Тошкентдаги «Ёшлик» ва «Универсал» спорт мажмуалари ҳамда «Ўзэкспомарказ»да жойлашган коронавирус беморлари учун тақсимлаш марказлари фаолияти қайтадан йўлга қўйилмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев марказларни душанба кунига қадар тўлиқ очишни топширди. Президент бир неча ой ичида илк бор масофавий форматда йиғилиш ўтказди.
Президент давлат корхоналари ҳамда банкларнинг асосий фаолиятга хос бўлмаган ва бўш турган объектларини тўлиқ қайтадан хатловдан ўтказиб, уларни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича топшириқ берди. Давлат мулкларини «1 сўм» қийматда савдога чиқариш амалиёти бекор қилинади. Объектлар бозор баҳосида электрон савдоларга чиқарилади.
Хитойнинг 100 йиллик мақсадига эришгани, АҚШда 80 га яқин кишининг иссиқлик туфайли вафот этгани, 2020 йилда дунёдаги миллионерларнинг умумий бойлиги 79,6 трлн долларни ташкил этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкентдаги филиали эски ТошМИ биноларига жойлаштирилади ва таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди.
Президент билан ёшлар билан учрашуви, ЙТҲларга оид ўтган 5 ойдаги статистика, Андижон вилояти ҳокимининг қизининг тўйи, Бош прокуратура томонидан янги ишга туширилган телеграм-бот — «Газета.uz»нинг 1 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Андижон вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, гўё ҳоким Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизининг тўйида олинганлиги тасвирланган фото ва видео лавҳаларга муносабат билдирди. Ҳокимликнинг сўзларига кўра, чиндан ҳам вилоят ҳокими қизининг тўйи бўлган, аммо тармоқларда тарқалган аксарият фотосуратлар ҳокимга алоқадор эмас.
«Агробанк» йўлга қўйган фермерлар мактабидаги иккинчи мавсум августдан сентябргача бўлиб ўтади. Аризалар 15 июлгача қабул қилинади.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Шўртан бош иншоотидаги Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасида ёнғин содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.
Бош прокуратура томонидан «YER NAZORATI» телеграм-боти ишга туширилди. Унинг ёрдамида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш ҳамда ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш бўйича хабар бериш мумкин бўлади.
Сув ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчилари маркировка бўйича тажриба лойиҳасини тўхтатишга чақирмоқда, уларнинг фикрича, бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Солиқ қўмитаси компаниялар хавотирларини асоссиз деб атаб, уларнинг лойиҳада қатнашиш ҳақидаги келишувни имзолаб бўлганларини маълум қилди.
АҚШ USAID агентлиги орқали Ўзбекистонга 131 тонналик озиқ-овқат ёрдамни тақдим этди. У соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасалари ҳамда эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимланади. 2021 йилдан буён қарийб 1300 тонна шундай ёрдам етказиб берилди.
Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида сўнгги беш кун ичида 500 га яқин ўлим ҳолатлари қайд этилди. Аксарият ҳолларда одамлар аномал иссиқ об-ҳаво туфайли вафот этгани айтилмоқда.
«Қамчиқ» довонида ёқилғи ташувчи юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ёнғин келиб чиқди. Натижада машина салонида бўлган икки киши ҳалок бўлди.
6−8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати +44…+46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Долларнинг расмий курси 3,41 сўмга пасайди ва жами 10 587,59 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Президент Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тиктокерлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлар уни ранжитганини айтиб, уларни танқид қилди. «Бу болаларнинг ота-онаси, бобо-момолари, ўқитувчи ва муаллимлари¸ қолаверса, маҳалла-кўй, ёшлар билан ишлайдиган масъул мутасаддилар қаерга қараяпти?», — деди у. Қолаверса, бу каби ҳуқуқбузарлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши маълум қилинди.
Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси орқали автотранспорт воситалари ҳаракати 10 июлдан синов режимида бошланади. Лицензияли таксилар, сайёҳлар автобуси ва чет эллик делегациялар транспортларининг киришига рухсат берилади.
Тошкентнинг Миробод туманида ўзини Олий таълим вазирлиги ходими деб таништириб, абитуриентни 10 минг доллар эвазига Тошкент педиатрия институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди.
Ёш оилаларга ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун 2 мингта квота ажратилиб, бюджетдан 60 млрд сўм маблағ йўналтирилади дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев ёшлар форумида. Уларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади. Шунингдек, «Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Қашқадарёнинг Китоб туманида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси велосипед ҳайдаётган бобо ва унинг набирасини уриб юборди. Оқибатда жабрланувчиларнинг иккиси ҳам олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг