Қашқадарё вилояти Косон туманида ҳокимга тегишли автомашина йўлдан ўтаётган фуқарони уриб юборган. ЙТҲ оқибатида фуқаро оғир тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Ёз кунлари ва меваларни соғинганлар учун Zira.uz қуритилган мевалардан турли хил егуликлар рецептлари тўпламини тайёрлади.
Компания улушини сотиб олмоқчи бўлган инвесторлар Telegram’ни 30 млрд долларга баҳолашди, аммо бу таклифни Павел Дуров рад этди. 2015 йилда мессенжер асосчиси Telegram’ни 3−4 млрд долларга баҳолаган эди.
Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2020 йил давомида миллий валюта долларга нисбатан 10,1 фоизга қадрсизланди. Бунга пандемия, чет эл валютасига талабнинг ўсиши каби омиллар таъсир қилган.
Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқишини эълон қилгани, АҚШ Хитойнинг Xiaomi компаниясини қора рўйхатга киритгани, Aргентинада абортга рухсат бериш тўғрисидаги қонун имзолангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ерни ноқонуний олиб қўйганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган мансабдор шахслар такроран шу ҳуқуқбузарликни содир этса, жиноий жавобгарликка тортилади. Улар 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ҳам мумкин.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги доимий авиақатновлар тикланди. Рейслар 2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.
Ҳозирда дунё бўйлаб жами 49 мамлакатда 35 млн киши коронавирусга қарши эмланди. Бир қатор мамлакатларда Pfizer/BioNTech, Moderna, AstraZeneca/Oxford ва Sinopharm каби компаниялар вакциналарини қўллашга рухсат берилган.
Фарғона вилоятида қарама-қарши йўналишларда кетаётган «Damas» ва «MAN» юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса натижасида «Damas» ҳайдовчиси вафот этган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Давлат активларини бошқариш агентлиги тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлар БҲМнинг 5 бараваригача жарима тўлайди.
Президент Чилонзорда Собиқ «ФОНОН» негизида очилган янги заргарлик корхонасини бориб кўрди. Ушбу лойиҳа қарийб 21 млн долларга тенг ва йилига 6 тонна заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Дунё бўйича умумий 8,33 млрд доза вакцина бўйича келишувлар мавжуд. Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга. Энг кўп буюртма берилган вакцина тури AstraZeneca/Oxford компаниясига тегишли бўлиб турибди.
Олмалиқ ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳомиладор ходимасини «декрет»га чиқармаслик учун уни ишдан бўшатишга уринаётгани айтилмоқда. Таҳририятга юборилган аудиоларда у Меҳнат кодексининг 100-моддаси билан бўшатишини айтиб, таҳдид қилгани акс этган. Аёл президент ва Сенат раисига мурожаат билан чиқди. «Газета.uz» суриштируви.
«Биз Саида Мирзиёева билан ушбу лойиҳани ўз оталиғимизга олдик», — дея маълум килди Комил Алламжонов эфирдан олиб ташланган «Заковат» теледастури ҳақида.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 10−12 даражага юқори бўлади.
Президент Сенатнинг янги биносини бориб кўрди. 6 қаватли эски бино тубдан реконструкция қилиниб, қўшимча объектлар қурилмоқда. Янги бинода шунингдек, Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисини ўтказиш учун 280 ўринли зал ҳам ташкил этиляпти.
Кадастр агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Фаолияти давомида у президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Давлат хизматлари агентлиги директори сифатида ҳам иш юритган.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга генерал-майор унвони топширилди. У Ўзбекистон тарихида ушбу унвонни олган иккинчи энг ёш ички ишлар органи ходими эканлиги қайд этилди.
Uzreport TV канали кўрсатуви суратга олинаётган вақтда, икки нафар шахс тасвирчига ҳужум қилиб, камерани синдиришганлиги айтилмоқда. Чилонзор тумани судининг иш юзасидан чиқарган қарорида ушбу ҳолат қайд этилмай, тасвирчи ва фуқаролар орасида жанжал бўлиб ўтганлиги айтилган. Комил Алламжонов ушбу ҳолатга муносабат билдириб, айбдорлар жазога тортилиши шартлигини таъкидлади. «Қонун устуворлигига эришишимиз ўз қўлимизда», дейди у.
Президент фармони билан барча мактабларда 2−4 синф ўқувчиларига «Жисмоний маданият» дарсида шахмат сабоқлари берилади. Бунинг учун 20 млрд сўм ажратилади. Мамлакатда шахмат ўйнайдиганлар сонини 3 фоизга, шахмат тўгараклари сонини 20 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда. Аввалроқ дунёнинг энг ёш халқаро гроссмейстерларидан бири Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон шахмат федерациясини эътиборсизликда, шахматчиларни қўллаб-қувватламасликда айблаган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг