учун Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланди, дея таъкидламоқда «Ўзкомназорат». Фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар номи кўрсатилмаган, аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Twitter, TikTok ва ВКонтакте фаолиятида узилишлар бўлаётганини айтмоқда.
Тошкент шаҳрида 34 нафар фуқароларнинг номидан 897 млн сўм онлайн-кредит маблағларини ноқонуний тарзда қўлга киритган шахс аниқланди. Фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг