Архив

Ўзбекистон 2020 йилда 3 млн тоннадан ортиқ пахта етиштирди
1 декабрь 2020, 10:33

Ўзбекистон 2020 йилда 3 млн тоннадан ортиқ пахта етиштирди

Жорий йилда Ўзбекистонда 1 млн гектардан ортиқ майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн тоннадан кўпроқ ёки 2019 йилга нисбатан 109% пахта хом ашёси етиштирилди. Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро ва Сурхондарё пахта режасини тўлиқ бажара олмади.

Андижонда қизининг ўлимига товон сифатида Спаркни қўлга кирита олмаган аёл ўзига ўт қўйди
30 ноябрь 2020, 22:51

Андижонда қизининг ўлимига товон сифатида Спаркни қўлга кирита олмаган аёл ўзига ўт қўйди

Июлда Андижонда вояга етмаган Т.М. севган йигитини кутаётгани акс этган расмлар тарқалишидан қўрқиб, ўзини осиб, жонига қасд қилади. Унинг онаси ноябрда терговдан норози бўлиб, қизини «шантаж» қилган Н.М.дан товон сифатида Спарк ундиришни сўрайди. Мақсадига ета олмагач эса, эрини кўрсатмаси билан ўзини ёқиб юборади.

Ўзбекистон ва Россия президентлари МДҲ саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди
30 ноябрь 2020, 21:50

Ўзбекистон ва Россия президентлари МДҲ саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда Ўзбекистон раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди. Ушбу саммит шу йили декабрда видеоанжуман сифатида ўтиши кутилмоқда. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари пандемия туфайли юзага келган глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ривожланаётганини қайд этишди.

Ўзбекистон ШҲТ давлатларини парвозларни босқичма-босқич тиклашга чақирди
30 ноябрь 2020, 20:33

Ўзбекистон ШҲТ давлатларини парвозларни босқичма-босқич тиклашга чақирди

Ўзбекистон бош вазири ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг онлайн учрашувида бизнес ҳамкорлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувини фаоллаштиришга шароит яратиш мақсадида ШҲТ давлатлари ўртасида парвозларни босқичма-босқич қайта тиклашга чақирди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 ноябрь 2020, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистон собиқ президентининг иши қайта кўриб чиқишга юборилгани, Индонезияда вулқон отилиши сабабли 4 мингдан ортиқ одам эвакуация қилингани, Венесуэла президенти ўзининг телефон рақимини ошкор қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Одамлар учун шаҳар, туман ва қишлоқлар орасида транспортни қулай, хавфсиз ва осон қилиш керак» — президент
30 ноябрь 2020, 19:51

«Одамлар учун шаҳар, туман ва қишлоқлар орасида транспортни қулай, хавфсиз ва осон қилиш керак» — президент

Ўтган 10 ойда Халқ қабулхоналарига жамоат транспорти бўйича 3 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат бўйича кунига қарийб 20 млн йўловчидан бор-йўғи 4,4 млни ёки 22 фоизи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. 1,2 мингта қишлоқ туман марказигача бўлган йўналишда жамоат транспорти билан қамраб олинмаган. Президент мазкур муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати пасаяди
30 ноябрь 2020, 18:21

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати пасаяди

Ҳафта нисбатан илиқ бошланади, лекин дам олиш кунлари совуқ тушиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси -5 … 0, кундузи 0 … + 5 даражагача пасаяди.

Россия вакцинасининг Ўзбекистондаги синовлари 2021 йил бошида бошланиши мумкин — ССВ
30 ноябрь 2020, 18:11

Россия вакцинасининг Ўзбекистондаги синовлари 2021 йил бошида бошланиши мумкин — ССВ

Россияда ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда 2021 йил бошида синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда вакцинанинг учинчи босқич клиник синовлари Белорусия, Бирлашган Араб Амирликлари, Венесуэла ва бошқа қатор мамлакатларда тасдикланиб, ўтказилмоқда.

Қашқадарёда кўп квартирали уйлар ширкатлари тугатилмоқда
30 ноябрь 2020, 17:33

Қашқадарёда кўп квартирали уйлар ширкатлари тугатилмоқда

Қашқадарё вилоятида қарздорлик кўрсаткичлари ошгани ва зарур маблағлар вақтида йиғилмаётгани сабабли 88 та уй-жой ширкати тугатилиб, улар ўрнига 10 та бошқарув сервис компаниясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонга мобил телефоннинг қонуний импорти деярли 10 маротаба ошди
30 ноябрь 2020, 17:18

Ўзбекистонга мобил телефоннинг қонуний импорти деярли 10 маротаба ошди

Январь-октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон 781,7 минг та мобил телефон импорт қилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 10 баравар ошди. Телефон импортида энг катта улуш Хитой давлатига (71,2%) тўғри келмоқда.

Уй қамоғидаги фуқаронинг зиёфатида иштирок этган судья уни тез орада озодликка чиқарди
30 ноябрь 2020, 17:04

Уй қамоғидаги фуқаронинг зиёфатида иштирок этган судья уни тез орада озодликка чиқарди

Тошкент вилоятида уй қамоғидаги фуқаронинг 100 нафардан ортиқ киши қатнашган зиёфатида судья ҳам қатнашиб, уни кўп ўтмай озодликка чиқарди.

«Тизим ҳам маънан, ҳам жисмонан эскирган». Алишер Султонов энергетика инфратузилмаси ҳақида
30 ноябрь 2020, 16:55 1

«Тизим ҳам маънан, ҳам жисмонан эскирган». Алишер Султонов энергетика инфратузилмаси ҳақида

Энергетика вазири Алишер Султонов мамлакат энергетика тизимининг ҳозирги ҳолати, бу — ҳам собиқ иттифоқ мероси, ҳам Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йил ичидаги ҳаракатсизлиги эканини таъкидлади. «Ҳаракатсизлик — мажбурликдан, яъни, бунга маблағ ажратилмади», — дея тушунтирди вазир. У шунингдек, унга нисбатан билдирилаётган салбий фикрларга нисбатан ҳазиломуз жавоб қайтарди.

Икки қаватдан юқори иншоотларни қуришда лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади
30 ноябрь 2020, 16:05

Икки қаватдан юқори иншоотларни қуришда лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади

2021 йил 1 мартдан икки қаватдан юқори ҳамда баландлиги 12 метрдан ошиқ бино ва иншоотларни лойиҳа ҳужжатлари экспертизасини ўтказмасдан қуриш ва реконструкция қилиш тақиқланади.

30−35 йил давомида барчаси «Ўзбекнефтгаз» банкрот бўлиши учун қилинган — энергетика вазири
30 ноябрь 2020, 14:37

30−35 йил давомида барчаси «Ўзбекнефтгаз» банкрот бўлиши учун қилинган — энергетика вазири

Энергетика вазири Алишер Султонов Alter Ego лойиҳасида берган интервьюсида 30−35 йил давомида барчаси «Ўзбекнефтгаз» банкрот бўлиши учун қилингани, компанияга беғараз ажратилган 400,9 млрд сўмлик субсидиялар ҳамда тизимдаги коррупция ҳақида тўхталди. У ўзи шу компанияга раҳбар бўлган вақтда ушбу муаммоларни бартараф этмагани сабабини ҳам маълум қилди.

Декабрда об-ҳаво қандай бўлади?
30 ноябрь 2020, 13:08

Декабрда об-ҳаво қандай бўлади?

Декабрда ҳарорат кечаси -5 дан 0 даражагача, кундузи 0 … + 5 даражадан + 10 … + 15 даражагача ўзгариб туради. Ёғингарчилик меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Uzauto Motors 150 млн евролик халқаро кредит жалб қилади
30 ноябрь 2020, 11:25

Uzauto Motors 150 млн евролик халқаро кредит жалб қилади

Uzauto Motors Credit Suisse AG компанияси билан 150 млн евролик халқаро синдикатланган кредит тўғрисида келишув имзолади. Ушбу маблағлар General Motors янги моделларини ишлаб чиқаришга йўналтирилиши айтилмоқда.

Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонлар хусусий корхоналар томонидан ўтказилади
30 ноябрь 2020, 11:22

Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонлар хусусий корхоналар томонидан ўтказилади

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш имтиҳонлари хусусий компаниялар томонидан бошқарилади. Ички ишлар вазирлиги бутун жараённи назорат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Янги тизимнинг 2021 йил давомида жорий этилиши кутилмоқда.

30 йил Марказий Осиё энергия тақсимлаш тизимидан чиқамиз деб кўп нарсани йўқотдик — Алишер Султонов
30 ноябрь 2020, 11:13

30 йил Марказий Осиё энергия тақсимлаш тизимидан чиқамиз деб кўп нарсани йўқотдик — Алишер Султонов

Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистон 30 йил давомида Марказий Осиё энергия тақсимлаш тизимидан чиқишга ҳаракат қилиб, кўп нарсани йўқотгани, жумладан, бу ҳолат йирик станцияларнинг муддатидан аввал эскиришига сабаб бўлганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон 2020 йилда қанча электр экспорт ва импорт қилгани айтилди.

Янгийўлда газ портлаши оқибатида ёнғин келиб чиқди, икки киши вафот этди (тўлдирилди)
30 ноябрь 2020, 11:01

Янгийўлда газ портлаши оқибатида ёнғин келиб чиқди, икки киши вафот этди (тўлдирилди)

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги уйларнинг бирида газ портлари оқибатида ёнғин келиб чиқди. Уйнинг бир қисмига зарар етди, икки киши вафот этди, яна икки киши жароҳатланди.

АОКА ҳаракатига элчихоналар муносабати
30 ноябрь 2020, 10:23

АОКА ҳаракатига элчихоналар муносабати

«Мен Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг мустақил оммавий ахборот воситаларига босим ўтказиши билан боғлиқ ҳаракатларидан кўнглим қолди», — деди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси. Буюк Британия ва Германия элчилари ҳамда БМТнинг мамлакатдаги доимий координатори ҳам шунга ўхшаш муносабат билдиришган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг