Май ойида Ўзбекистон ва Украина тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклашни режалаштирмоқда, дея хабар қилди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Унинг сўзларига кўра, ҳафтасига 2−3 та рейс амалга оширилади. Вазир Европа ва Осиёнинг бир қатор давлатларига рейслар бекор қилинганига ҳам изоҳ берди.
Коррупцияга ва монополияга қарши курашиш идоралари Бухоро давлат тиббиёт институтида давлат харидлари жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилганини тасдиқлади. ОТМ ректор ва шартнома тузилганидан кейин ноширлик лицензиясини олган компания ходимаси муаллифлигидаги китобларни сотиб олган. Хизмат машиналари учун ортиқча сарфланган газ харажатлари собиқ ректор Амрилло Иноятов (ҳозирда ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари) ва амалдаги ректор Шуҳрат Тешаевдан ундирилган.
Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон халқи Ассамблеясини бошқариш ҳуқуқини амалдаги президентга топширгани, Кипр ҳукуматининг ноқонуний равишда 3,5 мингта «олтин паспорт» бергани, Россиянинг Болтиқбўйи давлатлари ва Словакия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолгани юзасидан расмий муносабат билдирилди. Метро техник носозлик сабаб тўхтаб қолгани айтилди ҳамда вазиятга ойдинлик киритиш учун тезкорлик билан ишчи гуруҳ тузилганлигини маълум қилинди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Бухорода 2021−2025 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастурини имзоладилар. РФ мудофаа вазири Ўзбекистонга фашизм устидан эришилган ғалабада ўзбек халқининг ҳиссаси тўғрисидаги архив ҳужжатларини тортиқ қилди.
Навоий вилояти Учқудуқ туманида уч ёшли қизини 60 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолгани ва метро йўловчилари бекат томон туннель бўйлаб пиёда кетишгани тўғрисида видео тарқалди.
28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал учрашувлари дастлабки ўйинлари доирасида «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасида футбол баҳси бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.
Долларнинг расмий курси 14 сўмга арзонлади ва жами 10 515 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.
Тошкентдаги 107 та мактабда таълим онлайн шаклга ўтказилди. Ҳозирги кунда Тошкент мактабларида 234 967 нафар ўқувчи анъанавий тарзда, 214 077 нафар ўқувчи масофадан туриб таълим олмоқда.
Наманган вилоятида «KIA BONGO III» русумли автомашина орқа томонга ҳаракатланган вақтида 2 ёшли болани босиб юборган. Бола воқеа жойида вафот этган.
UzAuto Motors Лондон фонд биржасида ўзининг биринчи халқаро эвробондларини чиқарди. Буюртмалар ҳажми 1,4 млрд долларни ташкил этди. Облигациялар Буюк Британия, АҚШ ва Германиянинг 130 га яқин инвесторлари ўртасида тақсимланди.
Антимонополия қўмитаси пахта ёғи ва чигит нархини шаклланиши устидан назоратни кучайтирмоқда. Қўмита тадбиркорлар мавжуд вазиятдан фойдаланиб, уруғлар нархини асоссиз ошириб юбориши ёки бозорда унинг таъминотини сунъий равишда жиловлаши мумкин деб ҳисоблайди. Фонд биржасида битта харидор томонидан пахта ёғини сотиб олиш миқдори чекланди.
Фарғонада йил охиригача электромобилларни йиғиш йўлга қўйилиши кутилмоқда. 520 млрд сўмлик қийматга эга инвестицион лойиҳа президент иштирокидаги йиғилишда тақдим этилди.
Сенаторлар ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарималарни камайтиришни ҳамда бошқа йўл ҳаракати қоидаларини бузишни назарда тутувчи қонунни маъқуллашди.
Бухоро халқаро аэропортида 20 йил давомида ишлаб келган Жахонгир Раҳимов Бухоро халқаро аэропорти директори этиб тайинланди.
Президент раислигида ўтган йиғилишда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида асосий эътиборни импортни қисқартириб, рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратиш лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, тадбиркорларни қийнаб келаётган мауаммо — инфратузилма масалаларини ҳал этиш кераклиги айтилди. Бунинг учун эса 1,6 трлн сўм маблағ ажратилаётгани маълум қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон давлат идораларига мурожаат давлат тили — ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф мақулланмади. Депутат Дониёр Ғаниев давлат тили ўз номи билан давлатнинг фуқаролар билан расмий мулоқот тили бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у давлат тили тўғрисидаги қонуннинг ижросини таъминлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш кераклигини айтди.
Тўлиқ эмланган АҚШ фуқароларига очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилди. Одам гавжум жойлар бундан мустасно. АҚШ президенти Жо Байден мамлакат аҳолисини эмлашни кечиктирмасликка чақирди.
Давлат тест маркази 2021 йил кириш имтиҳонлари учун тарих, математика, кимё, физик, биология, она тили, инглиз тили ва бошқа фанлардан намунавий тест саволларини эълон қилди. Барча тестлар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг