Тошкент вилоятида фуқарони 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс аниқланди. У келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мексикада метро кўприги вагон билан бирга, унинг остида машиналар ҳаракати пайтида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлди ва 70 га яқин одам жароҳатланди.
Гулистон шаҳрида 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари ва 6 нафар аёл-қизларга хужра сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди.
Маданият вазирлиги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдидаги концертда СССР байроғи кўтарилгани юзасидан муносабат билдирди. Вазирлик концерт дастурининг ҳамкори эканлиги ва фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгар эканлигини айтди. Маданият вазирлиги миллийлик ва тил тарғиботини амалга оширганда, уларни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки намуна кўрсатган ҳолда етказиш лозимлигини таъкидлади.
1 майдан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланган бўлиб, ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқароларнинг 14 285 нафари иккинчи босқичда эмланган.
Ботир Нуриддинов Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.
Россиянинг Томск шаҳрида Миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклади. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг тегишли идораларига сўров юборди.
Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни танқид қилди. У йўлланмалар сонини ошириш учун спортчилар ва уларнинг жамоаларини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
2 май ҳолатига кўра Тошкентда 35 та ОТМ, 132 та мактаб ва 22 та болалар боғчаси, шунингдек, бир қатор таълим ва тиббиёт муассасалари, хизмат кўрсатиш объектлари икки ҳафтага карантинга ёпилди.
Биринчи чоракда Ўзбекистонда 1491 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 394 киши вафот этди, 1168 киши жароҳатланди.
Aрманистон парламентининг Никол Пашинянни бош вазир лавозимига сайламагани, Саудия Aрабистонининг 17 майдан бошлаб чегараларни очаётгани, Венесуэлада амалдорларга нафақаларнинг криптовалютада берилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қибрай туманидаги янги боғ ҳудуди Тошкент таркибига ўтказилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, 3−4 йил ичида пойтахтда улкан қурилиш ишлари олиб борилди ва эндиликда буни тўхтатиб, шаҳар ташқарисига чиқариш керак.
Президент вилоятлар ҳокимларига ҳафтада бир марта банк ва солиқ органлари раҳбарлари билан шахсан суҳбатлашиб, улар фаолиятига баҳо беришни топширди. Шавкат Мирзиёев банк ва солиқ идораларини иқтисодиётимиз учун катта тўсиқ деди. У «халқимизга ўзимиз хизмат кўрсатишни ўрганишимиз» учун банкларнинг чет эллик инвесторлар томонидан хусусийлаштирилишига рухсат бермаётганини таъкидлади.
Бувайда туманида Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди.
Ўзбекистоннинг 24 та тумани қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ушбу соҳада 5 млрд долларлик 1000 дан зиёд янги лойиҳалар шакллантирилди. Янги турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тадбиркорларга 15 миллиард сўмгача кафиллик берилади.
Долларнинг расмий курси 50 тийинга арзонлади ва жами 10 522 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
2020 йилда Facebook томонидан Ўзбекистонда деярли 6 млрд сўм солиқ тўланган. Шунингдек, Google — 3,4 млрд сўм, Apple — 1,9 млрд сўм қўшилган қиймат солиғини тўлаган.
Туркияда COVID-19 инфекциясининг тарқалиши олдини олиш учун Ўзбекистондан бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқоблари инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи яна савдога чиқарилди. 2019 йилда ФНҚИЗни Индонезиянинг PT Trans Asia Resources компанияси сотиб олмоқчи бўлган, бироқ келишув амалга ошмаган ва бошқарув Jizzakh Petroleum компаниясига берилган эди. ФНҚИЗ Ўзбекистондаги иккинчи йирик нефтни қайта ишлаш заводи бўлиб, йиллик соф фойдаси 19 млн долларни ташкил этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг