Архив

Тошкентда 77 ёшли коронавирус бемори вафот этди
3 июль 2020, 23:32

Тошкентда 77 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган ва саратондан даволаниб келаётган 77 ёшли бемор аёл ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда кун давомида 2 нафар, эпидемия бошлангандан бери 29 нафар фуқаро COVID-19 асоратларидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирига тўрт нафар янги ўринбосар тайинланди
3 июль 2020, 23:00 1

Соғлиқни сақлаш вазирига тўрт нафар янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан соғлиқни сақлаш вазирининг 4 нафар ўринбосари тайинланди. Булар молия вазири ўринбосари Шоҳруҳ Шораҳмедов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова, Дерматовенерология ва косметология маркази директори Улуғбек Собиров ва Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Абдулла Азизовлар.

Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлимида қўшни аёл гумон қилинмоқда
3 июль 2020, 22:49

Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлимида қўшни аёл гумон қилинмоқда

Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлими тўғрисидаги иш бўйича гумондор сифатида қўшни уйда яшовчи 23 ёшли аёл қўлга олинди.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди
3 июль 2020, 22:18

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди

Машҳур UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов узоқ давом этган касалликдан сўнг Москвада вафот этди. Унга коронавирус ташхиси қуйилганди.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш. Қўлланма
3 июль 2020, 21:11

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш. Қўлланма

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил охирига қадар алмаштирилиши керак. Уларни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) бўлимларида ва давлат хизматлари марказларида янгилаш мумкин. Шу билан бирга, гувоҳномани алмаштириш учун онлайн ариза билан ҳам мурожаат қилиш мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида «Газета.uz» қўлланмасида ўқишингиз мумкин.

Ҳозарасп туманидаги мактаб ва ЎзДЖТСУ ўқитувчилари пора билан қўлга тушди
3 июль 2020, 19:36

Ҳозарасп туманидаги мактаб ва ЎзДЖТСУ ўқитувчилари пора билан қўлга тушди

Хоразмда 6 минг доллар билан қўлга тушган ўқитувчидан 3,5 мингини олган университет ўқитувчиси Тошкентда ушланди

Цемент импортини енгиллаштириш бўйича топшириқ берилди
3 июль 2020, 18:48

Цемент импортини енгиллаштириш бўйича топшириқ берилди

Ҳукумат цементни импорт қилиш жараёнини соддалаштириш бўйича топшириқ берди. Цементга бўлган талаб ва нархларнинг ошишига амалга оширилаётган қурилиш ишларининг фаоллашуви ва жадаллашуви ҳамда цемент маҳсулоти импорти ҳажмининг камайганлиги сабаб бўлмоқда.

Электроника чиқиндилари ҳажми аҳолига сонига нисбатан уч баравар тез ўсмоқда
3 июль 2020, 18:04

Электроника чиқиндилари ҳажми аҳолига сонига нисбатан уч баравар тез ўсмоқда

Сўнгги беш йил ичида электроника чиқиндилари дунё аҳолисига нисбатан уч бараварга, глобал ЯИМга нисбатан эса 13 фоизга тезроқ ўсди. Унинг бешдан биридан камроқ қисми қайта ишланади, қолгани эса чиқиндихоналарга ташланади ва атроф-муҳитга, инсон саломатлигига зарар етказади.

Яна 127 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди
3 июль 2020, 17:29

Яна 127 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди

Ўзбекистонда 127 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 9326 тага етди. айни соатларда касаллик аниқланганлар ва даволаниб чиққанлар сони бўйича бир хил кўрсаткич қайд этилмоқда.

Коронавирус аниқланган бемор вафот этди
3 июль 2020, 17:21

Коронавирус аниқланган бемор вафот этди

Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган ва сурункали касалликлардан даволаниб келган 59 ёшли бемор вафот этди. Ўзбекистонда ушбу инфекция асоратларидан вафот этганлар сони 28 нафарга етди.

Тошкентда машина уриб юборган икки яшар қизча вафот этди
3 июль 2020, 17:08

Тошкентда машина уриб юборган икки яшар қизча вафот этди

Тошкентнинг Учтепа туманида Spark ҳайдовчиси маҳалла ичида йўлга югуриб чиққан икки яшар қизчани уриб юборди. Бола тана жароҳатлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Дам олиш кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
3 июль 2020, 15:44

Дам олиш кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати бир хил меъёрда — кундузи 30−35 даражагача иссиқ бўлади.

Президент пандемиянинг ташқи савдога таъсирини камайтириш бўйича топшириқлар берди
3 июль 2020, 15:05

Президент пандемиянинг ташқи савдога таъсирини камайтириш бўйича топшириқлар берди

Йил бошидан буён ўзбек корхоналари 6,1 млрд долларлик маҳсулотларни экспорт қилди, бироқ глобал бозорда талаб ва таклифнинг пасайиши қайд этилмоқда. Президент пандемиянинг ташқи иқтисодий фаолиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича топшириқлар берди. Ушбу чоралар ҳисобига экспорт йил якунлари бўйича 17,1 млрд долларга етиши мумкин.

Stab.uz интернет дўконида Andeli электр техник жиҳозларини сотиб олиш мумкин
3 июль 2020, 15:00 1

Stab.uz интернет дўконида Andeli электр техник жиҳозларини сотиб олиш мумкин

Andeli электр техник жиҳозларининг Ўзбекистондаги расмий диллери ҳисобланган Stab.uz интернет дўкони ўз мижозларига 30 та тоифадаги 1500 дан ошиқ маҳсулот билан танишиш, осонгина сотиб олиш ва уйгача етказиб бериш имкониятини яратади. Харидор нафақат қулай нарх ва сифат, балки расмий кафолатга ҳам эга бўлади.

Янгийўл туман ИИБ ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
3 июль 2020, 14:23

Янгийўл туман ИИБ ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

«Ўзбекистон 24» телеканали Янгийўл туман ИИБ ходими 10 минг доллар, СамДУ катта ўқитувчиси ва ходими 6000 доллар ҳамда СамДЧУ ўқитувчиси 2000 доллар пора олаётганда ушлангани ҳақида хабар қилди.

Ўзбек олимларининг коронавирус РНКсини тез ажратиш усулини топгани айтилмоқда
3 июль 2020, 13:00

Ўзбек олимларининг коронавирус РНКсини тез ажратиш усулини топгани айтилмоқда

ЎзФА Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари коронавирус РНКсини тез ва арзонга ажратиш усулини топгани маълум қилинди.

АҚШ ташкилотлари Ўзбекистонга 600 минг доллар миқдорида ёрдам тақдим этди
3 июль 2020, 12:54

АҚШ ташкилотлари Ўзбекистонга 600 минг доллар миқдорида ёрдам тақдим этди

Project Hope ижтимоий ёрдам ташкилоти Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, коронавирусни аниқлаш тестлари ва 600 минг долларлик миқдорда тиббиёт жиҳозлари юборди.

Навоийда шифокорларнинг коронавирус юқтиргани тасдиқланди
3 июль 2020, 12:11

Навоийда шифокорларнинг коронавирус юқтиргани тасдиқланди

Навоийлик тиббиёт ходимининг президентга мурожаатидан кейин олиб борилган ўрганишларда у фаолият кўрсатаётган шифохонада айрим ходимларнинг коронавирусга чалингани тасдиқланди.

Дипломат Мирсобит Очилов оламдан ўтди
3 июль 2020, 11:36

Дипломат Мирсобит Очилов оламдан ўтди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси, 2001−2009 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси бўлиб фаолият олиб борган Мирсобит Очилов вафот этди.

Сергелидаги автомобиль бозорининг ўрнида Car Box Service лойиҳаси амалга оширилади
3 июль 2020, 11:35

Сергелидаги автомобиль бозорининг ўрнида Car Box Service лойиҳаси амалга оширилади

«Сергели» автомобиль бозорини Тошкент вилоятига кўчириб, унинг ҳудудида Car Box Service автомобилларга хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг