Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда оилавий ажримлар сони юқори бўлиб қолаётгани аччиқ ҳақиқат эканлигини ва ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетгани бунинг исботи бўлганини таъкидлади. «Авваллари бирор оила ажрашса, маҳаллада дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди. Ажрим — бу катта фожиа», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мураккаб пандемия шароитида хизмат қилган аёл шифокорлар, ҳамширалар ва ўқитувчиларни табриклади. «Сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун, одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда 2021 йилда ҳам аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес юритиши ва бошқа касблар бўйича ўқиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари давом этишини айтди. Президент «биронта ҳам аёл давлат ва жамият эътиборисиз қолмайди» деб таъкидлади.
Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт — 2020» танловида ғолибликни қўлга киритди. Мазкур аэропорт «пандемия шароитида қатор мураккабликларнинг мавжудлигига қарамай, йўловчи ва юк ташишда фаоллик кўрсатган, юқори молиявий натижаларга эришган ҳаво дарвозаси» сифатида эътироф этилди.
Имконият бўлиши билан ҳамма жойни тўсиқ билан ўраб олишни яхши кўрамиз. Ўраб қўйилган университетлар бизга мамлакатда олий маълумот, тиббиёт муассасалари — уларнинг хизматлари, давлат идоралари — амалдорларнинг одамларга нақадар яқинлигига ишора қилади. Тўсиқлар «ўзимизникилар»ни «бегоналар»дан ажратиб туради. Нима учун улар бунчалик кўп, уларга муқобил ечим борми ва уларни қаерларда қолдириш мумкин — дизайнер Азамат Шамузафаров мақоласида.
Тошкент вилоятида ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, фуқарони 5 минг долларга ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди.
Zira.uz аёллар куни учун энг мазали ва нафис салатлар рецептлари тўпламини тақдим этади.
Ўзбекистонда кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди. Биринчиси 2:52 да Тошкент вилоятининг Пскент туманида, иккинчиси эса Қирғизистонда Фарғона вилояти билан чегарага яқин жойда қайд этилди.
Хитойда пенсия ёшининг оширилиши, Камбоджада COVID-19'ни қасддан юқтирганларга 20 йиллик қамоқ жазоси берилиши, Қозоғистонда кондан 260,9 минг доллар қийматидаги олтин ўғирлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Грузия Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига манфий ПЗР-тест натижалари билан мамлакатга ҳаво йўллари орқали киришга рухсат берди.
Олег Мальгинов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У ушбу лавозимда 2009 йилдан бери фаолият юритиб келган Владимир Тюрденевнинг ўрнини эгаллади.
Прокурор Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулҳажон Йўлдошевани 3 йилгача муайяан ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликдан чеклашни сўради. Адвокатлар эса бошқача фикрда. Йўлдошеванинг ҳимоячилари жиноят иши вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда Чирчиқ шаҳар прокурори ташаббусида қўзғатилганини айтмоқда.
Долларнинг расмий курси 12 сўмга қимматлади ва жами 10 490 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз арзонлади.
Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди.
Яккасарой туманида 22 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Mercedes-Benz» 2 нафар пиёдани уриб юборди. Олган жароҳатлари туфайли улардан бири, 58 ёшли эркак воқеа жойида вафот этди.
Такроран Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган элчи Шарлотта Адриан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцина ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишга таклиф қилди.
Наманганлик ўқитувчи Попдан Наманганга мактабда дарс бериш учун 75 км йўл босиб юрган. Ўқитувчига 31 декабрга қадар поездда бепул қатнаши учун сертификат топширилди.
Дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Якшанба куни Поволжья ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида, ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 0−5° илиқни, кундузи 8−13° илиқни ташкил этади. 8 март куни Республика бўйича кам булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади.
ДХХ ва Департамент Тошкентда 0,45 биткоинни 23,4 минг долларга сотмоқчи бўлган икки кишини қўлга олди. Уларга жиноий иш қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг