Архив

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво чекинади
23 октябр 2020, 14:23

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво чекинади

Дам олиш кунлари мамлакатдан совуқ ҳаво чекинади. Якшанба куни бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади.

Офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатларни тиклашда тўлов ундирилмайди
23 октябр 2020, 13:30

Офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатларни тиклашда тўлов ундирилмайди

2021 йилдан бошлаб офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатларни тиклашда тўлов ундирилмайди. Улар давлат ҳисобидан тиклаб берилади.

Урганч, Яккасарой, Жалақудуқ туманлари ва Марғилонда фирибгарларга жиноят ишлари қўзғатилди
23 октябр 2020, 13:11

Урганч, Яккасарой, Жалақудуқ туманлари ва Марғилонда фирибгарларга жиноят ишлари қўзғатилди

Урганчда 40 минг долларга 3 гектар ер, Яккасаройда 74 минг долларга турли русумдаги машиналар, Жалақудуқда 354 кишига 49 млн сўмга ун сотмоқчи бўлган фирибгарларга жиноят ишлари қўзғатилди. Яна бир фирибгарлик университетга киритиб қўйиш билан боғлиқ.

Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонасидаги экспонатларнинг 3D кўриниши яратилди
23 октябр 2020, 12:52

Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонасидаги экспонатларнинг 3D кўриниши яратилди

Хивадаги Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси фондида сақланаётган 100 та ноёб экспонатнинг 3D кўринишлари яратилди. Улар республика музейларининг ягона порталига жойлаштирилади.

«Aдолат» социал-демократик партиясига янги раис сайланди
23 октябр 2020, 12:11 1

«Aдолат» социал-демократик партиясига янги раис сайланди

Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланди.

Самарқанддаги иккита кўчага Ўктам Барноев ва Аъзамхон Баҳромов номи берилади
23 октябр 2020, 11:11

Самарқанддаги иккита кўчага Ўктам Барноев ва Аъзамхон Баҳромов номи берилади

Самарқанддаги иккита кўчага турли йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган Азамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев номларини бериш таклиф қилинди.

Маданият вазирига янги ўринбосар тайинланди
23 октябр 2020, 11:05

Маданият вазирига янги ўринбосар тайинланди

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК директори ўринбосари бўлиб ишлаган Олимжон Мирзаев маданият вазири ўринбосари этиб тайинланди.

150 млн сўмлик тропикамиднинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
23 октябр 2020, 10:50

150 млн сўмлик тропикамиднинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилоятига ноқонуний олиб кирилаётган 150 млн сўмлик 1000 дона «Тропикамид» дори воситалари тўхтатиб қолинди.

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг уч хил сценарийси — Марказий банк
23 октябр 2020, 09:56

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг уч хил сценарийси — Марказий банк

Марказий банк келгуси уч йил давомида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий ривожланишининг асосий, оптимистик ва хавфли сценарийларини тақдим этди. Оптимистик сценарий бўйича ривожланиш олтин нархининг пасайишига олиб келиши мумкин.

Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Хавфсизлик Кенгашига ўтди
22 октябр 2020, 23:26

Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Хавфсизлик Кенгашига ўтди

Март ойидан бери Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида ишлаб келаётган Баҳодир Тошматов президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди.

Тошкентда кунига 16,8 млн сўмга бир марталик қўлқоплар сотиб олинаётгани маълум қилинди
22 октябр 2020, 23:13 2

Тошкентда кунига 16,8 млн сўмга бир марталик қўлқоплар сотиб олинаётгани маълум қилинди

Транспорт вазирлиги Тошкентда жамоат транспорти йўловчилари учун ҳар куни 16,8 млн сўмга бир марталик қўлқоп сотиб олинаётганини маълум қилди. Аввалроқ ОАВда бу рақам 28 млн сўм экани айтилганди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 октябр 2020, 20:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Швециянинг кексалар учун карантинни бекор қилиши, Tesla компаниясининг янги рекорди ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Талабаларга контракт пулларини тўртга бўлиб тўлашга рухсат берилди
22 октябр 2020, 20:07

Талабаларга контракт пулларини тўртга бўлиб тўлашга рухсат берилди

ОТМларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалари ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб амалга оширишлари мумкин.

Норозиликда қатнашган GTL заводи қурувчилари учрашувда муаммолар ҳақида айтишди
22 октябр 2020, 20:00

Норозиликда қатнашган GTL заводи қурувчилари учрашувда муаммолар ҳақида айтишди

Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводи қурилиш майдончаларининг бирида юз берган норозиликда иштирок этган ишчилар пандемия даврида 40−45 кун объектдан чиқмай ишлаганликлари, ойлик маошларининг ўз вақтида тўланмаганлиги ва овқат сифати пастлигидан шикоят қилишди. Ҳозирда уларнинг ойликлари берилиб, овқат сифати ҳам яхшиланган.

Пандемия билан юзма-юз
22 октябр 2020, 17:30

Пандемия билан юзма-юз

Бугунги оғир шароитда юзага келаётган мураккаб вазиятни Ўзбекистон қандай енгаётгани, инфекция тарқалишининг олдини олишда ишончли статистика, соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг тезкорлиги ва фуқаролар масъуллигининг аҳамияти ҳақида cенатор, тиббиёт фанлари номзоди Дилором Тошмуҳамедованинг мақоласида.

«Ўзбекистон 24» жонли эфирида харидор аёл гўштга кўп миқдорда суяк қўшиб сотилаётганидан норози бўлди
22 октябр 2020, 17:27

«Ўзбекистон 24» жонли эфирида харидор аёл гўштга кўп миқдорда суяк қўшиб сотилаётганидан норози бўлди

«Ўзбекистон 24» телеканалининг Тошкентдаги бозорлардан бирида гўшт нархининг пасайиши ҳақидаги жонли эфир репортажида мол гўштига кўп суяк қўшиб сотилаётганини айтиб, норозилигини билдирди.

Марказий банк асосий фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдирди
22 октябр 2020, 15:59

Марказий банк асосий фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз, инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11−12,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Хонобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди
22 октябр 2020, 15:28

Хонобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Машъал Тожибоев Хонобод шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди

Ёмон йўллар сабабли 20 ой давомида 191 киши ҳалок бўлган — Сенат
22 октябр 2020, 15:26 1

Ёмон йўллар сабабли 20 ой давомида 191 киши ҳалок бўлган — Сенат

Таъмирталаб йўллар сабаб юзага келган ЙТҲларда 191 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Сенат. Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича дастур ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Сирдарёда «Тоза ҳудуд» кўрсатилмаган хизмат учун 1,2 млрд сўм асоссиз даромад олгани аниқланди
22 октябр 2020, 13:55

Сирдарёда «Тоза ҳудуд» кўрсатилмаган хизмат учун 1,2 млрд сўм асоссиз даромад олгани аниқланди

Сирдарё вилоятининг саккизта ҳудудида «Тоза ҳудуд» корхонаси олиб чиқиб кетилмаган маиший чиқиндилар учун аҳолидан 1,2 сўм асоссиз даромад олгани аниқланиб, истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг