Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди. Элчининг маълум қилишича, Қозоғистон ОАВларида ушбу вакцина ҳакида маълумотлар берилиб борилмоқда ва мамлакатга уни етказиш бўйича таклиф киритилиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйига ташрифи чоғида бағрига босган қизалоқ оиласига қайтди.
Саудия Арабистони ҳукумати коронавирусга қарши эмланган инсонларга кичик ва катта ҳаж зиёратлари учун рухсат беришга қарор қилди. Мамлакат ўтган йил ноябридан 50 ёшдан катта бўлмаган зиёратчиларни манфий натижали ПЗР-тест билан Умра зиёрати учун киритишни бошлаган эди.
«Ўзбекнефтгаз» ҳолдинг корпорацияси раиси Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» футбол клубининг президенти бўлди. Компания жамоага ҳомийлик қилади.
«Заковат» клубининг Тошкент шаҳри ва вилояти учун интеллектуал кастинги ўтказилди. Клуб аъзолигига 13 мингдан кўпроқ фуқаролар ариза топширган. Республика бўйича турнирлар учун 1 млрд 690 млн сўм ажратилган. «Газета.uz» фоторепортажи.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетига фуқарони 15 минг АҚШ долларига киритиб қўмоқчи бўлган шахс ушланди. Фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Олот туманида аҳоли билан мулоқот қилиш, муаммоларни ўрганиш учун ўз штабини вагонда ташкил этди. Шу билан бирга, ҳоким ўрганишлар давомида мазкур вагонда яшаши ҳам маълум қилинди.
Президент Сирдарё вилоятида амалга ошириш кўзланган 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа тақдимоти билан танишди. Лойиҳалар натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, Мирзаобод туманида Гужарат саноат зонасини ташкил этиш ҳам режа қилинган.
Туркманистонда Шаҳар кунида (25 май куни) туғилган биринчи ўғил болага Пойтахт ёки Aшхабод исми, қиз болага Маржона ёки Мая исми берилади. Шунингдек, мамлакат президенти 8 март кунига барча аёлларга 60 манат (17,1 доллар) миқдорида пул беришга топшириқ берди.
Мьянма ҳарбийларининг 19 мамлакатдан 100 га яқин элчихона ходимларини чақириб олгани, БAAнинг Исроилдаги биринчи элчисининг Тель-Aвивга етиб келгани, Туркманистонда шаҳар кунига туғилган ўғил болага Ашхобод ёки Пойтахт исмининг берилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ZF-UZ-VAC 2001 номли хитой-ўзбек вакцинаси мамлакатда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцина сифатида тиббиёт амалиётида қўллаш учун рўйхатдан ўтди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида эски уйни бузаётган 3 кишиним девор босиб қолди. Улар воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистоннинг «Толибон» гуруҳи билан ўзаро муносабатларда қўйган шартларига тўхталиб ўтди.
Париж суди Франциянинг собиқ президенти Николья Саркозини коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айблаб, 3 йилга қамаш бўйича ҳукм чиқарди.
Барча ҳудудларда ижарада ва яқин қариндошиникида яшаётган талабалар бўйича ўрганиш тизими жорий қилинади. Ижарада турадиган талабалар билан профилактик тадбирлар қамрови ва сифати оширилади.
Туркияда 30 декабрдан бошлаб сайёҳлардан талаб қилина бошлаган ПЗР-тестлари 26 майдан бошлаб бекор қилиниши ва туристларнинг мамлакатга кириши учун бундай талаб қўйилмаслигини кутилмоқда.
Интернетда Super VPN, Gecko VPN ва Chat VPN каби Android платформасида хизмат кўрсатувчи иловалар фойдаланувчиларининг маълумотлари пайдо бўлди.
«Uzbekistan Airways» 28 мартдан бошлаб Урганч — Истанбул — Урганч ва 3 апрелдан Фарғона — Истанбул — Фарғона йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошира бошлайди.
Долларнинг расмий курси 8 сўмга арзонлади ва жами 10 517 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.
«Евроцемент» Россия холдинги «Охангаронцемент»ни сотишни режалаштирган. Келишувнинг умумий миқдори 429 млрд сўмни ташкил этиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг