Архив

Тест: Леонид Гайдай фильмларини қанчалик яхши биласиз?
31 январь 2025, 14:05

Тест: Леонид Гайдай фильмларини қанчалик яхши биласиз?

«Ишбилармон кишилар», «Иван Васильевич касбини ўзгартиради», «Гугуртга кетиб» каби фильмларнинг таржималари ўзбек дубляж санъатининг энг ёрқин намуналаридир. Бир режиссёр томонидан суратга олинган бу фильмлардаги кўп гаплар «қанотли ибора»га айланиб кетган. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган Андижондаги Навоий боғида қурилиш ишлари бўлмаслиги маълум қилинди
31 январь 2025, 13:47

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган Андижондаги Навоий боғида қурилиш ишлари бўлмаслиги маълум қилинди

2024 йилнинг кузида Андижондаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида ишбилармонлик маркази, кўп қаватли турар жой мажмуалари қурилиши маълум бўлганди. Бу эса жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Вилоят ҳокимлигига кўра, боғ фақат реконструкция қилинади ва замонавий кўринишга келтирилади.

Ўзбекистондаги 250 мингта уй ва объект қуёш панеллари билан жиҳозланади — Бош прокуратура
31 январь 2025, 12:34

Ўзбекистондаги 250 мингта уй ва объект қуёш панеллари билан жиҳозланади — Бош прокуратура

2025 йилда Ўзбекистонда 250 мингта объектни, жумладан, 150 мингта уйни қуёш панеллари билан жиҳозлаш режа қилинмоқда, дея хабар қилди Бош прокуратура. Топшириқни бажариш учун жойларда ҳокимлик, «Ўзэнергоинспекция», банклар ва бошқа идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ID карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда
31 январь 2025, 11:52

Ўзбекистон ва Озарбайжон ID карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон расмийлари ID карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу икки мамлакат фуқароларига «загран» паспортсиз чегарани кесиб ўтиш имконини беради.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади
31 январь 2025, 11:13

Деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади

Томорқа ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилиб, унинг ҳузурида UzAgroStar холдинги ва мева-сабзавот етиштирувчи компаниялар ташкил этилади. Фойдаланилмаган ерлар учун солиқ ставкаси оширилади.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечалари совуқ сақланиб туради
31 январь 2025, 11:02

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечалари совуқ сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси совуқ сақланиб туради, кундузи ҳарорат +5…+8 даража, жанубда эса +10…+12 даражагача илийди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкумларни алмашади
31 январь 2025, 10:46

Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкумларни алмашади

Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкум фуқароларни бир-бирига топширади. Қонунчилик палатаси бу ҳақдаги қонунни қабул қилди. Ҳозирда Ўзбекистонда 45 нафар қирғизистонлик, Қирғизистонда 96 нафар ўзбекистонлик маҳкум ўз жазосини ўтамоқда.

Фарғонада Damas бошқарувидаги 17 ёшли бола BYD билан тўқнашиб вафот этди
31 январь 2025, 09:36

Фарғонада Damas бошқарувидаги 17 ёшли бола BYD билан тўқнашиб вафот этди

Олтиариқ туманида баённома тузилган BYD Song автомобилини олиб кетаётган ЙПХ инспектори ЙТҲга учради. 17 ёшли Damas ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб кетиб у билан тўқнашди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди.

️Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади
31 январь 2025, 00:47

️Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади

Э️нди олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади. Эҳтиёж 4 йиллик даврга ишланиб, тенденциялар асосида платформага тузатишлар киритилади. Унда расмий банд аҳоли сони, бўш иш ўринлари ва битирувчилар ҳақида маълумотлар мавжуд бўлади.

30 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
30 январь 2025, 23:53

30 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйган Мирзиёев, устун мавқега эга деб топилган Payme, Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган Alibaba Cloud, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор шахслар рўйхати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Трамп Гуантанамо базасини минглаб «мигрант жиноятчилар»ни жойлаштириш учун тайёрлашни буюрди
30 январь 2025, 23:09

Трамп Гуантанамо базасини минглаб «мигрант жиноятчилар»ни жойлаштириш учун тайёрлашни буюрди

АҚШ президенти Дональд Трамп Гуантанамо ҳарбий-денгиз базасини мамлакатда ноқонуний бўлиб турган «алоҳида муҳим хорижлик жиноятчилар»ни сақлашга тайёрлашни буюрди. Унинг сўзларига кўра, марказ 30 минг нафаргача мигрантни қабул қила олади.

Депутатлар бола туғилганда оталарга ҳақ тўланадиган таътил бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди
30 январь 2025, 22:40

Депутатлар бола туғилганда оталарга ҳақ тўланадиган таътил бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Депутатлар Меҳнат кодексига иш жойида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини тақиқлаш ва олдини олиш, бу ҳаракатлардан жабрланганларга қўшимча таътиллар бериш, шунингдек, фарзандли бўлган эркакларга ҳақ тўланадиган таътил ажратишни назарда тутувчи ўзгартиришларни биринчи ўқишда қабул қилди.

Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳеч ким омон қолмади — Трамп
30 январь 2025, 22:27

Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳеч ким омон қолмади — Трамп

Вашингтонда йўловчи самолёти ва ҳарбий вертолёт тўқнашуви оқибатида ҳеч ким омон қолмади, деб тасдиқлаган АҚШ президенти Дональд Трамп ҳодисани «даҳшатли миқёсдаги фожиа» деб атади. Самолёт бортида 64 киши (60 йўловчи ва тўрт экипаж аъзоси) бор эди.

Тошкентда қиз уч марта ўғирлаб кетилди. Гумонланувчилар, жумладан, у билан яшаган шахс қўлга олинди
30 январь 2025, 22:03

Тошкентда қиз уч марта ўғирлаб кетилди. Гумонланувчилар, жумладан, у билан яшаган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳрида яшовчи 20 ёшли қиз узоқ вақт давомида собиқ шериги ва унинг шериклари томонидан зўравонликка учраган ва уч марта ўғирлаб кетилган. Тўрт нафар гумонланувчи қўлга олиниб, жиноят иши очилди.

ҲАМАС уч исроиллик ва беш хорижликни озод қилди
30 январь 2025, 20:52

ҲАМАС уч исроиллик ва беш хорижликни озод қилди

ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим доирасида гаровдаги уч исроилликни ва беш нафар таиландлик фуқарони озод қилди. Бунга жавобан Исроил 110 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши керак.

Мирзиёев Вашингтондаги аэропортда юз берган авиаҳалокат юзасидан Трампга таъзия йўллади
30 январь 2025, 19:48

Мирзиёев Вашингтондаги аэропортда юз берган авиаҳалокат юзасидан Трампга таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги аэропортда авиаҳалокат юз бериши оқибатида бир неча ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани юзасидан Дональд Трампга таъзия йўллади.

Жиззахда автобус йўл тозаловчи машина билан тўқнашди
30 январь 2025, 17:56

Жиззахда автобус йўл тозаловчи машина билан тўқнашди

Шароф Рашидов туманида ичида йўловчилари бўлган автобус йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида уч кишига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Alibaba Cloud Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди
30 январь 2025, 17:38

Alibaba Cloud Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди

Давлат солиқ қўмитаси Alibaba Cloud компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганини маълум қилди. У Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган 65-чет эл интернет компанияси бўлди. Компания Alibaba Group`нинг шуъба корхонаси бўлиб, онлайн бизнес учун булутли ҳисоблаш хизматларини тақдим этади.

Сўровнома: Ислом Каримов даврида нима яхши-ю, нима ёмон эди?
30 январь 2025, 17:22

Сўровнома: Ислом Каримов даврида нима яхши-ю, нима ёмон эди?

30 январь — Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Ўзбекистонни 1989 йилдан 2016 йилгача, яъни вафотига қадар бошқарган Ислом Каримовнинг раҳбарлик даврини ўзбекистонликлар қандай хотирлайди? «Газета.uz» пойтахт кўчаларида бўлиб, аҳолига бир қанча саволлар билан юзланди.

Ердан юқори даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи кешбэк сифатида қайтариб берилади
30 январь 2025, 17:04

Ердан юқори даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи кешбэк сифатида қайтариб берилади

Ўзбекистонда бир сотихда 5 млн сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи кешбэк сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади. Шунингдек, деҳқонлар ва экспортчиларни боғлайдиган маркетплейс ташкил этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг