Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 10 минг АҚШ долларини олганлиги учун қўлга олинди.
Тошкент кичик ҳалқа йўлида автобус ёниб кетди. Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишди ва ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар йўқ.
Хитой «Чанчжэн-5» элтувчи ракетаси орқали автоматик тарзда Ерга қайтадиган тупроқ йиғувчи аппаратини муваффақиятли тарзда космосга учирди. «Чанъэ-5» деб номланувчи ўзи қайтадиган ускуна режа бўйича уч ҳафтадан сўнг Ерга Ой тупроғини олиб келиши керак. Тупроқдан илмий ўрганиш ва тадқиқот қилиш ишлари учун фойдаланилади. Бунгача фақат АҚШ ва Собиқ Иттифоқ ушбу вазифани бажаришган.
Ижтимоий тармоқларда «Эски жува» бозорига киришда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фуқарони мажбурлаб олиб кетишгани тасвирланган видео тарқалди. Миллий гвардия мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирар экан, можарога пиротехника олди-cотдиси билан боғлиқ низо сабаб бўлганини маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп ўз штабига ҳукуматни топшириш бўйича кўрсатма берганини айтди. GSA раҳбари Эмили Мёрфи Жо Байден штабига АҚШ маъмурияти унинг ғалабасини тан олишга тайёр эканлигини англатувчи мурожаат юборди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими в. б. этиб Жамшид Насриддинов тайинланди.
Президентлик сайловларида ғолиб чиққан Жо Байден президент маъмурияти таркибига кириши мумкин бўлган асосий номзодларни эълон қилди. Унга кўра, Эврил Хейнс АҚШ миллий разведкасини бошқарадиган биринчи аёл ва Кубада туғилган Алехандро Майоркас эса Миллий хавфсизлик департаментини бошқарадиган илк лотинамерикалик бўлиши мумкин.
Жиззах вилояти Бахмал туманидаги кутубхона очилиш маросимига мактаб ўқувчилари юпун кийимларда олиб чиқилди. Ўша куни ҳаво ҳарорати -2 даражадан -11 даражагача совуқ бўлган.
Ҳукумат қарорига кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар барча таълим муассасалари, шу жумладан, ОТМларда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади. Бундан ташқари, давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун пул маблағлари ажратилади.
Британиянинг AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 га қарши вакцина ўртача 70 фоиз самарадорлигини кўрсатди.
Самарқанддаги савдо марказларидан бирида рўй берган жиноят видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатган 3 нафар шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, марказий кўчаларда паркоматлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берди. Шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Исроил бош вазирининг Саудия Арабистонига эълон қилинмаган ташрифи, Германияда компаниялар бошқарувида аёллар учун квоталар жорий этилиши, Франция собиқ президенти Николя Саркози иши бўйича суд жараёнининг бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун Covid-19 вакцинаси буюртма қилинган.
Ўзбекистонда айрим товарлар учун рақамли маркалашнинг мажбурий тизими жорий этилади. 2021 йил 1 мартдан бошлаб эса маркасиз алкоголли ичимликларни мамлакат ҳудудига олиб кириш тақиқланади
Хоразмда бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлнинг қизлигини текшириш мақсадида ечинтириб, жараённи видеога олишди. «Самосуд» иштирокчиларининг шахси аниқланиб, ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Ўзбекистон Жиноят кодексига мансабдор шахс томонидан ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф қилинди. Шунингдек, давлат хизматчилари энг кўп коррупцияга қўл урадиган соҳалар рўйхати шакллантирилади.
Айрим божхона имтиёзларининг бекор бўлиши натижасида давлат бюджетига 3 трлн сўмга яқин қўшимча маблағлар келиб тушди. Ушбу маблағларнинг қарийб ярми автотранспорт ишлаб чиқарувчиларга тегишли имтиёзларнинг бекор бўлиши натижасида ундирилган. Шунингдек, сўнгги икки-уч йилда божхона соҳасида фаолият юритган 10 дан ортиқ уюшган жиноий гуруҳлар фош этилгани маълум қилинди.
24−25 ноябрда республика ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан яна ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Антициклон периферияси ортга чекингач, Ўзбекистон ҳудудларига илиқ ҳаво массалари кириб келади, бироқ кейинчалик ҳаво яна салқинлашади.
Январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 30 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди. Ташқи иқтисодий фаолиятдаги 20 та йирик ҳамкор-давлат орасидан бештаси билан фаол ташқи савдо баланси кузатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг