Шотландия ҳукумати Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласи бўйича сўнгги етти йил ичида иккинчи бор референдум ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Мустақиллик учун биринчи референдум 2014 йил ўтказилган, унда 55% шотландияликлар Буюк Британия таркибида қолиш тарафдорлари сифатида овоз беришган.
Makro AC, CCS ва CHAdeMO ларнинг 30 та қувватлантириш бекатларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бекатлар нафақат пойтахтда, балки бошқа шаҳарлардаги супермаркетлар олдида ҳам ўрнатилади.
Жалақудуқда ўзини «кадастр» ходими деб таништирган шахс маҳалладан ер олиб беришни, Жондорда эса кадастр мутахассиси бошқа бир фуқарога ер майдонини деҳқон хўжалиги номига расмийлаштиришни ваъда қилади. Ушбу шахслар ҳар икки ҳолатда ҳам ўз хизмати эвазига келишилган маблағни олаётганида қўлга тушади.
Шавкат Дарвишев Дўстлик тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Ушбу тайинловдан аввал, у Жиззах вилояти Молия бош бошқармаси раҳбари бўлган.
1 февраль ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34,3 млрд долларни ташкил қилмоқда. Халқаро захираларнинг камайишига хорижий валютадаги активларнинг 700 млн доллар миқдорда камайиши сабаб бўлган. Олтин захиралари 0,3 млн унцияга ошган.
SpaceX Falcon 9 ракетаси ёрдамида 60 та ушбу турдаги спутникларни фазога учирди. Компания Ер юзини интернет билан таъминлайдиган Starlink сунъий йўлдошлари тизимини яратиш мақсадини ўз олдига қўйган.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон Республикасига ташриф буюриб, 3 мамлакатнинг ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашади.
Бош прокуратура, ДХХ ва ИИВ томонидан Нукусда ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28-моддаси, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Насрулло Бобоевнинг хабар беришича, Сардоба сув омборини қайта тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори қабул қилинган ва изланишлар якунлангач, тўғонни тиклаш ишларини икки босқичда амалга ошириш режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида 3 нафар фуқаро тадбиркорни алдов йўли билан уйига олиб келиб, дўппослаб, маълум бир вақт ушлаб туришган. Тадбиркорни қўйиб юбориш учун унинг яқинларидан 29 минг доллар пул олишига қарамай, яна пул талаб килинган. Рад жавобини олган жиноятчи тадбиркорни ўлдириб, мурдасини бўлаклаб кўмган. Тадбиркорнинг қотили 25 йилга, унинг жиноий шериклари эса 15 ва 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Хитой вакцинасининг Ўзбекистонда ўтказилаётган клиник синовларининг дастлабки натижаларига кўра, эмланганлар орасида 1-даражали ножўя таъсирлар 0,3% ни ташкил қилди. Вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат берилса, вакцина яратилишида ҳамкор томон сифатида Ўзбекистонга вакцина имтиёзли нархларда етказиб берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 35,5 трлн сўм бўлиб, улар натижасида йилига 25 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши айтилди.
Навбатдан олдин эмланган Перу ташқи ишлар вазирининг истеъфоси, Қирғизистон президентининг Россияга ташрифи арафасида ўз-ўзини яккалагани, Tesla’нинг Ҳиндистонда завод очаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Бош прокуратура ва ДХХ Наманганда фуқароларни Россияга сохта ҳужжатлар билан жўнатишга уринган шахсларни қўлга олди. Улар карантин даврида Федерацияга кириш тақиқланганидан фойдаланиб, икки кишини даволаниш учун ҳужжатларни сохталаштириб, юбормоқчи бўлган.
Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонда йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларни ташкил этиш СССР Олий Кенгаши Президиуми фармони билан тартибга солиниши ҳақидаги маълумотларни рад этди. Шунга қарамасдан у бу борада қонунбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд бўлса-да, митингларни ташкил этиш тартиби белгиланмаганини тан олди.
ЖССТ мутахассисларига кўра, COVID-19'нинг оғир кўринишини бошдан ўтказган беморлар 3−6 ойгача ўзини ёмон ҳис қилишлари мумкин. Бундай узоқ муддатга чўзилган касалланиш жараёни ҳолсизликка, фикрлаш қобилияти, ҳотиранинг сусайишига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.
Хитойнинг Вухан шаҳрида коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун тадқиқот олиб борган ЖССТ мутахассислари шаҳарда SARS-COV-2'нинг 13 та эҳтимолий турини аниқлашган.
Долларнинг расмий курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 540 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Экология давлат қўмитаси ишдан бўшаган собиқ матбуот котиби Бунёд Абдуллаев бўйича расмий муносабат билдириб, унинг «важлари ҳақиқатга мос келмаслигини» айтмоқда. Қўмита Абдуллаевга босим ўтказилгани ҳужжатли асосга эга эмаслигини таъкидлаган. Баёнотда собиқ матбуот котибининг йиғилишдан чиқиб кетганлиги «қонун бузилиши» деб ҳисобланиши қайд этилган.
Санитария-эпидемиология хизмати Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланишини маълум қилди. Биринчи бўлиб хавф гуруҳига кирувчи аҳоли эмланади. Санитария хизмати вакцина ишлаб чиқарувчи 12 та корхона билан музокара олиб бораётганлигини ҳам айтган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг