Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси раҳбари Баҳодир Мансуров оиласига тегишли қурилиш корхонаси бир неча миллиардлик давлат буюртмаларини олган, тендер ва танлов комиссиялари фаолиятида унинг ўзи фаол иштирок этган. Бунга блогер Davletovuz эътибор қаратди.
Сўнгги уч йил мобайнида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси бўйича 185 ҳолат аниқланди. Ушбу жиноятларнинг асосий сабаблари оналарнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан ҳимоясизлиги ва никоҳсиз болалар туғилишини яшириш истаги эканлиги маълум қилинди.
Сенаторлар маданият соҳасига оид қонунни маъқуллади. Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, «Авваллари бу соҳада якдил, унинг ҳамма йўналишларини қамраб олувчи қонун даражасидаги ҳужжат бўлмаган».
Лондон суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни гаров эвазига озодни қилишдан бош тортди. Судья у озод қилинган тақдирда, қочишга уриниши мумкин деб ҳисобламоқда.
Пойтахт кўчаларида совуқда қолган бошпанасиз фуқароларни кўриб, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71−281−90−32 рақамига мурожаат қилиш мумкин. Муҳтожлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган «Меҳр саховат» бошпанасига олиб борилади.
COVID-19 нинг тарқалаши сабабли Япония пойтахти Токиода 8 январдан бошлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Овқатланиш жойларига чекловлар белгилаш, ходимларни масовафий иш тартибига ўтказиш ва оммавий тадбирларни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
АҚШ Конгресси Жо Байденни қўшма штатлар президенти этиб сайланганини расман тасдиқлади. Тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб кирган Дональд Трамп ҳокимиятни «батартиб» ҳолда топширишни ваъда берди.
Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлади. Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган.
АҚШнинг Жоржия штатида демократлар вакиллари Жон Оссофф ва Рафаэл Уорнок Сенатдаги ўринлар учун сайловда устун келишмоқда. Ушбу ғалаба демократлар партиясига вице-президент ҳисобига Сенатда назорат ўрнатиш имкониятини беради.
Визасиз саёҳат қила олиш халқаро рейтингида Ўзбекистон паспорти 86-ўринни эгаллади. Ўзбекистонликлар 57 та давлатга визасиз кириши ёки боргандан кейин виза олиши мумкин. Биринчи ўриндаги Япония фуқаролари 191 та давлатга ва Сингапурликлар 190 та мамлакатга визасиз киришлари мумкин.
Қашқадарё вилоятида Талимаржон ИЭСга етарли миқдорда газ бормаганлиги учун, иккита энергоблок тўхтаб, электр энергия тизимида узилишлар кузатилди. Бунинг натижасида бир неча туманларда сув таъминоти ҳам тўхтаган.
Қозоғистон жанубида ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Иккала мамлакат ҳам Ўзбекистондаги энергия тизимидаги муаммоларга ишора қилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги минтақанинг ягона энергия тизимидаги электр узатиш линияларидаги узилишлар ҳақида хабар берган эди.
Жо Байденнинг АҚШ Конгрессидаги ғалабасини тасдиқлаш йиғилишида Трамп тарафдорлари бинога бостириб киришди. Тартибсизлик ва отишма натижасида бир киши вафот этди, бир неча полиция ходими жароҳатланди. Шаҳарда пайшанба эрталабигача комендантлик соати эълон қилинди.
Хонанда Жасур Умировга оид жиноят иши 6 январь куни Каттақўрғон шаҳар судида ёпиқ тарзда, мазмунан кўриб чиқилади. Самарқанд вилояти прокуратураси хонанданинг айби терговда тасдиқланганини айтмоқда.
Ўзбекистон Солиқ кодексига бир қатор янгиланишлар ва ўзгартиришлар киритилди. 2021 йилда акциз солиғининг 3 марта кўтарилиши, янгиланган солиқ имтиёзлари ва бошқа солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар.
Тўрақўрғон туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида захарланиб ўлганлар сони 2 кишидан 5 кишига етди. Улар орасида энг каттаси — 52 ёш, энг кичиги эса — 36 ёшда. Жами 13 киши захарланган.
Урганч шаҳрининг марказий майдони янгидан қурилиши режалаштирилмоқда. Майдон марказида 25 метрлик катталикдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади. Майдон остидан эса автомобиль туннели ўтказилади.
Озодбек Назарбеков тадбиркорларга маданият объектларидаги бўш майдонларни беришда ҳокимиятлар билан боғлиқ бюрократик ҳолатлар мавжудлигини қайд этди. Шу боис Маданият вазирлиги Ҳукуматга 2021 йилдан тадбиркорларга маданият марказлари, боғ ва ҳиёбонлар майдонларини ажратиш жараёнларини соддалаштиришга оид қарор лойиҳасини киритгани маълум қилинди.
Биткоиннинг нархи яна тарихий максимал даражани янгилади. У 35 минг АҚШ долларидан ошиб кетди ва ушбу курс атрофида ҳаракатланмоқда.
Об-ҳаво маълумотларида қор ёғиши кутилмаётган бўлса ҳам, эрталаб Тошкент кўчалари қорга ўхшаш нарса билан қопланди. «Ўзгидромет» нинг хабар беришича, бундай ҳодиса Ўзбекистонда камдан-кам учрайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг