Шавкат Мирзиёев инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги бағишланган йиғилишда молия институтларидан олинган қарзларнинг ҳолати ва натижаларига эътибор қаратди. «Қарз олувчи тармоқ раҳбарлари қарорларда белгиланган масъулият ва жавобгарлигини сезаяптими, йўқми? Ман ўйлайманки, ҳали йўқ», — деди президент.
Норин туманида яшовчи 18 ва 23 ёшли икки йигит олдиндан тил бириктириб, ижарада яшаб келаётган, асли учқўрғонлик бўлган 16 ёшли қизни ўғирлашга уринишган. Қиз юриб кетаётган Damas автомашинасидан ўзини ташлаб вафот этган.
Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг илк мулоқоти ташкил этилди. 2021 йилда мулоқотга раислик қилиш топширилган Танзила Нарбаева учрашувни «минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун мутлақо янги маслаҳат майдончаси» бўлиб шаклланаётганини таъкидлади.
Италияда COVID-19 асоратларидан вафот этганларнинг қариндошлари коронавирус пандемияси пайтида бепарволиги учун ҳукуматни судга беришди. Улар товон пули сифатида 100 млн евродан кўпроқ пул талаб қилмоқда.
АҚШ ўзининг Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатига Марказий сайлов комиссияси, Беларусь ички ишлар вазири Геннадий Казакевич, КГБ махсус кучлари ва Минск шаҳар мобиль оператив отрядини (ОМОН) ҳам киритди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Украина ва Перу мамлакатларида ҳам коронавирус юқтирганлар сони миллиондан ошган. Дунё бўйлаб ҳозиргача 78,6 млн инсон коронавирус билан касалланган бўлиб, энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.
Ўзбекистон ССР Коммунистик партия марказий қўмитасининг собиқ биринчи котиби Рафиқ Нишонов Шароф Рашидов билан бўлган муносабатлари, совет тузумининг сиёсати ва 1989 йилги Фарғона воқеалари ҳақида гапириб берди.
2020 йилги давлат бюджети бўйича келишувга эришилмагани сабабли Исроил парламенти автомат равишда тарқатиб юборилди. Эндиликда мамлакатда икки йил ичида тўртинчи марта парламент сайловлари ўтказилади.
Савдо-саноат палатаси раиси Aдхам Икромовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон тоифалар ва тармоқлар бўйича табақалаштирилган ҚҚСга ўтади. Унинг гапларига кўра, имтиёзлар ва преференцияларга эга бўлган кучли ўрта бизнессиз мамлакат «ҳеч қачон бошқа давлатлар билан етарлича рақобатлаша олмайди».
UzAuto Motors 2021 йил январь ойида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Компаниянинг билдиришича, бу янги сифат стандартларини жорий қилиш билан боғлиқ.
Тошкентда қурилиш бўйича йирик лойиҳалар «кўп қаватли уйлар нархлари ошишининг олдини олиш учун керак», дея таъкидлади Жаҳонгир Ортиқхўжаев. Унинг сўзларига кўра, 2,5−3 йил аввал уйларнинг нархи 1 кв. метри учун 1500 доллардан кам бўлмаслиги прогноз қилинган. «Агар Тошкент шаҳрида қурилишни тўхтатиб қўйсак, нархлар кескин ошиши кузатиларди», — деди ҳоким.
Лионель Месси «Барселона» клуби сафида 644-голини урди ва бир клуб сафида урилган голлар сони бўйича рекордни янгилади. У «Сантос» клуби сафида 643 гол урган бразилиялик афсона Пелени ортда қолдирди.
Қирғизистонда қурилиши ва жиҳозланиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси фойдаланишга топширилди.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов коронавирусга қарши вакцина синовлари пойтахтдаги учта поликлиникада бўлиб ўтаётганлигини маълум қилди. У ўзи ҳам бир ой олдин ушбу вакциналар билан эмланганлигини, ҳозиргача ўзида ножўя таъсирини сезмаганлигини айтмоқда.
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, АСКУЭ тизими истеъмолчиларнинг 100 фоизини қамраганидан сўнг тўлиқ тартибда ишлай бошлайди. Бугунги кунгача 72% истеъмолчиларга ушбу турдаги ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ушбу тизимга тўлиқ уланиш 2021 йил апрелигача режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги штамми бўйича изоҳ берди. Унга кўра, янги штамм асосан болалар ва йошларда учрамоқда. Бундан ташқари, коронавирусга қарши вакциналарни касалликнинг янги штамларига мослаштириб бориш мумкинлиги қайд этилди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Нукусда ўрнатилган янги йил арчаси учун миннатдорчилик билдирди.
Намагандаги кафелардан бирида 21 ёшли фуқаро атрофдагиларни тинчини бузиб, ўткир кесувчи жисм билан 24 ёшли фуқарони оғир жароҳатлади. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ucell алоқа оператори томонидан Al-Chiroq акцияси доирасида 337,9 мингдан зиёд абонент ҳисобидан кўрсатилмаган хизмат учун пул ечиб олинганини аниқлади. Пуллар эгаларига қайтарилди.
Telegram’да фаол фойдаланувчилар сони 500 миллионга яқинлашмоқда. Фойдаланувчилар сони билан бирга компания ҳаражатлари ҳам ошаётгани сабаб, Павел Дуров 2021 йилдан бошлаб Telegram’ни тижоратлаштиришини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг