Архив

HMSTR токенларини фақат рухсат этилган криптобиржа ва криптодўконларда сотиш мумкин бўлади — ИЛМА
26 сентябрь 2024, 13:16

HMSTR токенларини фақат рухсат этилган криптобиржа ва криптодўконларда сотиш мумкин бўлади — ИЛМА

Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Hamster Kombat ўйинидан олинган HMSTR токенларини фақат рухсат этилган криптобиржа ва криптодўконда сотиш мумкинлигини маълум қилди. Криптоактивлар айланмаси қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилганини эслатди.

«Муаммоларга тўла ўз ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўларди» — Алишер Қодиров РФ ТИВнинг Тошкентда ўқитувчи ўқувчини урганига муносабати ҳақида
26 сентябрь 2024, 12:23

«Муаммоларга тўла ўз ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўларди» — Алишер Қодиров РФ ТИВнинг Тошкентда ўқитувчи ўқувчини урганига муносабати ҳақида

Алишер Қодиров Тошкентда ўқитувчи ўқувчини ургани бўйича Россия ТИВ Ўзбекистондан «расмий тушунтириш» сўраганига муносабат билдирди. «Бизнинг ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди», — дейди Миллий тикланиш партияси раиси.

Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди
26 сентябрь 2024, 11:48

Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Бунёд Мамаджанов Тошкент шаҳри Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача «Асакабанк» раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Тошкентдаги мактабда болани урган ўқитувчи воқеасига Россия ТИВ муносабат билдирди
26 сентябрь 2024, 11:28

Тошкентдаги мактабда болани урган ўқитувчи воқеасига Россия ТИВ муносабат билдирди

Чилонзордаги мактабда синов муддатидаги рус тили ўқитувчиси 6-синф ўқувчисини ургани ортидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондан «расмий тушунтириш» сўради. Улар, шунингдек, ўқитувчига нисбатан «чора кўришга» чақирган. Аввалроқ ИИБ ҳолат бўйича суриштирув кетаётгани ҳақида хабар берганди.

ТИВ раҳбари БМТдаги нутқида иқлим ўзгариши, дунёдаги можаролар ва Афғонистон масаласига тўхталиб ўтди
26 сентябрь 2024, 10:27

ТИВ раҳбари БМТдаги нутқида иқлим ўзгариши, дунёдаги можаролар ва Афғонистон масаласига тўхталиб ўтди

Бахтиёр Саидов БМТдаги чиқишида барча давлатларни иқлим ўзгариши, камбағаллик ва технологик тенгсизлик муаммоларини ҳал этишда глобал ҳамкорликка чақирди. У Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари сифатида барқарор ривожланиш мақсадларига содиқлик ва МОда тинчлик ва барқарорликка кўмаклашишни таъкидлади.

Ўзбекистон йил бошидан бери газ импортини 5,7 баробарга оширди
26 сентябрь 2024, 10:12

Ўзбекистон йил бошидан бери газ импортини 5,7 баробарга оширди

Ўзбекистонга газ импорти 1,15 млрд долларга етиб, 2023 йилнинг саккиз ойига нисбатан 5,7 бараварга ошди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги. Йил бошидан буён «зангори олов» экспорти ҳам 404,8 млн долларга (+7,1 фоиз) ўсди, август ойининг ўзида бу ўсиш (йилига) 2,4 баравар бўлди.

Алишер Қурбонов Музработ тумани ҳокими бўлди
26 сентябрь 2024, 01:34

Алишер Қурбонов Музработ тумани ҳокими бўлди

Сурхондарё вилояти Музработ туманига Алишер Қурбонов ҳоким этиб тайинланди. У бунгача фермер хўжалиги раҳбари бўлган.

Самарқандда тиркамага бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди
26 сентябрь 2024, 01:20

Самарқандда тиркамага бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Nexia ҳайдовчиси йўл четидаги тиркамага бориб урилди. Оқибатда у шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик алоқалар ўрнатди
26 сентябрь 2024, 00:53

Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик алоқалар ўрнатди

Ўзбекистон ва Бурунди ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.

ДИИҲБ Ўзбекистондаги парламент сайловларини кузатиш миссиясини бошлади
26 сентябрь 2024, 00:43

ДИИҲБ Ўзбекистондаги парламент сайловларини кузатиш миссиясини бошлади

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистондаги парламент сайловларини кузатиш бўйича миссиясини бошлади.

25 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
25 сентябрь 2024, 23:33

25 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Самарқандда бошланган ОИИБ йиғилиши, тезюрар поездлар учун янги темирйўл, чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур, иқлим ўзгаришидан хавотир билдирган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди
25 сентябрь 2024, 22:39

Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди

Акбарали Ишмурзоев Сурхондарё вилояти Шўрчи туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Денов ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган. Аввалги ҳоким бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимидан олинганди.

«Адолат» партияси коррупцион суриштирув институти жорий этишни таклиф этмоқда
25 сентябрь 2024, 21:00

«Адолат» партияси коррупцион суриштирув институти жорий этишни таклиф этмоқда

«Адолат» социал-демократик партияси коррупцион суриштирув институтини жорий этиш ташаббусини илгари сурмоқда. Бу коррупциявий ҳолатларни илк босқичларда аниқлаш, фактларни тўплаш ва таҳлил қилиш имкониятини беради.

Тошкентда иккита машина ёниб кетди
25 сентябрь 2024, 20:48

Тошкентда иккита машина ёниб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz билан тўқнашган Nexia-3 автомашинаси ёниб кетди, бир ҳайдовчи жароҳатланди. Бошқа ҳолатда Lacetti’да ёнғин чиқди. Суриштирув ишлари бошланди.

Президент Самарқандда Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашди
25 сентябрь 2024, 19:57

Президент Самарқандда Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ОИИБ йиғилиши доирасида Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашди. Уларда стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари ва қўшма бизнес форумлари ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

«Табиат учун бирлашайлик». Экологик партиянинг сайловолди дастури
25 сентябрь 2024, 19:22

«Табиат учун бирлашайлик». Экологик партиянинг сайловолди дастури

Экологик партиянинг сайловолди дастуридан автомобиль йўли қатнов қисмида скутер ва велосипедлар учун алоҳида йўлак ташкил этиш, тамаки маҳсулотларига қўшимча солиқ солиш, Қизил китобдаги ўсимликлардан фойдаланиш ва ёввойи ҳайвонларни овлашга муддатсиз мораторий эълон қилиш ва бошқалар ўрин олган.

Ўзбекистон яқин 5 йилда сувдан фойдаланиш самарадорлигини 25 фоизга оширишни режалаштирмоқда — президент
25 сентябрь 2024, 19:01

Ўзбекистон яқин 5 йилда сувдан фойдаланиш самарадорлигини 25 фоизга оширишни режалаштирмоқда — президент

Ўзбекистон яқин беш йилда сувдан фойдаланиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш ҳисобига 15 млрд куб метр сувни тежаш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишни бошлади, деди президент. У ОИИБ билан ҳамкорликда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ҳудудий марказ ташкил этишни таклиф қилди.

Тошкент — Москва йўналишида поездлар ҳаракати тикланди
25 сентябрь 2024, 18:34

Тошкент — Москва йўналишида поездлар ҳаракати тикланди

24 сентябрдан Тошкент — Москва — Тошкент йўналишида поездлар ҳаракати тикланди. Поезд ҳар ҳафта қатнайди, йўлда Қозоғистон ва Россиядаги бекатларда тўхтаб ўтади.

Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида 2030 йилгача стратегик шериклик дастури ишлаб чиқилади
25 сентябрь 2024, 17:56

Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида 2030 йилгача стратегик шериклик дастури ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев ОИИБ билан инфратузилмани ривожлантириш бўйича 2030 йилгача бўлган стратегик шериклик дастурини қабул қилишни қўллаб-қувватлади. Банк президенти Цзинь Лицюн мамлакат раҳбари билан учрашувда Ўзбекистондаги ислоҳотларни бундан буён ҳам қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ҳайвонот боғлари қандай ташкил этилган ва улар нима учун керак?
25 сентябрь 2024, 17:51

Ҳайвонот боғлари қандай ташкил этилган ва улар нима учун керак?

Одамлар ҳайвонлар ҳуқуқлари учун курашаётган бир даврда ҳайвонот боғларининг ишлаб туриши баҳсларга сабаб бўляпти. Кимдир уни ноёб турлар сақлаб қолинадиган жой, деб билса, бошқалар шафқатсизликда айблайди. «Газета.uz» худди шу масалада Москва ҳайвонот боғи ходимлари билан суҳбатлашган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг